Асосий мавзулар
23 декабр 2023

Ўзбекистонда ўрис пропагандаси тақиқлансин!

21 декабрь куни Ўзбекистон ва Россия муносабатларининг 32 йиллик тарихида илк бор рус элчиси Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди ва унга қизил бўлмаса ҳам “сариқ карточка” кўрсатилди. Нима учунлигини биласиз. Путиннинг Прилепин деган “отиқ”и “Киевдаги парадни ўтказиб олгандан кейин Тошкент кўчаларида ҳам қизил байроқ кўтарамиз” дегани учун.
Элтуз инсайдерлари президент Мирзиёевнинг Прилепин деган гандоннинг сўзларидан ғазабга келгани ва бу ғазабни “Москопга қатъий тарзда етказиш” ҳақида буйруқ берганини айтишди.
Ташқи сиёсат, бу – президентнинг прерогативаси. Топшириқ қатъий тарзда берилган ва ижроси ҳам қатъий бўлган. Унинг юмшоқ тарза оммага чиқарилиши дипломатик назокатдан бошқа нарса эмас. Вазирлик уни гулқоғозга ўраб, “энди хапаўмеслар, шунақа бўп қолди” қабилида етказди деб хулоса қилиш – соддалавҳлик. МИДда ва унинг кураторлари ўтирган ДХХда ФСБнинг қулоқлари бўлиши мумкин, буни истисно этиб бўлмайди.
Аброр Мухтор Алий ва Акром Маликка “фас” деяётганлар ҳам шулар. Уларга ҳам навбат келади.
Нима бўлганида ҳам факт есть факт – Россия элчиси биринчи марта Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Совет давридан қолиб кетган, раҳматли Сарвар Азимов раҳбарлигида солдирган қизил гиламига чақирилди ва унга жойи кўрсатиб қўйилди.
Тармоқдаги айрим мусаппо осмон плюс бизбилгандикбизкутгандикчилар Каримов бовамиз тирик бўлганда памилияси ўзимизнинг Сангинопникига ўхшаган Малгинопнинг кавушини тўғрилаб қўярди, деб айюҳаннос соляпти. Кечириб қўяс! Каримов бовангиз Москопга, бўйнини бошқа ёққа буриб турган пайт у чизган доирадан аяғини бир марта чиғориб олиб, “бопладимми” дегани билан муқаддас суверенитетнинг иқтисодий асосларини яратгани йўқ.
Қайтага ўзи ишлаган Госпландан қолган ўриснинг планли экономикасини ўлгунча ҳимоя қилди. Натижа – 3 миллион ўзбек Москоп ва Московияда мардикорлик қилиб юрибди. (биз “дангаса” десак, баъзилар дод дейди. Лекин бу истилоҳни миллионлаб мардикор бозорига асос солган меъмор – Каримоп боболаринг ўйлаб топганди) Прилепиннинг оғзига куч берган ҳам ана шу факт – 2 миллион (аслида 3 миллиондан кўп) ўзбекнинг Россияда нон топаётгани.
2005 йилдаги Андижон воқеаларидан кейин яккамоҳовга айланган Каримов Путиннинг оёғига бориб ётиб олди. Ўшанда Путин “Бочаров ручей”даги учрашувда Каримовнинг устига ўзининг “Кон” лақабли культовой итини қўйиб юборганди. Путиннинг биринчи таржимаи ҳолини ёзғич журналисти Колесников ўшанда “Кони Каримовни энг кўп шубҳа билан ва узоқ ҳидлагани”ни ёзган эди. Бу ҳидлашлардан кейин Каримов ўзбек газини 30 йилга Россияга топширди ва расман вассаллик жандасини кийди. Ундан кейин то ўлгунича тирик мурда бўлиб юрди, холос.
Так что, жадид бобомиз Абдулла Қодирий айтмакчин, тарихнинг қора ва чиркин кунларидан сабоқ чиқарган ҳолда олдинга қараб юрамиз. Жиддий қадам қўйилди.
Мирзиёев 22 декабрь куни Прилепин номи тилга олинмаган маънавиятчилар йиғилишида Жадидчиликни Ўзбекистоннинг расмий мафкураси, деб эълон қилди! Бу тарихий санани кундаликка иншо қилинг!
Бу кимгадир ёқадими ёки йўқми, халқимиз жадид боболаримиз кўрсатиб берган йўлдан оғишмай бориши керак.
Кейинги амалий қадамлар мана булардан иборат бўлиши керак:
Россиянинг Ўзбекистондаги пропагандасини тақиқлаш – Россия телеканаллари Ўзбекистонга “пиратский ретрансляция” қилади. Бу ишни қилаётган Ўзбекистон кабел тармоқлари ва “Уздижитал” ҳақиқий хоин компания деб эълон қилиниши керак ва АҚШ ҳамда Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатига чиқмайдиган қилиб тиқилиши керак.
Гап Ўзбекистоннинг миллий хавфсизлиги, миллий давлатчиликнинг бор ёки йўқ бўлиши, ҳаёт-мамот масаласи ҳақида кетяпти. Шекспир айтмоқчи, Ё ўлиш ё қолиш! Масала шунда!..
Исроил ва Хитойнинг юксак рақамли технологиялари, кузатув ва эшитиш жиҳозлари, суперсовременний жосуслик жиҳозлари билан қуролланган шонли ва шонсиз, жонли ва жонсиз ДХХмиз пистачи кампирларнинг орқасидан қувмасдан, дарҳол давлат идора ва ташкилотлари, корпорация ва муасссасалари, матбуот, телевидение, шоу бизнес, академик доиралар ва олий ўқув юртларидаги ФСБнинг 5-бўлимига ишлаётган жосус ва бешинчи колонна мансублари рўйхатини тузсин ва уларни нейтраллаштиришни бошласин!

