Асосий мавзулар
10 май 2024

Ёт байрамни тўйлаган эл – РТдан ваъз

Мана хафта айланиб қаршингиздаман. Сиз билан гурунг қилиш, сиз балки ботиниб айтолмаган, аммо ичингизни кемираëтган гапларни айтишдан севинаман азизлар.

МС: Оғо, буйун улли берам. Столин бувони ўзи аптомот кутариб, немисни юртино бориб, Гитлрни ўлдирган гун. Агар Сталон бўлмоғонда биза ўрислорамас, немислара қул бўлар адик.

РТ: Кимга қул бўлишнинг фарқи нима? Ë албатта кимгадир қул бўлиш шартми? 1937 йили миллионлаб ўзбек ойдинларини ўлдирган, Туркистон мухториятини қонга ботирган, Хоразм республикасини йўқ қилган манфур советлар иттифоқи байрамини тўйлаш феълан мустақиллик ғояларига зидку. Наҳот ëт байрамни тўйлашдан бошқа ишимиз йўқ?

МС: Тўй вўлсин, байрам вўлсин, ҳаëт фаровон вўлсин. 

Ўзга тилда бераман мен ўз саломимни,

Ўзга тилда нонуштага қилишар таклиф.

Бу шаҳарнинг кўчасида кўр мисол мени

Ўзга тилнинг уч-тўрт сўзи юрар етаклаб.

Ўша тилда кўрсатарлар менга юлдузни,

Ўша тилда уйғотурлар мени саҳарда,

Ўз тилимни эмас,

Ўша уч-тўртта сўзни

Унутмоқдан қўрқаман бу улкан шаҳарда.

Ватан бўлса – менинг тушим,

Ватан – тушимдир,

Ўз тилимда гапираман фақат тушимда.

(1977) Муҳаммас Солиҳ 

МС: Оғо сиз новви дасангизам улли ëшулли ўрис пошшони ëхши гўради. Даянинда юради. Би гаплар ная гарак, даянимда юрсанг йижакинг гўмма барак. Даянимдан чиқсанг юмиртонгни суғуроман дийди Путин дойи. 

Шарманда парад

Шавкат Мирзиёев жахон жамияти томонидан босқинчи дея якка мохов қилинган  Россияда 9 май куни 1941–1945 йиллардаги СССР ва Германия уруши билан боғлиқ ғирт пропагандистик  ҳарбий парадда иштирок этди. 

Бу ҳақда МО вассалларининг эгаси бўлган Кремль хабар бермоқда.

Бу тадбирда бирорта тараққийпарвар раҳбар иштирок қилмади.

Мана списка.

Беларус президенти Александр Лукашенко, 

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев, 

Қирғизистон президенти Садир Жапаров, 

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон, 

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов, 

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, 

Куба президенти Мигель Диас-Канел Бермудес, 

Лаос Халқ Демократик президенти Тонглоун Сисулит ва 

Гвинея-Бисау президенти Оумару Сиссоку Эмбало ва яна алламбола диктаторлар.

Нима дегандилар Навоий  бобомиз. Мутелигимизга шубҳа қилсанг аҳволимизга қара!

МС: Отпускани Георгий лентасини доқиб ўриса чўқинадўн гуна дўғиллаб оса бўларадиқу охир.

РТ: Тошкентдаги боқчалардан бирида ҳижоб кийган қизга совет аскари кийими кийдирилиб катюшага рақсга тушиб ëтибди. Икки разолат бир стаканда. Ҳам арабқул ҳам ўрисқул. Аммо бу йил «жаа катюшани берилиб айтманглар» деган амр бўлибди юқоридан. Шунгаям шукр. Эсингизда бўлса сал олдин бир муддат советпарастлик давлат сиëсати даражасига чиққанди. «Ғалаба» байрами дея босқинчилар латтасини президент дохил бутун мулозимлар тақиб олган. Бухоро ҳокими қўлига балалайка олиб катюшани куйлаган давр эди. Ўзбек киночилари эса «ўзбеклар СССР учун урушда ўрисдан ҳам кўпроқ содақатли бўлган» деган плакат киноларни қаторлаштириб олиб ташашди. Қизил аскарларнинг ҳайкалларини хитойда ясатиб келиб Тошкентга тикиб қўйишди. Концерт залидан «истиқлол» номи олиб ташланди. Мустақиллик байрамининг градуси пасайтирилди. Рамзан¸ памзан¸ Наришкину Жириновскийлар Ўзбекистонда азиз меҳмон. Ўрис ҳоккейчиларига Тошкентдан текин квартиралар падарка қилинган. Шоирлар эса «Менинг оғам ўрисдур, уни севиш дурустдир» деган шъерларни ëзғилаб ташашди. Конюнктурани кўти билан ҳис қиладиган Юлдуз тройной хожона бўлса шартта қизил аскар кийимни кийиб «Мой адрес советский союз» деб қўшиқ куйлаганди. Бу йил мана қисибгина ўтирибди Шералини спеермаси ҳақида  мушоҳада қилиб.

