Асосий мавзулар
20 октябр 2023

Ўзбек терговчилари «Ҳизбуллоҳ» террор ташкилоти спонсорини нега ҳимоя қилмоқда?

Дунëда энг қиммат нарса – бу одамга бўлган ишонч кредити. Банкдан қарз олмоқчи бўлсангиз сизни текшириб тафтиш қилишади, муаммоли одам бўлсангиз, сиз билан муомала ҳам қилинмайди. Ишга олинаëтганингизда ëки катта бир лойиҳа иштирокчисиига айланишдан олдин ҳам текшириласиз. Тамаддун қоидаси, инсонликнинг тафтиш қуроли бу.
Аммо янги Ўзбекистонда «дордан қочган»ларнинг азизу мукаррам бўлганини кўп кўрдик. Яқинда бутун мамлакатни ларзага солган “Антиструмин” фожеаси қаҳрамони АҚШда қидирувга берилган жиноятчи бўлиб чиқди. Мактаб ва боғча болаларини касал қилган “Антиструмин” йод препаратини етказиб берган “Само” МЧЖ таъсисчиларидан бири Нодир Юнусов АҚШда халқаро қидирувга берилган шахс эканлиги юзага чиқди.
Агар бу биргина воқеа бўлганида тизимли муаммо деб айта олмасдик. Бир ой олдин Элтуз нашри Туркия ватандошини ўғирлаб яқинларидан пул талаб қилган гуруҳнинг Тошкент ИИБ паноҳида «жиноят ишлагани» ҳақида ëзувди.
Истанбул Бош прокуратураси тарафидан жиноят иши очилган бу гуруҳ мансубларидан бири бўлган Зубайр Қашқарийнинг халқаро террор гуруҳи спонсори сифатида АҚШ рўйхатига кирганидан Элтуз бугун хабар топди.

Ким бу Зубайр Қашқарий?

Паспортдаги исми Абдулазиз Қашқарий бўлган бу киши бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон ва Туркия ватандошидир. Элтуз мухбири унинг Қирғизитонда ҳам яшаш ва ишлашга расман рухсат олганига оид ҳужжатлар билан танишган. Зубайр, яъни Абдулазиз Қашқарий айни пайтда АҚШ Молия вазирлиги рўйхатида “Ҳизбуллоҳ” террор тармоғининг каттагина пул маблағини Жанубий Кореядаги ширкат воситасида «оқлаб¸ ювиб берган» шахс сифатида тилгга олинади.
Элтуз мухбири Зубайр Қашқарий ва унинг шериги Бахтиëр Аметовга нисбатан турк ватандошини ўғирлаганлик бўйича Истанбул прокуратураси очган жиноят иши ҳужжатларини кўрган. Бундан ташқари Элтуз мухбири Бахтиëр Аметов ва Зубайр Қашқарий очган ўртоқ ширкатнинг 2016 йилда Туркияга 9 ярим миллион ҳужжатсиз долларни киритаëтганида қўлга олинганидан ҳам хабардор.
Бу шахслар жазони ўтаб бўлганидан кейин ҳам айни тутумни давом эттиргани ҳақида билги Элтузда мавжуд.
Қолаверса турк матбуотининг илғор нашри «Хуррият» газетаси ўз вақтида анчагина батафсил ëзган бу ҳақда.


Мавзуга қайтсак. Туркия ватандоши Холид Ҳоқонийни гаров учун ўғирлаганлар ичида АҚШдаги террорчилар рўйхатига кирган киши борлигидан хабардор бўлдингиз. Айни пайтда бу шахслар Туркияда ҳам «кирли пулларни ювишда» расман айбланганлар.
Элтуз суҳбатлашган юксак мартабали турк расмийси ўзбек ватандоши бўлган Қашқарий ўзбек истиҳбороти назоратидан холи қолаëтганидан афсус билдирди: «Нега Ўзбекистон хавфсизлик идоралари Яқин Шарқ, хусусан Исроилда бир неча киши ўлимига сабаб бўлган, Европа ва АҚШ террорчи рўйхатларига кирган “Ҳизбуллоҳ” террор тармоғи спонсорининг бемалол юришига йўл қўйиб бермоқда? Боз устига бу кишилар Ўзбекистонга дўст бўлган Туркия давлати ватандошини ўғирлаганликда ҳам расман айбланмоқда. Турк бошқарув элитаси ичида шоëн таҳсин кўрган Ўзбекистон президенти бу ишлардан бехабарми? Террор рўйхатларига кирган жиноятчиларнинг Ўзбекистон ички ишлар тизимининг очиқ ҳимоясида бўлиши нимани англатади? Бу ҳолатдан Янги Ўзбекистон имиджи зарар кўрадику!»
Суҳбатдош Туркия ватандошини ўғирлаган ўзбеклар борасида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига юборилган расмий сўров ҳануз жавобсиз эканлигидан ҳам афсус билдирди. Криптовалюта жинояти ҳикоямиз «қаҳрамонлари» ўртасидаги можаро USD деб аталган АҚШ доллларига бирма бир уйғун криптовалюта билан боғлиқ.
Криптовалюталардан пул ювиш учун фойдаланиш мумкин. Ушбу усулдан фойдаланганда жуда жиддий маблағ йўқотишлар бўлиши мумкинлигига қарамай, бу замонавий дунёда тез-тез ишлатиладиган усул деб айтишимиз мумкин. Ҳар куни миллионлаб долларлар ювилади, улар ифлос террористик ташкилотлар, қурол контрабандачилари, ҳарбий жиноятчилардан тортиб олинади ва криптовалюталар ёрдамида тоза пулга айланади. Бироқ, ҳамма нарса улар айтганидек оддий эмас. Асло бу жараëн хамирдан қил суғурган каби бўлмайди.

