Кўзқараш
13 сентябр 2023

Алишер Таксанов: Каримов ҳеч қачон халқ билан бирга яшамаган

Ислом Каримов одамлар орасида яшамагани учун ютуқларга эриша олмади. У ўзининг виртуал ёпиқ дунёсини яратди ва бошқаларники ҳам аниқ шундай эканига ишонди. У тор ва тиқилинч метрога ҳам, автобусга ҳам чиқмасди. У ишга ёки уйга етиб олиш учун президент кортежи ўтишини соатлаб кутиш қандай бўлишини ҳам англамасди. У ўзи билан дори-дармон ва шприц кўтариб келиши шарт бўлган туман поликлиникасига ҳам бормаган. Набиралари ёруғ, иссиқ, шифтидан чакка ўтмайдиган хонада ўқиши учун, синфхона таъмирига ҳам пул бермаган ва таксига пули йўқлиги учун ҳеч қачон бекатда трамвай кутмаган.
У арзонроқ маҳсулотлар олишга навбатларда турмаган ва унинг «Нексия» сотиб олиш учун шапка беришга ҳам эҳтиёжи йўқ эди. Унинг уйида доимо иссиқ сув ва электр токи бўлган, ҳеч қачон лифти қулаб тушмаган, уникига прописка ёки хизмат тўловларини текширишга участкавой, электрик, газ ходими ҳам келмаган. Чет элларга шароитлари қулай учоқда борган.
У ўзи буюк деб ҳисоблаган китобларни ёзди ва бутун халқни уларни ўқишга, бу китоблар бўйича дарс беришга ва имтиҳон топширишга мажбур қилди. Унинг ҳар бир нутқи қандайдир илоҳий ҳақиқат сифатида, ўзи эса фикрда ёки суд қарорида якуний ҳукм сифатида тақдим этилди. Негадир депутатлар, судялар унга бўйсуниш керак, мустақиллик эса нотўғри, эркинликлар давлатнинг парокандалигига сабаб бўлади деб ўйлашган. Ва у ўз қарашларини ягона ҳақиқий дея белгилаган ва барча одамлар у чизган чизиқдан юриши керак бўлган. У ўз атрофини хушомадгўйлар, қуллар, сарой лаганбардорлари, ақли паст ва дунёқараши чекланган одамлар билан ўради. Чунки, аҳмоқларни бошқариш осонроқ эди.
Унинг қизлари, неваралари пахта термади, кўча супурмади, панжара бўямади. Улар дарҳол нуфузли университетларга ўқишга киришди ва чет элга саёҳат қилишди. Улар оддий ишчи сифатида ишламадилар, ўз мартабаларини паст зиналардан бошламадилар. Гулнора УМЭДда ўқитувчи бўлиб ишламади, аммо профессор бўлди. Қандайдир мўъжиза билан у ўқув муассасаси бўлмаган даргоҳ – Фанлар академиясининг Иқтисодиёт институтидан магистрлик даражасини олди. Ва тезгина ташқи ишлар вазири ўринбосари ва элчи даражасига кўтарилди. Кичик қизи Лола ҳам худди шундай суръатда жозибали лавозимларга кўтарилди, у аввал ЮНЕСКО ваколатхонасида ишлади, кейин эса отаси Ўзбекистоннинг барча фуқаролари учун қуриб қўйган дунёдан анча узоққа – қўшма штатларга сурворди.
Каримов меҳнат муҳожирларидан жирканиб, уларни “дангасалар” деб атади, гарчи одамларнинг юртни тарк этишига сабаб бўлган ҳамма нарсани унинг ўзи қилди. Одамлар ҳамон кетишда давом этишмоқда ва уларнинг орзуси АҚШ грин-картасини ютиш. Улар Буюк келажакка эмас, балки Лола Тиллаева яшаётган жойга интилишмоқда. Чунки Исломнинг даромад, озиқ-овқат, кийим-кечакдан муаммоси йўқ эди – бу маиший турмуш бисотларидан у анча юксакда эди. Унинг ҳамма нарсаси бор эди. Бунинг сабаби, у ҳокимиятга маҳкам ёпишиб олган, қонунларни бузиш фақат унгагина мумкин дея ишонган эди. Ва у бу қонунларни бузди, чунки ҳеч ким бунга қаршилик кўрсатмади.
У ўзгаришларни истаганларни ёки Конститутцияга риоя қилишга чақирганларни жазолади. Андижонни қонга ботирди. Минглаб норози одамларни, жумладан фуқаролик фаолларини, тадбиркорларни, диндорларни ва сиёсатчи бўлишни истаганларни қамоққа ташлади. Чунки мамлакатда фақат битта сиёсатчи бўлиши керак, бу унинг якка ўзи эди.

Мамлакат уруғ-аймоқчилик ва коррупция ботқоғига ботди. Шунчаки, маълумотлар ҳамма жойда яширилди, откат, пора бериш, қонун ва норматив қоидаларни сотиб олиш ҳақида ҳеч ким эшитмади, гарчи ҳамма “таниш-билиш”, «қистир-қистир» йўли билан ишини битириб келган эди. Ўзбекистонда ҳамма нарса сотиб олинган ва сотилган, ҳатто лавозимлар ҳам. Бунинг сабаби шундаки, президентнинг ўзи калтабин, аблаҳ ва аҳмоқ бўлган, унинг аъёнлари ҳам унга мос келишга интилишарди.
Ва уни самовий мавжудот каби дафн этишди. У одамларнинг руҳини ўзига шу қадар боғлаган эдики, Ислом Каримов бизни қандай ботқоққа ботирганини англаб етиш учун, ўнлаб йиллар ўтиши керак бўлади. Ва ҳаммаси, унинг халқ билан бирга яшамагани касофатидир.

Алишер Таксанов, публицист

Тағин ўқинг
22 апрел 2023
Агар, дейлик, турк ëзувчиси Ўрхон Помуқ¸ Эрон киночиси Асгар Фарҳодий  ëки Хитой рассоми Чжан Сяоган Парижга келса, Франция матбуоти ...
4 феврал 2021
1 февраль куни Урганч шаҳри фуқаролик суди келинга бокира чиқмаганлик айбини қўйиб, уни видеога олиб, интернетда сазойи қилган бир ...
13 май 2016
Кино кўришни севаман. Айниқса фантастик трагикомедия жанридаги киноларни. Кеча Роман Артемьев суратга олган “Человек из будущего” деган кинони кўрдим. ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...