МС: Оғо, шу Ботирни акаси ким инди? Гитлердан бўлмоғондир охир. Лекин ашулочилар Гитлерни ëхши гўради. Ина  совиротони охтиқи Ҳамдам Собиров 9 май арапасинда клип чиқорди Малохат деян. Шу клипда бир сури ўйинчи билан қўшилип қўлини кутариб зиг хайл ишоратини атди. Туфалам туфалам.

РТ: Ўзбекистоннинг асосий байрами ҳақиқий мустақиллик олинган кун бўлади. Бу кун тезроқ келиши учун Украинлар жанг майдонларида биз учун урушмоқда. Ўзбек мулозимлари бўлса кремлдаги хўжайинларидан қўрқиб, украинча қўшиқ янграса ҳам титраб қалтираб кетишади. «Овоз» лойиҳасида Консерватория талабаси Камола Ғайратова украин тилида қўшиқ куйлади. «Тримай» таронаси Украинада анча оммалашган. «Овоз»да жаранг сочган қўшиққа бирорта ҳакам қайрилиб қарамади. Ижрони эшитаётган Фарруҳ Зокиров «қайси тилда айтяпти?», деб Севара Назархондан сўради. У «украинча» дея изоҳ берди. Озодбек Назарбеков эса «ҳозир қайси тилда қўшиқ айтдиз?», дея қиздан сўради. Хуллас қўрқди бу тавиялар.

МС: ина киштак рото олло. Оғо, би етмаклани бир бириннон порқи боми?

РТ: Жорий мадвазир Озод билан Фаррух Зокировни бирлаштирадиган бир жиҳат бор. Бу қўрқоқлик.  Улар украин тилида қўшиқ янграши билан иштонига сийиб қўйишди. Қизил кресло ҳам дабдала бўлди. Анчагача шиптир иси кетмаса керак.

Каримов даврида давлат мулозимлари ва раҳбарлар жим эди. Тармоқда ҳам ëзмас эди. Сағал ошкоралик бўлгач, булар ҳам гапира бошлади. Жим турганда ақлли кўринган бу рахбарларнинг саводсиз, жохил ва аксар холатда Ўзбекистон мустақиллиги душмани экани ўртага чиқди.

Бир соат ҳам ўқимасдан, бирорта имтиҳонга қатнашмасдан Тошкент Давлат санъат институтининг бакалавриат ва магистратура дипломларини олган саводсиз Озодбек Назарбеков бошлиқ ҳакамлар гуруҳидан бундан бошқа муносабатни кутиб ҳам булмасди. Афсус…

МС: Оғо бизани ўрис боқиб ўтирибди. Ўрис бўмасо очдан ўлиб бири биримизни гўммани ичина ижжон атиб солиб йиймиз.

РТ: Кўча супурадиган мардикори ҳам, совуқда таппи ëқиб қарзга борган қашшоғи ҳам, сенат раисасидан тортиб, ашулачисигача мустақиллик душмани, ўрисқул бўлган тўда бор дунëда. Бу расмда ашлачи, собиқ министр ва собиқ депутат Фаррух Зокиров Украинада гўдакларни ўлдираëтган Россия давлати элчисига таъзим қилмоқда. «Ҳа энди ашлачи дегани шунақа сотқин бўлади» деманг. Гуржи қўшиқчиси Вахтанг Кикабидзе Россиянинг «Дўстлик» ўрденини олишдан расман воз кечди. Москвалик машхур қўшиқчи Шевчук эса «Ватан бу Путиннинг кўти эмас» дея босқинчини қоралади.