Ички ва ташқи хавфсизлик – контрразведка бир-биридан ажратилсин ва Россия пропагандасига қарши кураш устувор вазифа деб белгилансин!
Ўрис шоу бизнесининг Ўзбекистон аталмиш муқаддас заминга ифлос оёқларини босишига чек қўйилсин! Босган тақдирда оёқлари кесилсин!
“Россотрудничество”нинг Ўзбекистондаги фаолияти тақиқлансин.
Захар Прилепин ва бошқа заҳарли унсурларга қарши “Персона нон-грата” рўйхати шакллантирилсин!
Бухоро ҳокими томонидан 2018 йилда Жириновскийга тўн кийдирилиши сиёсий хато бўлгани,ҳеч қурса вилоят ҳокимияти даражасида эътироф этилсин ва тўнни мусодара қилиш бўйича ҳуқуқий жараёнларни бошлаш Ўзбекистоннинг Москвадаги дипломатларига топширилсин.
Мамлакатдаги барча давлат ва нодавлат компаниялари махсус аудитдан ўтказилсин, улардаги россия ва рус фуқаролари улуши қатъий назоратга олинсин, транзакциялар бўйича махсус рўйхат шакллантирилсин.
Рус тилидан “миллатлараро муомала тили” мақоми олиб ташлансин ва давлат идораларида фақат ўзбек тилида иш юритиш белгилаб қўйилсин.
Президент, ҳукумат, давлат идора ва ташкилотларининг ижтимоий тармоқлардаги русча каналлари ўчирилсин!
Таклифлар рўйхати узун ва давом этади…

Тағин ўқинг
29 май 2016
Тинчлик ва хотиржамлик ҳар қандай эзгу ишларнинг дебочаси эканини ҳеч ким инкор этмайди. Лекин айнан шу эзгуликлар ортида аслида ...
3 апрел 2016
Биринчиси, бугунги кунда Тошкентда келин топиб беришга ихтисослашган маклерлар пайдо бўлган. Уларнинг хизмати ўн минг сўмдан минг долларгача баҳоланади. ...
11 сентябр 2019
Тошкентда 10 сентябрь куни ўтган матбуот анжуманида республика фермерлар кенгаши раиси Актам Ҳайитов мамлакатда гўшт қимматлаётгани сабабини гўштнинг кўп ...
15 ноябр 2016
Ўзбекистонда 4 декабрда ўтадиган сайлов ҳар галгидек чўнтак партияларнинг ўзаро келишуви натижасида ўтиши айтилмоқда. Бирорта партия ҳокимият тепасига келишни ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...