Асосий мавзулар
28 ноябр 2023

Командиридан хафа ИИБ отлиқлари, ноқонуний стоянка ва уй қуришга ажратилган экин ери – EP110

Элтуз порталига келган навбатдаги бешта мактубни эътиборингизга тақдим этамиз. Улар Ўзбекистоннинг Қашқадарё, Тошкент, Фарғона вилоятларидан келган. Дастлабки мактуб Қашқадарёнинг Косон туманидан. Мажбурий Ижро бюроси ҳаракатидан норози Дилдора ҳакимова яна бир бор порталга видеомурожаат йўлламоқда.

“Мен – Дилдора Ҳакимова, Қашқадарё вилояти Косон туманидан мурожаат лламоқдаман. Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан ижро ҳаракатидаги материалга бефарқлик қилмоқда. Мен ҳақимда ҳам нотўғри ма’лумот акс этган ижро ҳужжати тарқатилган. Бундан ташқари, яна бошқа ҳолатларда хатоликка ё‘л қўйилган. МИБ аввало халқ манфаати учун ишлаши керак-ку. Бюро ходимлари фаолияти текширилиши ва қонуний чора кўрилишини сўрайман”.

Кейинги мактуб Тошкентдаги 119-сон умумтаълим мактаби ўқувчиларининг ота оналаридан келган. Мактубда «Тошкентдаги мактаблар ота-оналаридан фарзандлари хатти-ҳаракатини назорат қилиш, акс ҳолда жазоланиши ҳақида тилхат ёздирилаётгани айтилмоқда. Бу ҳолат қонунчиликка тўғри келадими?» дея сўрашмоқда тошкентлик ота оналар.

Ҳар холда тилхатда тартибни бузган болалар эмас, қонунга кўра уларнинг ота-оналари жазоланиши, айнан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47 моддасига кўра, болаларига тарбия бермаган ота оналарнинг турли миқдорда жарималарга тортилиши ҳақида гап боради.

Навбатдаги мактуб ҳам Тошкент шаҳридан келган. Шаҳар Ички ишлар бошқармаси Патрул пост бригадаси отлиқ отряди шахсий таркиби ходимлари Элтузга шикоят қилишмоқда.

Улар Тошкент шаҳар ИИББ ППХ бригадаси отлиқ отряди командири бўлган аёлнинг шахсий таркибга қўпол муносабатда бўлгани устидан арз қилишган.

“Бу ҳақда юқори турувчи раҳбарларга ахборот берилганида ҳеч қандай чора кўрилмади. Номақбул муносабат сабаб, бир неча ходимлар ишдан ҳам кетган. Шахсий таркиб билан шу тарзда муомалани қандай изоҳласа бўлади? ИИВ ҳолатга эътибор қаратади деган умиддамиз” дея ёзмоқда Тошкент шаҳар ИИББ ППХ отлиқ отряди чавандозлари.

Кейинги мактуб Қашқадарё вилоятидан. Косонлик фаол Бунёдкор МФЙда жойлашган 93-мактаб орқаcидаги ер туман ҳокимининг ёшлар сиёсати бўйича ўринбосари билан деҳқон фермер хўжалиги учун кадастр билан келишиб олиб қолингани, эндиликда эса ер маҳаллий аҳолига уй-жой қуриш учун ажратилаётганидан шикоят қилади.

“Қашқадарё вилояти Косон тумани Бунёдкор МФЙда жойлашган 93-мактаб орқаcидаги ер туман ҳокимининг ёшлар сиёсати бўйича ўринбосари деҳқон фермер хўжалиги учун кадастр билан келишиб олиб қолинган эди. Ҳозирги кунда ушбу ер маҳаллий аҳолига уй-жой қуриш учун ажратиб берилмоқда. Бу билан солиқ тушуми ҳам қисқараётгандир. Бу вазиятда қонун бузилмаяптими? Мутасаддилардан жавоб кутиб қоламиз”.

Ва ниҳоят сўнгги мурожаат Андижон шаҳридан. Элтуз обуначиси шаҳарнинг Янгибозор ҳудудида машиналар нотўғри қўйилгани оқибатида доим тирбандлик юзага келиши, у ерни ноқонуний стоянка қилиб олишганидан шикоят қилмоқда. Йўл патрул хизмати ходимларидан ҳудудда тартиб ўрнатилишини сўрамоқда.

Бу эътиборингизга бугун тақдим қилмоқчи бўлганимиз сўнгги мурожаат эди.

Кўрсатувимизга келаётган изохларда кўпинча биз билан қандай боғланиш. Қандай қилиб бизга мурожаат қилиш мумкинлиги тўғрисида сўрашади. Билмаганлар учун яна бир бор эслатамиз. элтуз портали интерактив тарзда телеграм каналида алоҳида саҳифа шаклида очилган. Мурожаатлар учун у ерга махсус бот ҳам ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам эътиборингизга тақдим этишга интилади. Кун давомида биз билан қолинг. Каналларимизга обуна бўлинг.  

Тағин ўқинг
20 май 2020
Абдували ДПНК бошлиғига доклад қилиб бўлганидан сўнг менга нотаниш бўлган катта лейтенант уни сўроққа тута бошлади. – Қайси оқимдансан? ...
7 апрел 2020
Таниқли ҳофиз Рустам Ҳожимамедов Самарқандий 6 апрель куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида коронавирусдан ўлгани ҳақида яқинлари маълум қилди. «Қурбон ўлам» ...
27 декабр 2019
«Совғанг бошингдан қолсин. Китобдан ҳам совға бўладими? Бир миллион рубль бер, битта коттеж ҳам бер!!!» Кечган йилда россиялик миллиардер ...
5 сентябр 2023
Ўзбекистондаги меҳрибонлик уйларини «реформа қилиш» ташаббускори бўлган Тоҳир Миржапаров 15 нафардан зиëд вояга етмаганларни ичириб, ҳушидан кетказиб, мунтазам зўрлаб ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...