МС: Немис чиқди ўрмоннон, пичоқ олди карманнан. Ë ўласан ë қолосон кимни дўсти бўлосон. Оғо бизани ëшулли путинни дўсти!

РТ: Ахмоқликнинг чеки йўқ. Бугун Украинада гўдакларни ўлдираëтганлар армиясини шарафлаган Ўриспарастларни қодирийлар руҳи урсин. Чўлпон, Фитрат, Қодирий, Элбек, Ботуларни шу қизил армия жаллодлари ўлдирган эди. 

Олдинига Гитлер билан Сталин келишиб Польшани вайрон қилганидан кейин орасидан ола мишиқ ўтиб урушиб қолишди. Бу  бегона урушга кремль мустамлакаси бўлган Ўзбекистон халқи ҳам замбарак еми сифатида мажбуран ҳайдаб кетилди. Вали Қаюмхон ота, Боймирза Ҳайит каби зиëлилар буни тушуниб етиб, Туркистон легиони сафларида қизил аскар жаллолдларига қарши туришди.  Бу урушнинг бизга алоқаси йўлигини билган Ислом Каримов «ғалаба» деган сўзни мусорга ташаворганди. У ўлгандан кейин келган ўриспараст путинқуллар яна ғалаба деб сайраб георгий пайтавасини камзилига тақиб москвага пойи патак бўлишди. Бутхоналар қуришди, халқ пулига ўрис аскари учун ҳайкал тикишди. Мана бу ҳайкал эса Польшанинг Гданцк шахрида ўрнатилган. Ҳайкалда поляк қизни зўрлаëтган совет аскари акс этган. Жаллодларни улуғлаган қавмнинг  бахти доимо қародир.

МС: Аласа немис тарапа плена чшиб, милтиқни сталин отоғо қоротқонло геройми охир сизнинчалли?

РТ: Иккинчи жаҳон уруши тугагани ўзбекистондаги шолғомкалла раҳбарлар тарафидан «ғалаба» дея   нишонланаëтган айни кунларда  Туркистон миллий озодлик ҳаракатининг Германиядаги фаолияти ҳақида эслаш жоиз. Мустафо Чўқай, Вали Қаюмхон ота ва Боймирза Ҳайитлар бойроғини кўтарган туркистон даъвоси ҳақида.

Туркистон миллий озодлик ҳаракатининг айнан ана шу даври ҳақида мустақилликдан шунча йил ўтиб ҳам Ўзбекистонда оғиз очилмайди, тарих китобларида бу давр мутлақ тилга олинмайди. Бундай чала тарих ўқитилаëтган ўзбекларнинг нечта авлоди миллий озодлик мафкураси, Туркистонни советлар босқинидан озод қилиб, унда яшовчи миллатларни истиқлол ва истиқрорга олиб чиқиш уринишлари 30-йилларда Чўлпон ва Фитратлар билан бирга тупроққа кетди, битдиЮ деган хато тасаввурда улғайди ва ҳамон улғаймоқда.

Туркистон миллий озодлик ҳаракатининг муҳожиратдаги етакчиларидан бири Вали Қаюмхон ва унинг раҳбарлигида 1942 йилда ташкил этилган Туркистон легиони мақсади фашизмга хизмат қилиш эмас, балки Туркистонни большевизмдан қутқариш эди.

Тарих истак майлига эга эмас дейдилар. Зеро уни кимнингдир истак ва хоҳишига кўра ўзгартиришнинг иложи йўқ. Шу боис тарихни борича қабул қилиш ва ундан келажак учун муайян сабоқлар чиқариш лозим. Қолаверса тарих миллат тафаккури ҳамда унинг келажак йўлларни ëритгувчи ўзига хос чироқдир. 

