Чаласавод раҳбарлар ботқоғи – РТдан ваъз
РТ: Мана бугун яна бир жумада сизлар билан юзма-юз, кўзма-кўз дийдор кўришдим, азизларим. Бугун сизга айтар шум хабарим йўқ, осмон ростан мусаффо дейишни орзу қиламан. Лекин ёмонни яширсак аҳвол хароб бўлади.
МС: Ничиксизла хўжикбррилла, Мўччи ойбикалар? Качайте качайте қилиб юрибсизларми? Бола-чоғо, амма-дойи, сиғир ўжак, қўнгшиоволо ҳаммаси соғми? Ҳафта ичинда кимла ишкал атди, кимла запал бўлди, шулардан гапиринг, оға.
КОРРУПЦИОНЕР ТУЗОҒИДА ЎЛГАН ЯККАСАРОЙ ҲОКИМИЯТИ ЮРИСТИ
РТ: Элтуз нашри бир неча кун аввал Яккасарой ҳокимлиги юристи Нодир Акбаров 160-мактаб бассейнида чўкиб ўлгани ҳақида хабар берган эди.
Марҳумнинг хотини Акбарова Зулфия бу бахтсиз ҳодиса эмас, уюштирилган қотиллик деб таъкидламоқда.
Зулфия Акбарова Президент Шавкат Мирзиёевга ёзган хатида бир неча фактларни келтирган.
«Эрим ўлимидан бир кун олдин менга ҳоким ўринбосарининг қурилиш бўйича катта айбини топдим. Бу айбини сир сақлашим учун катта пул ваъда қилди. Мен кўнмадим» дейди у. Ўша куни Зулфия соат 13:00 да эри билан телефонда гаплашган, Нодир Акбаров «тадбирдаман» деб қисқа жавоб берган. Шундан сўнг аёл 18:00 гача ҳар ярим соатда эрига телефон қилса ҳам жавоб бўлмади. Унинг ўлганини 21:00 да ўғлидан эшитди.
Аёлнинг сўзларига қараганда эри ҳеч қачон спиртли ичимлик ичмаган, мутлақо соғлом бўлган ва сузишни билмаган. Экспертиза эса ошқозони касалланган, чўкиб ўлди деган хулоса чиқарди.
Нодир Акбаровнинг ўғли ва жияни воқеа жойига етиб борганда компьютер ёзувлари ўчириб юборилган, бир кун илгари адвокатлик ҳисоб рақамидан ечиб олинган 1300 АҚШ доллари ҳам йўқолган. Яккасарой тумани прокурори ва ҳокими тил бириктириб 18 апрел куни рўй берган жиноятни босди-босди қиляпти. Тергов иши суст олиб бориляпти. Яккасарой туман ҳокимияти тергов ишида ёрдам бериш ўрнига 22 апрель куни юристнинг меҳнат шартномасини шошилинч бекор қилган.
Марҳумнинг оиласи ДХХ, Бош Прокуратура ва шахсан Ўзбекистон Республикаси Президентидан масалага жиддий ёндашишни сўрамоқда.
МС: Ўғирласанг ҳаззатиб яшийсан Ўзбекистонда, ўғирламасанг бу ботқоқда чўкиб ўласан.
ЧAЛAСAВОД РAҲБAРЛAР БОТҚОҒИ
РТ: Прокуратура тизимида ҳар куни аниқланаётган янгидан-янги жиноятларга расмийлар изоҳ бериб улгурмаяпти. Оломоннинг энг катта ташвиши эса отарчининг отаси кимлигини аниқлаш бўлиб қолди.
МС: Aртисни қўйинг, ўзимизни етмак ўғрила ҳаққинда гапиринг, оға. Сиздан бошқа еч кимни духи йетмийди би гаплара.
РТ: Ўзбекистон бошқарувидаги энг кичик заррадан юпитеригача бўлган амалдорлар ҳаммаси саводсиз ўқимаган иккичи, бирчилардир. Олдинам шунақа эди. Йўлдош Охунбобоев деган биринчи президент умуман харф танимас ва қарорларга бармоғини сиëхга ботириб босарди. Ўзбекистонни 1983 йилдан 1988 йилгача бошқарган Усмонхўжаев пора билан қўлга тушиб қамалганида қамоқдан чиқарган бир варақ хатида саксонта хато бор эди.
МС: Кўна вохни ёшуллилари саводсиз бўлғон оға, ҳозир университет кўпайди лекин саводсиз камаймади.
РТ: Яқинда туғилган кунини нишонлаган журналист дўстимнинг айтишича Ўзбекистондаги раҳбарлардан кўра, Европадаги 10 яшар қизалоқ миллион марта ақлли. Тошкент хокими Шавкат Умурзоқов Абдулла Қодирий ва Дўстлик боғлари ижарага берилишини изоҳлар экан, бутун дунëда парклар хусусий бизнесга бериб қўйилган деб мутлақо ëлғон гапирди.
