Асосий мавзулар
25 май 2024

Маккада ҳожини ўмарди ҳожи

РТ: Азиз оға-инилар, қадрдонлар, кунлар ўтиб ҳафта айланди, яна бир жумада сизлар билан кўришганимдан хурсандман, шодман.

МC: Ничиксизла Ҳўжик бирилла, Мўччи ойбикала. Юрт ичинда, дешинда на гапла оғо, қўнгши-овола динчми?

ҲАММАЁҚ АҒДАР-ТЎНТАР

РТ:  Эрон президентининг вертолёти ҳавода онтарилиб президент ва ташқи ишлар вазири, яна 7 киши ўлди. Вертолётни 18 соатда қидириб топишди.

+++

Қирғизистонда этнофашистлар хорижлик талабаларга ҳужум қилди.

+++

Покистон талабалари ўқишни ташлаб ўз юртига қайтяпти.

+++

Тошкентда ласетти автомобили кўприкдан ерга онтарилди.

+++

Тошкент вилоятида еттита вагон рельсдан чиқиб тўнтарилди.

+++

Нурободда 5 яшар болакай ток уриши оқибатида ўлди. Болакай ер сатҳидан 1 метр 50 сантиметр баландликда очиқ алюминийдан ясалган электр сим ўтказгични ушлаб олган.

+++

Обончиларни орқа қилган Ўзбекистон сўз эркинлиги рейтингида 148 ўринга қулади.

МC: Ҳамма ер ағдор-дўндар. Яхши янгилик бўлса айтинг, кўнглимиз ёришсин.

ХИВАДАГИ ЯШИЛ МАКОН САҚЛАБ ҚОЛИНДИ

РТ:  Хоразм вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси  пайҳон бўлиш арафасидаги боғни сақлаб қолди. 20 май куни Хивада табиатсевар экофаол фуқаро ўстирган боғ яксон қилиниш бўсағасида эди. Яшил макон «Софра» чойхонаси ишчилари томонидан пайҳон қилина бошланган. Чойхона ишчилари боғни йўқ қилиш ҳақидаги топшириқни Ҳива шаҳар ҳокими ва прокуратурадан олганини билдирганлар. Жамоатчилик фикри ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан яшил макон нобуд бўлиши олди олинди. Кичик, аммо муҳим ғалаба.

МC: Одамла газита орқали гаплашади. Ховорлони қойдириб-қойдирипаринг оғо.

ШИЛҚИМИСТОН НЬЮС

РТ:  Олот туманига мақола тайёрлаш учун юборилган журналист аёлга туман ҳокими ўринбосари Маъруф Атаков шилқимлик қилди. Ҳоким ўринбосари журналист билан бирга келган сектор котибини кузатиб юборгач, аёлга иш кабинетида шилқимлик қилган.

Маъруф Атаков аёлга «Мен билан юрсангиз Геофизиклар қўрғонига туташ квартирамни бераман, компьютер совға қиламан. Сизга ҳақиқий эркак меҳрини бераман. Сизни маҳкам қучоқлайман, кўзингизни юминг» деб уни қучоқлашга ҳаракат қилди. Артиков исканжадан қутилмоқчи бўлган аёлга яна босим ўтказиб ёпишган ва шаҳвоний ҳаракатлар қилган.  Йўлакдан кимнингдир овози келгани сабаб журналист аёл зўравон шилқим ҳоким ўринбосари кабинетидан қоча олган.

 «Ҳокимият биносидан чиқиб дуч келган таксига ўтирдим. Атаков менга телефон қилиб кетиб қолмаслигимни, истасам бирга чўлга чиқишимизни айтди. Буни бемалол текшириб олиш мумкин. Ўша куни асабдан қон босимим ошди»,  дейди журналист аёл. Жабрланувчи туман ҳокимига шикоят билан чиққан. Унинг оғзини ёпиш учун ҳоким ўринбосари Маъруф Атаков пул, уй-жой таклиф қилди. Ҳозир журналистга ишхонаси, яъни «Бухоро адабиёти ва санъати» газета раҳбари орқали тайзиқ ўтказишмоқда. Зўравонлик ва жинсий тажовузга қарши  кураш долзарб бўлган бир пайтда Олот тумани ҳокими далилларга асосланган аризани нега инкор қиляпти? Наргиза Неъматова аёл журналистга бирдамлик кўрсатиш ўрнига унинг ишхонаси орқали тазйиқ қилиб қўрқитишини қандай тушуниш керак?

