Асосий мавзулар
24 август 2023

Қўшни томорқадаги наша ва қаршилик ташмачилар – ЭП92

Ўқишга кира олмаган абитуриентлар, уларни тузукроқ ўқита олмаётган ўқитувчилар, табиий газ ўғрилари ва қўшнининг парнигида экилган наша…

Салом қадрли муҳлислар. Бугун 23 август. Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Мактублар Ўзбекистоннинг Бухоро, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларидан келган. Дастлабки мактуб Бухородан. Элтузнинг доимий обуначиси Университетга ҳужжат топшириш ҳаражати қимматлигидан нолимоқда.

«Ассалому алайкум ҳурматли «Элтуз» жамоаси сизларни доим кузатиб бораман, ҳақиқатни ёритаяпсизлар.

Сизларга мурожаат қилишимдан мақсад хабарингиз бор, ҳозирги кунда республикамизда ҳусусий ОТМлар фаолият юритмоқда мен укамни Бухородаги Осиё Халқаро Университетида ўқитмоқчи эдим. Энди фикримдан қайтдим сабаби Осиё Халқаро Университети даромад манбаи бўлиб қолган. Ҳар бир абитуриент  ўқишга кирса, кирмаса абитуриентдан  ҳужжат топширгани учун тест харажатларига 200 минг сўмдан тўламоқда. 4000 нафар абитуриентники жами 80 000 000 млн сўм бўлмоқда, шуни камайтириш иложини қилиб беринг, шароити оғир, абитуриентлар тўлашга қийналмоқда ….» дея шикоят қилади мактуб муаллифи.

Кейинги хат Қашқадарёдан. “Салкам 23 миллиард сўмлик суюлтирилган газни талон-торож қилганларга чора кўрилдими?” дея ёзмоқда Қашқадарёлик мухлисимиз. Хатни ўқиймиз.

“Энергетика вазирлиги 2023 йилнинг апрел ойида Қашқадарё вилоятида 22,9 миллиард сўмлик суюлтирилган газ талон-торож қилингани ҳақида хабар берган эди. Орадан 4 ой ўтса-да, вилоят “Ҳудудгаз” масъулларига ҳеч қандай чора кўрилмади. Ё кўрилган бўлса-да, жамоатчилик бехабар қолдими? Шунча талон-торожни вилоят газ идораси раҳбарияти ва вилоят “Ҳудудгаз” қошида ташкил қилинган коррупцияга қарши кураш бўлими билмаганмикан?

Президентимиз бундай хатолар кечирилмайди деганлар. Бош прокуратура ва Энергетика вазирлигидан ҳолатни назоратга олишларини сўраб қоламиз” дея ёзади Қашқадарёлик мухлис Элтуз порталига.

Навбатдаги мактуб эгаси Самарқанддан. У қўшниси иссиқхонада наша экиб, етиштираётгани ҳақида ёзган.  

 “Самарқанд вилояти Пахтачи туманидан ёзмоқдаман. Туманимиздаги айрим иссиқхоналарда каннабис (наша) ўсимлиги етиштириляпти экан. Нашавандлар ҳам кўпайиб қолгандек. 15 август куни ҳудудимиз бўйлаб вертолёт учди. Ўшанда ҳам анча-мунча ҳолат аниқланган бўлса керак. Масалан, қўшни иссиқхонада каннабис ўсиб ётибди. Ваколатли идоралар текшириб, ноқонуний ишларга чек қўяди деган умиддаман”.

Кейинги шикоятни устама ҳаққи ололмаётган ўқитувчи Элтуз порталига йўллаган.

«Менинг мурожаатим шуки янги ташкил этилган агентликга қарашли ихтисослаштирилган мактабларда ишга кирган ўқитувчиларга ваъда қилинган устама маблағлари тўлиқ берилмаябди (спец фанларга 60, қолган фанларга 40 фоиз), аслида ўқитувчиларни синов қилиб олинаётганда устама 100 фоиз дейилган (106-қарор), ундан ташқари миллий сертификатларга бериладиган устама ҳаққи (20 %) бундай мактабларга ёт нарса эмиш, сўраганимизда сизлар тўлиқ устама олиб яна 20 фоизни ҳам оласизларми дейишябди, демак 106 қарорга амал қилинябди, лекин ўқитувчиларга етиб келмаябди (бизнинг таҳмин), кимга мурожаат қилайлик, ахир ўқитувчилар асл ишини ташлаб қоп қоп вадаларга ишониб учта синовдан ўтган, ундан ташқари берилаётган ҳозирги устамани умум талим мактабларда ҳам олса бўлади, айниқса носпетс фанлар ўқитувчилари.

Илтимос номимни сир сақласангиз. Чунки тепадагиларга мурожаат қилсак ўзимизни бошлиқларга қайтиб келган мурожаатимиз. Директор ва замдиректор қандай ҳал қилади бу ишни?» дея ёзади учта синовдан ўтгани, бироқ Элтузга йўллаган шикоятининг ўзида камида ўнта имло хатосига йўл қўйган, номини сир сақлашни сўраган ўқитувчи.

Ва ниҳоят сўнгги шикоят Ўзбекефтегазга қарашли Қарши санаториясидаги ташмачилар устидан

“Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли Қарши санаторийсидан лаборатория ускуналари, тиббий аппратлар олиб кетиляпти. Ҳатто ҳожатхона раковинаси, кир машина моторигача ташиб кетилмоқда. Бу ҳолат қонунийми?” дея аччиқланади қаршилик Элтуз обуначиси ўз видеомурожаатида.

Бу сизга бугун ўқиб эшиттирганимиз сўнгги бешта шикоят эди. Эслатиб ўтамиз. элтуз портали интерактив тарзда телеграм каналида алоҳида саҳифа шаклида очилган. Мурожаатлар учун у ерга махсус бот ҳам ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам эътиборингизга тақдим этишга интилади. Кун давомида биз билан қолинг. Каналларимизга обуна бўлинг.  

Тағин ўқинг
9 май 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 48-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.) «Соф санъат» фидоийларининг ...
30 май 2020
“Элтуз” мухбири Фарғона вилояти телевидениеси журналисти Усмонжон Қодиров 28 май куни 15 суткага қамалиб, кейин жазо муддати 2 суткага ...
21 апрел 2021
Шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг «Императив» китоби «Элтуз» мухлисларига муаллифнинг ўзи ўқиган аудиокитоб тарзида яхши таниш. Бугун «Элтуз» таниқли ...
28 октябр 2015
Суткалаб свет ёнмайдиган, газ ўтказилган ҳолатда, газни трубасидан ҳаво ҳам кемайдиган қишлоқда, движок ёқиб ўтирганизда, хаёлингизни бўлиб, телевизордан ёнаётган ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...