Ўткан ой биз сизга Туркия ватандошининг Манас аэропортидан қандай қилиб ўғирлаб кетилгани ва Ўзбекистонга олиб кетилгани ҳақида гапириб берган эдик. Элтуз ушбу воқеани чуқур ўрганиб чиқди ва иккинчи қисмда биз бу ўғирлашнинг орқасида нима борлиги ҳақидаги саволни очиб беришни мақсад қилдик. Чунки олдинги сафар видео эълон қилинишидан олдин қаҳрамонларимиздан бири бўлган – Аметов биз билан боғланиб, ўзини оқлашга уринди. Аметов «ҳеч кимни ўғирламагани, балки қарзини қайтара олмаган қурбон ўлароқ Ҳоқоний устидан шикоят ëзганлигини» айтган эди.
Элтуз унга тўла минбар беришга ваъда қилди. Аммо Аметов бошқа алоқага чиқмади. Илк суҳбат пайтида Аметов криптовалюта билан ишлаш Ўзбекистонда жиноят эмаслигига диққат қаратди. Ва айни пайтда бу валютани ўзининг тижорати йўлида ишлатишини, ҳозир судгача қамоқда қолаëтган Хоқоний ундан қарз эканлигини ҳам урғулади. Туркия ватандошини ўғирлаб кетган учун Туркияда устидан жиноят иши очилган Ўзбекистон ватандоши Бахтиёр Аметов сўзларига кўра, Туркия ватандоши ундан пул ўғирлаган.
Айни пайтда Элтуз нашри бу пул кимга тегишли эканлигини аниқлади: аслида, нақд пул йўқ, фақат криптовалюта мавжуд. Энг қизиғи шундаки, криптовалюта ўтказилган ҳамёнлар Аметовга тегишли эмас. Бу холатда, Аметов «ўғирланган» деб атаган пул унга тегишли эканлигини исботлай олмайди. Ҳақиқий эгалари ҳам очилмайди.
Шундай тариқа, ифлос пул мавзуси мақола марказига чиқди. «Қаҳрамон»ларимиз ўз олдига қўйган вазифа ҳам аниқ. Бу ифлос рақамли долларларни Хитой юанига алмаштириш ва қора пулларнинг манбаи ва изи йўқолишига ишонч ҳосил қилиш. Шубҳали келиб чиқиши криптовалютанинг ҳақиқий эгаларини яшириш учун рақамли долллар билвосита Хитойга ўтказилди. Бу усул пул изини йўқ қилиш учун ишлатилди.
Бахтиёр Аметов ва Зубайрр Қашкари пулнинг тоза эканлигини даъво қилмоқда. Аммо нима учун улар унинг келиб чиқиши ва изини яшириш учун таваккал қилишди? Бу одамлар кимнинг пулларини ювишмоқда?
Шу ўринда иш қандай ривожланганлигини кўриб чиқамиз. Бахтиёр Аметов, Зубайр Қашқариев ва Ўзбекистонда қидирувда бўлган Мирхалил Тошпўлатовлар кўп йиллардан буён пул ўтказмалари бизнеси билан шуғулланиб келаëтгани ҳақидаги билги Элтузда мавжуд.
Жанубий Корея, Япония, Туркия ва Дубай каби жаҳон марказларида улар томонидан турли номлар билан яратилган компаниялар аслида кимнингдир «ифлос» пуллари ўтказиладиган ҳамён бўлиб хизмат қилади.
Масалан, Элтуз қўлга киритган фото Истанбулда олинган. Оддий магазинга ўхшаган бу жой – аслида Зубайр Қашкари пул ювадиган макон. Зубайр Қашқарийнинг Элтузда исми мавжуд бўлган ва Ўзбекистон юқори доираларига қариндош шахс каби йирик одамларнинг эълон қилинмаган пулларини Туркияга ўтказганини Туркиядаги расмийлар Элтузга билдирди.
«Бу қудратли одамларга хизмат қилган пул ўтказаувчилар ўзларини «дахлсиз» деб ҳисоблашади. Чунки улар бу қудрат ва сарват эгаларининг ҳамёнларидир» деди турк расмийси.
Схема оддий: бу шахслар олдига ҳисобга олинмаган пулни ювиш вазифаси қўйилди. Улар бу пулни Хитой орқали ювишга қарор қилишди. Чунки шу кунда Россия орқали пул ювиш тез фош бўлиш эҳтимоли бор. Қолаверса, Россияда жуда катта комиссия тўлашлари керак. Бошқа томондан, улар ўзлари Хитой орқали пул трансфери хавфли эканлигини ҳам тушунишди. Аммо фойда олиш учун таваккал қилишингиз мумкин. Бироқ ҳамëн эгаси буни тўғридан-тўғри ўз номидан қилишни хоҳламади. Бунинг учун улар ҳар доим назорат қила оладиган қурбонни танлашди. Ушбу жабрланувчи рақамли пулга ихтисослашган уйғур аслли Туркия ватандоши Холид Ҳакани эди. Кир пуллар нинг эгалари рақамли долларларни бошқа платформа орқали ҳозирда Ўзбекистонда судгача қамоқда қолаëтган Холид Хаканини брокерлик мақсадида ўтказди ва Холид Хакани долларларни малайзиялик «Барни» исмли бошқа брокерга ўтказди. Барни эса криптовалютани юанга айлантирди ва уларни Бахтиёр Аметов ҳисобига ўтказди. Барни, шунингдек, Бахтиёр Аметовнинг Хитойдаги муаммоларини 7 кун ичида ҳал қилишга ваъда берди.
