Дайжест
12 сентябр 2023

Рассом Туз: Бахт учун миллион

(Бир тўй ҳақида ўй)

Қўшиқчи Муниса Ризаеванинг тўйига бир миллион долларнинг тепасида расход бўлди. Пулни Муниса Ризаеванинг ўзи ўн йилдан кўп вақт халқнинг тўю томошасида қўшиқ айтиб топди.

Куëв ҳам алфонс эмас. Криптовалюта тужжори. Харажатдан қочадиган қурумсоқ қори ишкамба эмас. Ошинг ҳалол бўлса кўчада ич. Ош бўлсин.

Бир носпуруш тўй қиганда айтган экан: “ўзингизни пулингиз¸ ўзингизни кулингиз,” деб

“Шу пулни Африкадаги очларга бер” демайман. Бировни пулига хўжайинчилик қилиш, бировни чўнтагидагини санаш – хунук ва ярамас одат.

Мен жадид ўгитига амал қилиб, тўйларни кераксиз, деб келаман. Аммо ҳар қоиданинг истисноси бор.

Тўй муҳташам ва мукаммал бўлди. Дабдабали, аммо бачкана ва китч эмас. Қиммат! Чунки яхши нарса қиммат бўлади.
Шу нарсанинг нархи шунча!!

Агар тўйни жанр деб олсак Мунисанинг тўйи шу жанрда яратилган шоҳ асар бўлди.
Ҳинд кинолари услубида “хина ëқиш” (“қиз йиғини”) ўтказилди.
Асосий тўй эса Оскар мукофоти бериладиган маросим билан шоҳ давридаги Эроннинг никоҳ тўйларида бўлан дабдаба ва асъасанинг уйғунлашган варианти бўлди.

Тўйларда келин салом айтавериб оғзи қаварганлар Мунисанинг тўйида мастер класс кўрсатди.

Фаррух Зокиров айтган “чиннури” черков томидаги қўнғироқ саси каби тўй акцентини белгилади.

Муножот Йўлчиева ва Шабнамий Сурайë хонишлари манзарани якунлади.

Энг муҳими тўйда эркинликнинг самимий руҳи қадриятларга уйғун тарзда кўринди.

Золушка эртагидаги омадли қиз каби саҳнадан “ўсиб чиққан” келин Мунисани отаси қўлидан етаклаб “эгасига топширди”.
Бу – ноëб саҳна. Чунки аксар тўйларда отанинг ўрни кўринмайди. “Она” ортиқча чучмал улуғланади.
Тўй давомида Муниса уч марта келин куйнагини алмаштирди.

Ҳар бир куйнак либос дизайни бўйича рассомнинг такрорланмас асари.

Торт каттагина эди, аммо ортиқча жимжимадор эмас.
Тўйдаги шароблар йил ошган, емакларда холестрин оз бўлди.

Тўй финалида келиннинг “гул улоқтириш” саҳнаси ҳам мукаммал.

Гулни илиб олган қизнинг бахти очилишига инондим.
Умуман, пули кўплар мукаммал тўй қилмоқчи бўлса, Мунисанинг тўйидаги ритуаллардан эталон ўлароқ фойдаланса бўлади.

Куëв бўлмиш бошлари офтоб Арслонбой оқўрис бўлса ҳам оëқларига шарафли Украинанинг музаффар тимсолини тату ўлароқ игна билан ўйдирган.

Муниса ҳам, бошқа миллион миллион ўзбек қизлари каби, тўйи бўлишини истаган эди ва бу истакка эришди.

Ўзи тиришиб-тармашиб, куйиб, ўлиб, тирилиб, турклар айтмоқчи, бу бахтни “ҳақ этди”.

Ҳейтерлар ҳақида

Бир пайтлар бозордаги ҳожака зоти бўлса Мунисани “чиғиб кетган” видеосини олдин шаҳват билан кўриб кейин лаънатлаган эди.

“Видеоси чиғиб кетган” Муниса бир маънода жамият тарафидан сазойи ур калтак қилинганди.
Ҳатто анжанлик трансвистит ҳам Мунисага тош отиб сазойига қўшилувди.

Темирчилар яхши билади. Сифатли металл ўтга кириб кейин сувга солинса, тобланиб пўлатга айланди.
Сифатсиз металл эса ë ўтда ëниб кул бўлади ë сувга солинганда кукунга айланиб кетади.

Муниса консерватив қадимчилар, аврат қоровулларию ампатруллар жамиятида тирик қолди.

Кечаги тўй шу тирикликка алëрдир.

Бировнниг яхши кунини кўра олмай “яқинда ажрашади, мана кўрасизлар” деган гаплар ëки “эри кал, ўзи қари” деган фисқу фасод мавжудлигига ҳам нормал қарайман.

Кап ката эркаклар: “пардаси тешилган, қон чиғмади” деб, ўтиргани жирканч кўринди.

Сен бармоғингни тиқиб кўрганмидинг.

Ўзи шу учбурчак нарсадан бошқа гапга ҳам ақлинг етадими?

Ҳасад, кўролмаслик доим бўлган ва яна бўлади.

Чекка қишлоқнинг энг чеккасидаги қиз келин бўлса, унинг дугоналари, ҳасаддан ўт ичидаги соч толаси каби, жизғанак бўлади.
Нега шу “ғар” эрга тегдию мен қуруқ қолдим деб тиззасини уради.

Кинначи, сеҳрчи, полвину пўрхонга бориб куëвни “совутиш” учун энергия пул пора сарфлайди.

Нафрат моддийлашса даҳшатли кўриниш олади.

Хоразмда куëвнинг уйда ўтириб қолган синглиси кеннайисининг келин куйлаги ва бошқа “ҳай ҳай” либосларини қайчи билан ғарчиллатиб қийиб, майдалаб ташаганди.

Битта болдиз эса кеннайисига калтакесакдан гўмма қилиб берган. “Пес очиб кетсаю, акам уни ҳайдаб солса” деб.

Тағин ўқинг
1 июн 2021
Бугун – 1 июнь санасида Болаларни ҳимоя қилиш халқаро куни муносабати билан Ўзбекистондаги барча ОАВда материаллар эълон қилинади. Уларда ...
1 июн 2021
Қашқадарёлик ўқитувчилар вилоят ҳокими топшириғи билан ҳар куни мажбурий марафонда қатнашаётганидан шикоят қилишмоқда. Косон тумани мактабларидан бирида ўқитувчилик қилувчи ...
16 сентябр 2019
Сўнгги вақтларда Ўзбекистон диний сиёсатида қандайдир ўзгаришлардан дарак беришга ишоралар пайдо бўлмоқда.  Лекин бўлаётган ишоралар сиёсатда эмас, балки диний ...
13 июн 2016
«Ўзбекистон овози» газетасида эълон қилинган «Мустақил юрт одамлари бугунидан рози, эртасидан кўнгли тўқ» сарлавҳали мақолада Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...