Педофил канал очган йигитни ўзбек суди шартли жазолади
Бухоролик ишсиз, бўйдоқ рижол Жасур Султонов Телеграм ижтимоий тармоғида «Қизлик олиш детски», «1000% ишончли», «Ҳижобли ҳомиладор», «Айлана видеолар» номли профиллар очиб, болалар иштирокидаги порнографик видеолар тарқатган.
Шундай эса-да, Жасур Султоновга бор-йўғи 4 йил озодликни чеклаш ва кечаси уйдан чиқмаслик жазоси белгиланган.
Жасур Султонов каналлардаги порно видеоларда вояга етмаганлар тасвирланган. Жиноятчи видео тарқатишни «бизнес»га айлантириб, реклама тарқатган ва каналларга аъзолик учун 25 минг сўм ундирган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 130-моддасига биноан вояга етмаганлар иштирокидаги порнографик материалларни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Бироқ Жасур Султоновга келганда қонуннинг бели синиб, қишлоқ ҳудудидан чиқмаслик жазоси тайинланди.
«Чириб кетган» АҚШда болалар иштирокидаги порно видеони телефонида сақлаган ўзбек рижол 19 йилга қамалди – у интернетда порно видео дўкони очмаган эди.
Лекин педофилизм видеоларини сақлашнинг ўзи ҳам оғир жиноят деб ҳукм ўқилди. Ўзбекистонда педофил порно видеоларни сақлаб, тарқатиб пуллаган нокас 4 йил оёғини узатиб уйда ётса бас.
Афтидан, суд қатнашчилари ва жазони белгилаган судья педофилизм тарғиботини арзимас жиноят деб ҳисоблайди.
Элтуз Ўзбекистондаги педофилия жиноятларига оид воқеа ва ходисаларни кузатишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг, видеоларимизга лайк босинг.