Вали Қаюмхон муҳожиратдаги Туркистон ҳукуматининг президенти бўлган. Мана унинг гаплари:

«Мен Тошкентда туғилганман. Пичоқчилик маҳалласида ўсганман. Мен турли мактабларни битиргандан сўнг, ҳаттоки эски мактабни битиргандан сўнгра¸ Навоий мактабини битиргандан сўнгра¸ айниқса¸ менга катта таъсир берган киши Фитрат. Орамизда катта устоз билан яқинлик пайдо бўлди ва мени Бухорога чақирди. Бухорога бормасдан илгари буюк ҳоқон Темур сағанасининг олдида тиз чўкиб ваъдаларда бўлдим. Кўзимдан ëш чиқди. Фитратнинг олдига борган вақтимда Фитрат мендан бирор миллий масалалар устинда сўз олмоқчи бўлди. Қўл бердим¸ онт ичдим ва менинг Оврўпога қайтиб кетишимда “Қайтиб келмайсан. Вазифаларни адо қилмагунча қайтиб келмайсан” деди. Мен хўп дедим. Истасйўнга (темир йўл вокзали – таҳр.) отам¸ акам чиқиб зўрладилар қолгин деб. Мен “Ваъда бердим. Қайтмайман йўлимдан” деб кетдим. Отам ва акам кўзида ëш билан қайтиб кетди. Келгандан бери шу берилган ваъда¸ шу берилган сўзлар остида¸ шу берган ваъдаларимнинг асосида Туркистон миллий истиқлол байроғи остида қасам ичганим учун бугунга қадар бир давлатнинг қарамоғига ўтганим йўқ. Мен Туркистон миллий истиқлол байроғи остида онт ичдим. Шу онтга бугунга қадар турғун бўлиб келмоқдаман.»

Буюк соҳибқирон сағанаси олдида тиз чўкиб бу каби улуғ масъулиятни ўз бўйнига олган зот Вали Қаюмхон отадир. 1921 йили бор-йўғи 18 ëшида Германияга ўқишга келганича¸ умрини муҳожирликда ўтказган марҳум Қаюмхон ота бугун орамизда йўқ.

Хўш¸ бугунги ўзбеклар¸ қолаверса туркистонликлар Туркистон миллий озодлик ҳаракати раҳнамоларидан бири¸ Абдурауф Фитрат топшириғига кўра хорижга кетиб ана шу олий мақсад йўлидаги курашни имкон қадар давом эттирган Вали Қаюмхон шахси ҳақида нималарни билади? Афсуски¸ деярли ҳеч нарса. Билганлари¸ у киши бўйнига “ватан хоини” деган тавқи лаънат осилганидир.

Бугун кимларгадир ëқиш-ëқмаслиги ва зиддиятли бўлишидан қатъий назар бу лаънат тамғаси остидаги шахснинг асл қиëфасига боқиш фурсати етмадимикан?

Қаюмхон 1920 йил бошида қурилган Бухоро Халқ жумҳуриятининг раиси Файзулла Хўжаев¸ Маориф нозири Абдурауф Фитрат¸ Туркистон мухтор жумҳурияти раҳбарлари Турор Рисқулов¸ Абдулла Раҳимбоевлар тарафидан ўша йилларда Оврупода илм-фанда тараққий этган Германияга ўқишга юборилган 70 нафарга яқин туркистонлик талабалардан бири эди. Қаюмхон Берлин университетининг Зироат ва қисқа вақтдан сўнгра Сиëсий фанлар факултетини тугатиб¸ ҳар иккисида ҳам давлат имтиҳонини қозонади. Германия матбуотида ишлаб¸ Туркистоннинг миллий масалаларига оид мақолалар ëзишга бошлайди.

МС: Оғо қури сиз ойтосиз шу гапни.

Рауф Парфи: Туркистон легиони уйғонган зиëлилар ҳаракати эди

Собиқ Иттифоқ даврида Туркистон легиони тўғрисида гапириш тақиқланган, унинг қатнашчиларига эса ватан хоинлари тамғаси босилган эди.

Ҳозир ҳам бу легион тарихини холис ўрганиш масаласи ҳал бўлгани йўқ.

Бу легион Иккинчи жаҳон уруши йилларида Германияда Мустафо Чўқай, Боймирза Ҳайит, Вали Қаюмхон, Рўзи Назар каби бир гуруҳ туркистонлик зиёлилар томонидан урушда асирга тушган туркистонликлардан тузилганди. 