МC: Лавозиминнон пейдоланиб журналист хотинни атжак бўғон бу шилқимни ишиннан бўшатиб, қаматипариш гарак.  Ена на гапла оғо, Саводсиз, ўғри, жолотой ёшуллило столина маҳкам ёпишиб ўтирибми халам?

РТ: Маччонбой, бу саводсиз ёшуллилар сўконғичлиги билан ҳам ҳаммани бездирди. Кунда-кунора бирор оғзи шалоқ ҳақида шикоят эшитишга ўрганиб қолдик.

ОҒЗИ ШАЛОҚ ЁШУЛЛИЛАР

РТ: «Ўзсувтаъминот» бошқарув раисининг ўринбосари Садиллаев Шоҳрухали Шарофович Тошкент вилоятидаги қурувчи ташкилотлар билан мажлис ўтказмоқда. Унинг кўп ва хўб қўллаётган «си*аман»,»,“на х*й” бирикмаларини сўкиниш эмас, шунчаки танбеҳ маъносида қабул қилса бўладими? Раҳбар сўкса мулозим хўп деб бош эгиб турибди. Видео парча

Қўрқувнинг кўзи катта,

Юраги кичик бўлур.

Қўрқув зўр келган юртда

Арслонлар кучук бўлур.               Эркин Воҳидов

Жаҳон ҳуқуқ амалиётида сўкиниш – ҳақорат, безорилик, шахсни обрўсизлантириш деб малакаланади. Лекин ўзбек мулозимида шаън, ғурур ва обрў на қилсин.  Эгилган бошни қилич кесмас. Не дедингиз мавлоно Шоҳрухали?!

Сизгаям бугун қўнғироқ қилиб, видеодаги гаплар учун савол-жавобга тортишса, бошингизни эгиб, жим туринг.

МC: Каллаваранглани сўккани вулони яхши гўргани, сўкмаса би юртда еч ким ишламийди, иш битмийди оға.

***

РТ: Фарғона вилояти кадастр бошқармаси бошлиғи Нодир Машраповнинг сўконғичлиги вилоятда овоза бўлиб улгурган – лақаби «Нодир кўча».

Бошқарма ходимлари иддаосига кўра Машрапов вилоятда кўп ерларнинг жиноий олди-сотдисисига алоқадор, бироқ шу пайтгача «сувдан қуруқ чиқяпти”.

Маънавий юксакликни даъво қиладиган халқнинг айрим амалдорлари сўкинмасдан бирор мажлис ўтказолмайди. Ходимларнинг иззат-нафси бор, ҳамиятига тегмаслик керак деган тушунча уларга бегона.

Амалдорларнинг бақир-чақир қилмасдан, ҳақоратлаб сўкинмасдан иш бошқаришга салоҳияти етмайдими ёки фаросати? Нима деганди Навоий бобомиз?

МC: Қовун қовуннан ранг олади, оға. Ёшуллиларнинг ҳоли шу бўлса даладайи Марайммамат, сваршик Садилло миннонам батар сўкади. Урганчдаги маршруткачилани иноби сўкинишларина қоранг.

***

20 май куни футбол бўйича Ўзбекистон Супер Лигаси 8-турида  “Нефтчи“ – “Навбаҳор“ футбол клублари беллашаркан “Навбаҳор” жамоаси дарвозабони Ўткир Юсупов “Нефтчи“ мухлисларига уятли қилиқлар қилган.

Ушбу учрашувда “Навбаҳор” жамоаси меҳмон “Нефтчи” жамоаси устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, Супер Лига етакчисига айланди.

MCДарвозабон бармоқ гўрсатиб овора бўлипти. Супер Лигаға чиққониндоном барибир ё Бунёдкор, ё Пахтакор кубогни илиб гетади.

