Асосий мавзулар
26 март 2024

Вазирлик ходимлари, Опен бюджет, чироқсиз оғиз очиш ва саҳарлик – ЭП131

Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та мактубни ўқиб эшиттирамиз, улар Ўзбекистоннинг Тошкент ва Самарқанд вилоятларидан келган.

Хатлар оқими айни соатларда ҳам давом этмоқда, тизимни унумли таъминлаш учун каналимизга обуна бўлиш, лайк босиш ва раҳмат тугмачасини босиб Элтузни қўллаб қувватлаш жоизлигини эслатамиз ва хатларни ўқишда давом этамиз,

Дастлабки мурожаат спорт вазирлиги ходимларидан келган. Уларни “Опен бюджет” учун овоз йиғишга мажбур қилишмоқда.

“Спорт вазирлиги тизимидан ёзмоқдамиз. Бизга  “Опен бюджет”га ташаббус киритинглар деб топшириқ берилди. Гўёки вазиримизнинг олдида “бизнинг тизим энг ташаббускор” деб очко олиш учун. Энди шу ташаббусга овоз йиғишга мажбур қилишмоқда. Энг кам овоз олганлар тушунтириш хати, (айрим холларда аризасини олиш, қўрқитиш мақсадида) ёзиб беришга мажбурланмоқда. Биламизки, вазиримиз яхши одам, спорт учун ҳақиқий жонкуяр, лекин унинг атрофидаги айримлар мансабини йўқотиб қўйишдан қўрқади шекилли. Харажат қилиб овоз йиғиш мумкин, лекин бу харажатни ким ўз ёнидан қилади? Бу қонунчиликка ҳам зид эмасми? Мутасаддилар ҳолатни инобатга олса яхши бўларди” дея ёзмоқда спорт вазирлиги ходимлари.

Кейинги шикоят Тошкентнинг Қибрай туманидан. Йўллар ачинарли аҳволда, ҳокимнинг иши йўқ.

Элтузга видеомурожаат йўллаган аёлнинг ёзишича бу жой  Қибрай тумани «БОТАНИКА»  маҳалласида жойлашган бўлиб, Тошкент шаҳридан 15 км масофада. Йўллар ўйдим чуқур Жар тепасидан ўтадиган автомобил кўприги эса авария холатига келиб қолган.

Кейинги мурожаат ҳам Тошкентдан. Қурилиш ширкати 6 та ҳудудда кўп қаватли уйларни вақтида топширмагани айтилмоқда.

 “ALFA DEVELOP INVEST”компанияси ва унинг вориси саналган “СТРОНГ ЭДИФЎC” қурилиш ширкати фаолияти юзасидан ёзмоқдамиз. “ STRONG EDIFICE” қурилиш ширкати 6 та ҳудудда 9 ва 12 қавватли уйларни қуришни бошлаб, юзлаб одамлардан катта миқдорда маблағ олган, лекин уйлар 2-3 йилдан бери топширилмаяпти. Масалан, Чилонзор тумани 23-массив 16-марказий шифохона ёнида, “Ривер” комплекси орқасида, Юнусобод тумани 8- ва 16-массивларда, Янгиҳаёт туманида қурилаётган кўп қаватли уйлар охирига етказилмаган.

Жорий йил 29 январ куни “ ALFA DEVELOP INVEST ” компанияси таъсисчиси А.Ҳ. Юнусобод тумани 8-массивда қурилаётган кўп қаватли уйларга тўлов қилган хонадон эгалари билан учрашганида, қурилиш тўхтаб қолишида ҳукуматни айблаган. Унинг даъвоси қанчалик тўғри?

Юнусобод тумани 8-массивдаги объектнинг қурилиш ишлари бир қисми февралда тўлиқ ниҳоясига етиши ва коммуникатсия ишлари амалга оширилиши бўйича баённома расмийлаштирилган. Лекин март охирлаб бораётган бўлса ҳам коммуникатсия ишлари ўз ҳолига ташлаб қўйилган.

Нега аҳоли ўзи меҳнат қилиб топган пулини ишончсиз шахсларга қўшқўллаб топшириши керак? Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳеч бўлмаганда ҳар йили белгиланган муддатларда топширмаган қурилиш компаниялари рўйхатини эълон қилса бўлади-ку! Шунда аҳоли етти марта ўлчаб, кейин қайси компаниядан уй олишга қарор қабул қилар эди. Ваколатли идоралар ҳолатни назоратга олишини сўраймиз” дея ёзади ўз ҳақини талаб қилаётган Элтуз обуначиси.

Кейинги мурожаат Самарқанддан. Самарқанд вилояти Ургут тумани Жозмон қишлоғи аҳли чироқ, газ, йўл, мактаб ва боғча муаммолари юзасидан кўмак кутмоқда.

Кейинги мурожаат ҳам Самарқанддан. Тойлоқда на саҳарликда, на ифторликда чироқ бор…

«Ассалому алайкум, мен Самарқанд вилояти Тайлоқ туманидан мурожаат ёъллаяпман.

Биз Тайлоқ туман марказида истиқомат қиламиз, шу марказда ҳам электр энергия йўқ, бу нима гап? Мутасаддилар қаерга қараяпти?

Электр энергия таъминоти корхонасининг телефони ўчирилган, ҳокимиятда номига штаб ташкил қилинган, лекин у ерга телефон қилсангиз ҳеч ким кўтармайди.

Ёши кексалар бор, на саҳарликда чироқ бор, на ифторликда чироқ бор.

Салгина ёмғир ёғса, ёки салгина шамол бўлса тамом, 4,5 кунлаб чироқ бўлмайди. Бу оддатий ҳолга айланиб бўлди, туман ҳокимимиздан шуни назоратга олишини илтимос қилиб қоламиз!!!!» дея ёзмоқда Элтуз порталига тойлоқликлар.

Ва бу сизнинг эътиборингизга бугун ҳавола этганимиз бешта мурожаатнинг сўнггиси эди.

Яна бир бор эслатамиз, элтуз портали телеграм каналида алоҳида саҳифа шаклида очилган. У ерга хатларни қабул қилиш учун махсус бот ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам эътиборингизга тақдим этишга интилади. Каналларимизга обуна бўлинг. Агар кўрсатувимизни қўллаб қувватламоқчи бўлсангиз рахмат тугмачасини босинг. Соғ бўлинг.

Тағин ўқинг
7 март 2017
Ўтган йили ўлган президент Ислом Каримовнинг ҳайкали Тошкент, Самарқанд ва Қаршида ўрнатилади. Бундан ташқари марҳум мустабид қабри устига мақбара ...
3 апрел 2016
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг ўзбек тилини билмаслиги ҳақида ижтимоий тармоқда қолдирган изохи шов шувга сабаб бўлди. 38 ...
16 ноябр 2021
Президент сайловида ғолиб чиққан Шавкат Мирзиëев 27 октябрь куни ўтказилган йиғилишда пахта-тўқимачилик кластерларига янада кўпроқ имтиёзли кредитлар, давлат грантлари, ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...