Германия қўмондонлиги таркибида шундай легион тузиш таклифини собиқ Туркистон мухторияти раҳбари Мустафо Чўқай берган эди. 

Қайта қуриш йилларида Ўзбекистонда фаолият кўрсатган Туркистон халқ ҳаракати раиси, шоир Баҳром Ғойибнинг сўзларига кўра, М.Чўқай Гитлернинг ёвуз сиёсатидан эзгу ишда фойдаланишга уринган. У 1939 йилда гестапо қўлига тушган ва қанчадан-қанча чиғириқлардан ўтиб, шахсан фюрер билан мана шу легионни тузиш ҳақида келишувга эришган. Бу келишувга мувофиқ Ўрта Осиёга фашистлар эмас, Туркистон легиони аскарлари кириши ва алоҳида давлат қуриши лозим эди. 

Марҳум шоир Рауф Парфи бундан анча йил олдин мазкур легионни тузиш ҳаракатлари миллат зиёлиларининг Туркистон бирлиги, мустақиллиги учун курашининг давоми бўлганини таъкидлаганди. 

“Легион раҳбарлари Туркистон халқларини фашизм балосидан қутқариб қолиш йўлларини излаган. Туркистон мухторияти фожеасидан кейинги бу ҳаракатларни уйғонган зиёлиларнинг чет элдаги олижаноб ишларидан бири, дейиш мумкин”, – деган эди Рауф Парфи.

«Тарихчи»лардан бири ўрисга вассал бўлган хива  юртбошиси Мадримхон георгий лентаси таққанда «ичидан росаям  хапа бўлган» деб ўзини овутиб бадиий тўқима ëзганди.

МС: Ичиннан новви ўтканини иштони билади. Тарихда ничик бўлсо шуннинлайин ойтиб баринг оға.

РТ: Хужжатлардан билганимиз шуки Мадиримхон  Гандимиëн капитулияциясини имзолаганда босқинчи Кауфман этагини ўпган. 

Питерга бориб Оқпошшодан ўрденларни ҳам, генерал рутбасиниям  мамнуният билан олган. 

Унинг ички туйғусини билмайман. Мана бу  эса қиссадан ҳисса!

Бир эркакнинг уйига босқинчи кирди. Босқинчи уйдаги эркакнинг қўлидан тутиб, ëтоқхонанинг бир чеккасига олиб борди. Кейин бўлса, қўлига бўр олиб, полга доира чизди. Эркакни шу доира устида турғизиб қўйиб.

«Чизиқдан чиқсанг, ўлдираман», деди. Шундан сўнг, босқинчи бу эркакнинг хотинини ечинтириб, бирор икки соат зўрлаб уйдан чиқиб кетди. Эридан хапа бўлган хотин: «Қандай одамсиз? Кўз олдингизда мени зўрлашди. Сиз томошабин бўлиб турдингиз,» дейди. Эркак еса: «Хотин, сени анави босқинчи зўрлаëтганда икки марта чизиқдан чиқдим,» дермиш.

Шу ерда кулинади.

Балки йиғлаш керакдир?

МС: уринг потяни!

РТ: Ассалом Ўзбекистон Жума Муборак!

Тағин ўқинг
24 август 2023
Ўқишга кира олмаган абитуриентлар, уларни тузукроқ ўқита олмаётган ўқитувчилар, табиий газ ўғрилари ва қўшнининг парнигида экилган наша… Салом қадрли ...
19 октябр 2022
«Элтуз портали»га келган навбатдаги бешта шикоят мактубини ўқиб эшиттирамиз дастлабки шикоят Қашқадарё вилоятининг Косон туманидан. Лолазор МФЙда яшовчи аҳоли ...
14 январ 2018
13 январь куни Тошкентда таниқли ўзбек ёзувчиси Носир Фозилов 88 ёшида вафот этди. Адибни яқиндан билган кишилар унинг камтар ...
5 январ 2016
Elsevar тахаллуси билан ижод қилишни маъқул кўрган бу рассом йигит 34 ëшда. Бухорода яшаб ижод қилади. Eltuzнинг штатли рассоми ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...