Ўткир Юсупов хатти-ҳаракатидан футбол матчига келган “Нефтчи” клубининг бир неча минг мухлислари дарғазаб бўлиб, Ўзбекистон футбол федерациясига мурожаат билан чиққанлар. Аммо мухлислар футбол масъуллари уларнинг додига эътибор қаратмаётганликларидан ғазабдалар.  33-яшар Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг дарвозабони ҳам.

MC: Оға, бу калласи бузилғонло маккая валасепетда бориб, тўнқайиб, ангилиб дурса, ҳожи бўлиб, гунолари ювилиб гетади.

МАККАДА ҲОЖИНИ ЎМАРДИ ҲОЖИ

РТ:  Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Макка шаҳрида пулини ўғирлатган ўзбек авантюрист ўзбекистонга қайтарилди

Бош консулхона маълумотига кўра, ўзбекистонлик фуқаро Саудия Арабистонига умра амалларини бажариш мақсадида борган эри Макка шаҳрида пулини ўғирлатгани сабабли унга ёрдам кўрсатишни сўраб мурожаат қилган.

Пулини ўғирлатган зиёратчи Саудия Арабистонига умра амалларини бажариш мақсадида Ўзбекистондан 30 март куни велосипедда йўлга чиққан. У Ўзбекистондан Россияга, у ердан Грузияга борган. Грузия чегарачилари томонидан у келган жойига, Россияга қайтариб юборилган.

MCҚирғиз-ўзбек киносинда гўрсатилганни Маккая арвода етиб боролмас акансиз. Ҳўкимотни расмий руҳсати гарак. Виза гарак, учоқа билет гарак.

РТ:  Шундан сўнг зиёратчи «Владикавказ – Истанбул – Жидда» йўналиши бўйича Саудия Арабистонига етиб келган. Маълум бўлишича, Маккада бўлган вақтида унинг буюмлари ва тегишли ҳужжатлари бўлган сумкалари ўғирлаб кетилган! Бош консулхона вакиллари Маккадаги ўзбекистонлик фуқаролар ёрдамида фуқарони топишга эришди ва унга Ўзбекистонга қайтиш учун гувоҳнома расмийлаштирилди.

Унга фаол ватандошлар кўмагида «Мадина-Тошкент» йўналишидаги авиақатновга чипта сотиб олиб берилди. Макка шаҳрида пулини ўғирлатган ўзбек авантюрист 17 май куни соғ-саломат оиласи бағрига қайтди.

MCИнди ҳожи тўй бўлади – 5 километрли поёндоз солиб, оёқини тийина қўй сўйадило.

ҲАЖ ТУЖЖОРЛАРИ

Ўзбекистондаги қория ва хожакалар маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, унинг ота-онасини Саудия Арабистонига «Ҳаж» сафарига боришлари учун талаб этиладиган виза ҳужжатларини тайёрлаб бериш ва уларни зиёратга юбориш эвазига 18 минг АҚШ доллари талаб қилишиб, 4500 АҚШ доллари олган вақтларида ушланди.

МC: Ина гарак бўса. Қоровости кишини…

Юнусобод туманидаги сайёҳлик фирмаси раҳбари Яшнобод туманида яшовчи фуқарони «Ҳаж 2024» мавсумида Саудия подшоҳлигига муборак сафарга юбориш эвазига 9500 АҚШ доллари талаб қилиб, 5700 АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Шайхонтоҳур туманида яшовчи, муқаддам судланган шахс ҳам Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида истиқомат қилувчи 2 нафар фуқарони сайёҳлик фирмаси орқали «Ҳаж» зиёратига юбориш эвазига 20 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

МCМонглойи қоро мошенниклара дарс бўлсин. Қорсилдоп учиб, гурсилдап сингой било…

Фарғона шаҳридаги сайёҳлик фирмасида иш юритувчи Тошлоқ туманида яшовчи фуқарони ва унинг 2 нафар вояга етмаган фарзандини 30 минг АҚШ доллари эвазига «Ҳаж» зиёратига юборишни ваъда қилиб, 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида яшовчи шахс ҳам Қува туманида истиқомат қилувчи фуқарони ва унинг ота-онасини «Ҳаж» амалларини бажаришлари учун сайёҳлик фирмаси орқали Саудия Арабистонига юбориш эвазига 16 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

МC: Валасапетда ўзим бораман диянларни Маккада лох атадила. Қолғонлани ўзимизникила ишини оппороди. Икки исоп, бир ўттиз.