Шундай қилиб, Холид Ҳакани бу ерда фақат воситачи. Агар муаммолар 7 кундан кейин юзага келган бўлса, Барни бунинг учун жавобгар эмас эди.
Савол туғилади: нега Аметов криптовалютани тўғридан-тўғри мижозларининг ҳамёнидан ўтказмади? Жавоб шуки, пул жиноий йўл билан олинган ва унинг асл манбасини яшириш керак эди. Шунинг учун улар ҳамёндан ҳамёнга, платформадан платформага ўтказилди.
Аметовнинг таъкидлашича, Хитойга юборилган пул тўқимачилик бизнеси учун мўлжалланган. Агар улар тўқимачилик бизнеси учун тоза пулга эга бўлса, унда нега улар одатдаги усуллар билан савдо қилишга уринишмади, балки пул ювишнинг таниқли усули-«7 кунлик трансфер»га ўтишди? Бундан ташқари, агар бу ҳақиқатан ҳам тўқимачилик бизнеси учун йиғилган пул бўлса, унда қуйидаги савол туғилади: иккала томон имзолаган шартнома қаерда? Хитойда пул олиб қўйилганда, нега» мижозлар » Хитой ҳукуматига битимнинг тозалигини тасдиқловчи далилларни тақдим этмадилар? Бу пулнинг жабрланувчи Холид Ҳакани билан қандай алоқаси бор? Ёки Бахтиёр Аметов Холид Хаканимо айбдор қилиб кўрсатмоқчими? Асосий гуноҳкор сифатида кўрсатилдими?
Хитой ҳуқуқ-тартибот идоралари бу пул «қора» эканлигини англаб етгач, уни мусодара қилишди ва Бахтиёр Аметов ва Зубайр Кашкари ювмоқчи бўлган рақамли миллионлар ғойиб бўлди.
Қисқаси, Хитой бу ифлос пул эканлигини тушунди ва ҳисобларни ёпиб блоклаб ташлади. Аммо Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари худди адолатли юстиция жараёни каби тергов олиб бормоқда ва улар Аметовни пул ювувчи эмас, балки Ўзбекистоннинг мутлақо ҳурматли фуқароси каби ҳимоя қилмоқда. Аммо Аметовда криптовалюта унга тегишли эканлиги ҳақида ягона қонуний далил йўқ. Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари пул манбасини тергов қилиш ўрнига, мавжуд бўлмаган пул ўғрисини қидирмоқда. Агар Ўзбекистон ҳукумати бу ишни кўриб чиқишни истамаса, унда БМТ нинг пул ювишга қарши бўлинмаси нима дейди?
Бу савол жавоби уларда. Элтуз бу иддаолар юзасидан Ўзбекистон мутасаддилари муносабатини кутмоқда ва шу боис ҳамëн эгаларидан бирининг исмини айтгани йўқ. Бу исмнинг юқори доираларга қариндош эканлигини айтиш кифоя (бу шахсга мавриди келганда алоҳида тўхталамиз).

Тағин ўқинг
26 июн 2018
Сил касаллиги ташхиси билан «Сангород»га этап қилинган Муҳаммад Бекжон ўзининг соппа-соғ эканини эътироф этишига қарамай, даволовчи врач унга 10 ...
25 феврал 2017
Ижтимоий тармоқда ўзбек тўйидаги куёвнинг келиндан бўса олиш анъанаси юзерлар нафратига дуч келди. 22 феврал куни Фейсбук тармоғига қўйилган ...
27 феврал 2019
«Ўзбекконцерт» «Браво» ва Ҳалиманинг лицензияларини бекор қилибди. Ҳечқиси йўқ, «Ўзбекконцерт»нинг 3-4 та тадбирида бепул қатнашиб беришса, секингина ҳеч кимга ...
11 декабр 2023
Бунинг оқибати вой бўлади. Ўзбекистондаги “Фотон” акциядорлик жамияти ва унинг раҳбари Маърифхўжа Сайдумаров босқинчи Россия учун «тер тўккани боис» ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...