Қурилиш вазирлиги сайти ИШИД томонидан бузилди
Салом қадрли мухлислар, шошилинч хабар. 26 мартга ўтар кечаси соат 24.00 атрофида, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг «Улуш киритиш асосида уй-жой қуриш» миллий ахборот тизими ИШИД жангарилари томонидан бузиб кирилди.
Сайтнинг бош саҳифасида араб тилида «Сизнинг тизимингиз ИШИД томонидан бузилган. Биз шу ердамиз» дея ёзув қолдирилган. Матн остида ИШИД ташкилотининг ватсап манзили кўрсатилган.
«Ушбу сайт бир неча бор хаккерлар томонидан бузиб келинмоқда. Наҳотки, қурилишлардан миллиардлаб пул топадиган вазирлик ўз сайтини яхшилай олмаса? Ҳукумат сайтида террорчи ташкилотнинг тарғибот эълони бир соатдан буён илиниб турибди. Мулозимлар эса ҳануз ухлаб ётибди» деди воқеа ҳақида Элтуз инсайдери.
Бу ота туркнинг машҳур сатрларини менга эслатди. «Ухлаган миллат қул бўлиб уйғонади. Ёки умуман уйғонмайди» деган эди Ота Турк. Воқеа Элтуз ИШИДнинг терорчилик ҳужумлари ва Ўзбекистон билан алоқалари ҳақида таҳлилий материал тайёрлаётган бир вақтга тўғри келгани ҳам парадокс ҳолатдир.
Элтуз ИШИД хакерлари билан боғлиқ воқеа жараёнини ўрганишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг. Лайк қолдиринг. Агар имкон топсангиз рахмат кнопкасини босиб бизни қўллаб қувватланг.