ДОЛЛАР СОХТА ЭКАН

РТ:  Наманганда 2000 фейк долларни 1000 долларга сотмоқчи бўлган ҳожака ушланди. Хўш, сохта долларни нима қилса бўлади? Бу саволга доллар дуоси билан шуғулланадиган қоракадан жавоб олдик.

Сохта долларни масжид мулласига закот қилиб берса бўлади.

Тўйда Озодбекнинг қулағига қистирса бўлади.

Эрталабки нахор ошда тўяна қилиб берилади.

Пора сифатида берилади.

Қатортолдаги секс хизмати учун тўлаш мумкин.

МCФейк долларни банкоматга солиб сўма алмаштириб бўлмийди лекин.

ДИНИЙ ДАҲЛСИЗЛИК – ФАРИШТАЛАР ҚАВМИ ҚАЙДА БОР?

РТ:  Тармоқларда диний кўринишга  эга ёки диний блогерлик билан шуғулланувчиларнинг жинояти фош қилинса изоҳларда бир адвокат тўда шаклланади. «Исломофоблар, ислом душманлари фитнаси» деб сочларини юлиб онтарилиб додлашади. Шунда ўринли савол туғилади диний кўриниш ва ҳаёт тарзи даҳлсизлик гаровими? Одам ўлдирган қотил мусулмонча соқол қўйган бўлса муҳокама мумкин эмасми?

МC: Иштони йиртиқнинг ҳадиги чўпдан.

Яна бир алоҳида тур тўда бор. Жиноятни қилган ёки бирор ижтимоий нормаларни бузган киши ҳақида гапирилса «улар биздан эмас, яҳудларга сотилган. Шайтон йўлдан урган» деб туташади. Бу калтафаҳмлар тасаввурига кўра бегуноҳ, фаришта мисоли диндорлар қавми бор аллақаерда – қўй оғзидан чўп олмаган, қалби гўдакникидек тоза, покдомон кимсалар. Балки ўзларини шу қавмга оид деб билишар. Бир мусулмон эркак аёлга нисбатан жиноят содир этса – айб «аёлнинг узун тилида». Қўрқоқнинг кучи япалоққа етибди деган гап бйяғи.

Одам адашади, хато қилади, билиб ёки билмасдан, қасддан қонун-қоидани бузади. Идеал бегуноҳ инсон концепти бадавий саҳродаги сароб каби пуч нарса. «Исломофоблар фитнаси» ёки «яҳудлар йўлдан урди» дейиш эса шунчаки ёқимсиз ҳақиқатни тан олмаслик учун фанатиклар форточкаси.

МC:  Би ҳожакала шайтона дарс баради – отаси данги одамлони олдоб пулини шилади. Ҳаммаёқни ўғри каззоб босди. Булани гапирсак, вохт етмийди оға, уринг потияни.

Accалом Ўзбекистон, жума муборак!

Тағин ўқинг
3 декабр 2023
Давлат Хавфсизлик Хизмати ходимлари Тошкент шаҳар ИИВ уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ходимларини ҳибсга олганлар. Элтуз инсайдерига кўра, 1 ...
11 январ 2022
Бухоро шаҳар ҳокими Жамол Носиров Шуҳратовичга сабр тилаймиз. Чунки уйни ўғри урса, буям битта мусибат-да. Жорий йил 4 январ ...
19 сентябр 2023
Агар Гиннеснинг қўлостидагиларни нафсониятига тегиш, ғурурини топташ, таҳқирлаш, сўкиниш ва уриш сингари йўналишларда ҳам рейтинги бўлганида эди, ғолибликни яқин ...
26 апрел 2016
Дори дармон муаммоси Ўзбекистонда айниқса аҳолиининг энг даволанишга кўпроқ муҳтож ва ижтимоий ночор қатлами қариялар учун ҳаёт момот масаласи ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...