«Абдулла Қодирий ва Дўстлик боғларининг аҳволи яхшимас. Боғнинг менежери давлат бўлиши нотўғри. Бутун дунёда шунақа», деди ҳоким. Агар бу гапни Булгаковнинг «Итюрак» асаридаги профессор эшитганида «астрономик кўламдаги каллаварам» деб атаган бўларди бу ҳокимни.
МС: Оға қури бизаникилани тирасиз, қури бизадами каллаваранг рахбарла, чет елда йўқми?
РТ: Америка Қўшма Штатлардаги энг йирик ва дунёдаги энг машҳур паркларидан бири бу! Боғнинг узунлиги тахминан 4 километр, кенглиги 800 метр ва умумий майдони 3,41 км2. Боғга йилига тахминан 25 миллион киши ташриф буюради. Бу қўшма Штатлардаги энг кўп ташриф буюриладиган парк. Кўплаб филмлар ва телевизион шоуларда намойиш этилиши паркни дунёдаги энг машҳурларидан бирига айлантирди. Парк тижорий бўлмаган Марказий Парк сифатида Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан сақланади. Дордан қочган мурод билдинг билмадинглар уй қурмаслиги учун барча қаттиқ чоралар кўрилган. Нью Йоркдаги боғда улуғ ўзбек рассоми Aмон Aзизов расм чизиб тирикчикик қилганда қандайдир бой ота келиб чиқиб кет бу ердан демаган. Чунки парк АҚШда жойлашган. Янги Ўзбекистонда эмас.
МС: Aмерикали ёшуллилани онги пас ўхшийди, шаарни ўртасини боғ атмин, пил галадон ишлани атиш гарак ади. Пулинг бўлса халтада, дам оласан Ялтада.
BEVERLEE CLUB – МОЛИЯВИЙ ПИРАМИДА
ЁҲУД ҚОПҚОНДАГИ ПИШЛОҚ
RT: Мансабдори еб тўймас ва саводсиз бўлган юртнинг бизнеслари ҳам фирибгарлик устига қурилади. Ўзбекистонда Тянши, Годжи, Сибирское здоровье каби “тўр маркетинг” тизимида ишлайдиган истеъмолчи пирамидалари мавжуд. Ушбу компаниялар кўпроқ махсулот сотиб, издошлар етаклаб келиш эвазига яхши даромад ваъда қилади. Фирмалар номи ўзгариб туради. Уларнинг асосий махсулоти – дори-дармон, турли бад ва витаминлар.
Товламачи компаниялар орасида BeverLee, Beverone, Beleever деб қайта-қайта номланган фирма анча машҳур. Пирамида ташкилотчилари иштирокчини бир йил ичида йирик даромад олиб, бойиб кетишга ишонтиради.
BeverLee Club пирамидаси қандли диабетдан тортиб, саратон касалигача даволайдиган турли дориларини реклама қилади. Семириш, озиш, гемоглобинни ошириш, хотирани мустаҳкамлаш, аллергияни кетказиш, қон босими, соч тўкилиши, юрак қон-томир касалликлари, қичима, қўтир, тутқаноқ – бу рўйхатга истаган касалликни қўшинг, фирмада албатта даво дори топилади. Ўртача ҳарид нархи 50-100$ атрофида.
МС: Қиммат дорисини ичса амдолли қорри боволоном йигитлик қуввоти ошиб гетса гарак, оғо…
РТ: Матчонбой,дорилар таркиби оддий, арзонроқ аналогини истаган дорихонада топиш мумкин. Уларнинг таъсири плацебо даражасида – ўзингизни шу таъсирга ишонтирасиз, бир муддат тетиклашгандек бўласиз, шифо топмайсиз.
Компания дорилар Япониядан келтирилишини иддао қилади. Япониянинг ўзида BeverLee махсулотларини ҳaм, фирмани ҳaм учратмайсиз. BeverLee Club иштирокчилари учун доимий мастер класслар уюштиради – унда янги иштирокчиларни жалб қилиш, дориларни “ўтказиш” техникалари ўргатилади.
Тантанавор тақдимотлар, машина ютуқлари, дам олиш тадбирлари, саёҳатлар ҳам айнан янги иштирокчиларни қармоққа туширишга мўлжалланган. BeverLee Club Тошкент, Олмаота, Дубайда офисларга эга.
Пирамида вақти-вақти билан ребрендинг қилиб, номини ўзгартиради. Mолиявий пирамида тизими Ўзбекистон Қонунчилигида тақиқланган бўлишига қарамасдан, ушбу фирмалар фаолиятини давом эттирмоқда. Демак, улар қонунни айланиб ўтиш даражасида айёр ёки тепароқда “қудратли раҳнамолари” бор. Фирибгар пирамидаларнинг улкан ваъдаларига алданманг.
МС: Aҳмадбоё пил бариб лох атилган одамла инди қоломосини шу пирамидая оппориб бариб бахти очилса гарак, қоровости кишини…
МАСЛОУ ПИРАМИДАСИ: СИЗ ҚАЙСИ БОСҚИЧДАСИЗ?
РТ: Маслоу инсон бахти учун зарур бўлган омилларни пирамида шаклида жойлаштирган. Унга кўра, кишилар эҳтиёжлари бирламчи база ва ривожланишнинг юқори босқичларига ажралади.
Пъесадан парча: Ўткурийнинг пул ҳақидаги гаплари
Шу кунларда Элтуз эҳтиёжлар ҳақида сўровнома ўтказди. Сўровнома натижаларини Маслоу пирамидаси шаклида тартиблаштирамиз. Қуйи поғонада физиологик эҳтиёжлар, яъни қорин тўқлаб чанқоқни босиш зарурати туради. Сўровномада қатнашганларнинг 34 фоизи ушбу кундалик эҳтиёжларга пул топиш ҳақида ўйлашини белгилаган.
Пирамиданинг иккинчи поғонаси хавфсизлик эҳтиёжи яъни 61 фоиз овоз уй-жой, транспорт воситаси ва соғликни тиклаш масалаларига қаратилган. Англашилганидек, 95 фоиз респондентлар Маслоу пирамидасининг дастлабки икки «базавий эҳтиёжлар» поғонасида турибди. Шахсий ривожланишни кўзда тутувчи юқори поғоналар эса «кишилар билан яхши муносабат ўрнатиш», «жамиятда ҳурмат ва эътибор қозониш», «билим эҳтиёжи», «эстетик завқ» ва «ўзликни англаш»дан иборат.
Бу масалалар фақат 5 фоиз овоз тўплади. Асосий ташвишимиз еб-ичиш, уй, машина ва соғликни тиклаш бўлган бир пайтда маънавий юксакликни даъво қилиб ўзимизни алдамаяпмизми?
МС: Қоннинг дўқ бўса қўшиқом ойтасан, давади бир вохло СССРни ёшуллиси бўлғон Брежнев. Қоннинг оч бўлса қўшиқ ёқмайди, бўш каллада ақл ётмийди. Навоий бобомиз новви давади би ҳоқда.
Жингл
МАСЖИД-МАДРСАЛАРДАН 3,3 МИЛЛИАРД СЎМ ЎҒИРЛАНДИ
МС: Бизнинг кимлигимизни билмасанг, қурғон иморатларимиза қора давади Aмир Темур.
РТ: Маччонбой, Aмир Темур қурдирган бинога сен билан менинг нима алоқамиз бор, қурганлар ўтиб кетган. Ҳозир фақат бузишмоқда.
Тарихий объектлар таъмири ва жиҳозлар сотиб олишга бюджетдан йирик маблағ ажратилган эди, Бухоро шаҳридаги текширув давомида 3,3 миллиард сўм ўғирлангани аниқланди. Бош Прокуратуранинг ишчи гурухи бош прокурор ўринбосари раҳбарлигида Бухоро шаҳри ҳудудидаги маданий мерос объектларни кўздан кечирди. «Хўжа Калон» минораси, «Хусайн» ва «Нодир Девонбеги» мадрасаси, «Арк» комплексида бўлиб ўтган реставрация ишлари текширилди.Тафтиш мобайнида ҳужжатлар ўрганилиб, ёлғон қайдлар аниқланди. Ҳужжатларда реставрация иши ҳақида нотўғри маълумотлар акс этган. Тарихий обидаларга қуйидагича зарар етказилгани аниқланди:
731 млн сўм зарар – «Хўжа Калон» минорасига;
216 млн сўм зарар – «Хусайни» мадрасасига;
90 млн сўм зарар – «Нодир Девонбеги» мадрасасига етказилган.
Шунингдек, Бухоро тарихий марказидаги ҳудудида жойлашган 74 маданий объектлар таъмирига 50 млн сўм ажратилган. Ушбу бюджет маблағи ҳам талон-тарож қилинган.
Бухоро вилояти реставрация маркази ходимлари объектларга товар сотиб олиш учун мўлжалланган 2,3 млр сўмни ҳам ўзлаштириб, шахсий эҳтиёжлари учун ишлатишган. Бухоро вилояти реставрация маркази ходимлари ва бошқа шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
МC: Мансабдорлар ақлсиз, саводсиз дийсиз, оға. Була ҳар соҳадан пул качат атиш бўйинча қора белвоғи бо академик бўлиб гетганқу. Уринг потияни.
РТ: Ассалом Ўзбекистон, Жума муборак.