Асосий мавзулар
3 июн 2024

Қўшни давлатга отилган тезак, президентга аталган ҳисобот ва музқаймоқ – 600’53

1 июн Болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Тошкентнинг Ашхобод боғида текин музқаймоқ тарқатилиши ҳақида эълон берилгани ортидан Истироҳат боғи маъмурлари 15 суткага қамалди. Сабаби текин музқаймоқ илинжида оломон Ашхобод боғига ёпирилиб кела бошлаган. Маъмурият боғни кундузи ёпишга мажбур бўлган. Йўлларда тирбандлик, жамоат транспорти қатновида коллапс юзага келган.

1 июн куни соат 12.00 да Тошкент шаҳридаги «Ашхобод» кўнгилочар боғида текинга 20.000 та ўйинчоқ ва музқаймоқ тарқатилиши ҳақида боғ маъмурияти томонидан ижтимоий тармоқда реклама чиқарилган. Бироқ, бир вақтнинг ўзида ўйинчоқ олувчи ва кузатувчилар билан тахминан 40.000 нафар фуқароларни боғ ҳудудида жамлашнинг имкони бўлмаслиги, йўл ҳаракати ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш талабларга жавоб бермаслиги боис бу тадбирни ўтказмаслик ҳақида боғ раҳбарияти огоҳлантирилди. Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИБ томонидан боғ директори, директор ўринбосари, реклама бўлими бошлиғига Жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани суди томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

+++

Қашқадарё вилояти Адлия бошқармасининг янги раҳбари Cалоҳиддин Нуриев матбуот анжуманида блогер капитан Каримовга қарата «Халқ пули халқ мулки деган нарса йўқ. Пул давлат бюджетига ўтдими, давлат мулкига айланади» дея хитоб қилди. Блогер Капитан Каримов янги раҳбарга «амалдорларни интернетда муҳокама қилиш мумкин бўлмаса, унда улар бюджетдан, халқ пулидан ойлик олмаслиги керак» деган таклифни билдирди. Қашқадарё вилояти Адлия бошқармасининг янги раҳбари давлат ва халқни қандай қонуний асосга кўра бир-биридан ажратади деган савол ўртага чиқди.

+++

Бизнесни ривожлантириш банки раҳбари ўз тақдимотида президент учун соҳта кўрсаткичларни намойиш қилди. «Ўзбекистон 24» каналида кўрсатилган лавҳада Бизнесни ривожлантириш банкининг

– активлари 37 трлн. сўмга;

– жами капитали 6 трлн. сўмга;

– соф фойдаси 960 млрд. сўмга етганлиги эълон қилинди.

Ҳақиқатда эса Бизнесни ривожлантириш банкининг ҳолати қуйидагича:

– активлари 28,5 трлн. сўм;

– жами капитали 3,7 трлн. сўм;

– 900 млрд сўм соф фойда йўқ, банк 500 млрд. сўмга яқин зарар билан фаолият юритмоқда.

Маълумот Марказий банкнинг расмий веб сайтидан олинди. Шунингдек, Марказий банк ўз сайтида Ўзбекистондаги 30 банкнинг жами фойдаси 3 трлн. сўмлигини кўрсатган. Демак Бизнесни ривожлантириш банки шу ялпи фойданинг 30 фоизига даъво қилмоқда. Президентга тақдимот учун кўрсаткичлар Марказий банкда тасдиқланиши шарт. Рақамларни ошириб кўрсатишдан Марказий банк ва Бизнесни ривожлантириш банки қай даражада манфаатдор?

+++

 Ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташановнинг хабар беришича, 2024 йилнинг 23 май куни Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Наманган вилоятидаги 6-сонли қамоқхонасида 24 яшар маҳкум Шаҳзод Субҳанов ўз жонига қасд қилди. Шаҳзоднинг онаси Юлдуз Болтаева ўғлининг танасида қийноқ излари борлиги, у 11 май куни уйига қўнғироқ қилиб, қамоқхонада ўзига азоб беришаётгани ҳақида айтганини таъкидлаган. Азали хонадон вакиллари Шаҳзоднинг ўз жонига қасд қилишига ишонмаслигини, зўровон қотиллар жазоланиши кераклигини айтмоқда.

+++

Ўтган саккиз ой мобайнида АҚШ чегарасида деярли уч минг Ўзбекистон фуқаролари ушлаб қолинди. 2023 йилнинг 1 октябридан бошлаб, то ҳозиргача 57 минг 200 киши АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтди. Fох nеwsнинг чегара-божхона хизмати маълумотига таяниб берган хабарига кўра ноқонуний мигрантлар орасида 2900 нафари Ўзбекистон фуқароларидир.

+++

Босқинчи Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистонга ташрифи чоғида у билан бирга Россиянинг ярим ҳукумати келганини таъкидлади. Илк марта вилоят етакчилари билан учрашдик, бунақаси илгари бўлмаган. Россиянинг энг асосий вазирларини олиб келдим. Бизнинг Ўзбекистон бўйича кўзда тутган режаларимиз бор. Ўзбекистон амалдорлари Россия билан ҳамкорлик қилишни хоҳлайди деди Путин. Шунингдек кўплаб қоғозларга қўл қўйилгани айтилди. Бироқ бу қандай қоғозлар, нега бу келишувлар стратегик аҳамиятга эга ва махфий экани очиқланмади. Бу келишувлар Ўзбекистон суверенитетини қай даражада чеклаши ҳам маълум эмас. Россия билан бирга Жиззаҳда АEС қурилиши қарори ҳам ҳеч қандай референдумсиз қабул қилинди.

+++

Россияда ўзбек ва тожикларга киракашлик қилиш тақиқланиши мумкин. Бу ҳақда Россия думаси депутати Дмитрий Гусеев таклиф билдирди. Депутат Евроосиё иқтисодий иттифоқига кирмайдиган давлатлар фуқароси Россияда такси ҳайдамаслиги керак деди. Афтидан Россия Ўзбекистонни Иттифоққа мажбуран аъзо қилиш учун ҳатто киракашлардан ҳам фойдаланмоқчи.

+++

Урушдаги кўргиликлар ўрис аскарларининг руҳиятига таъсир қилиб, эсини оғдирмоқда.

Россиянинг Украинага босқинчилик жангларида қатнашган 37 яшар уруш қаҳрамони 71 яшар аёлни зўрлашга уринди. Воқеа Санкт Петербургдаги ҳарбий госпиталда содир бўлган. Ўрис аскари кекса аёлга пичоқ ўқталган. Аёл зўравонга чап бериб, ёрдам чақирган. Аскарни тизгинлаш жараёнида навбатчи врач енгил жароҳатланган. Бу кўнгилсиз ҳодиса уруш қаҳрамони ҳаётида аввал ҳам рўй берган. 2022 йилда у 56 ёшли аёлни зўрлашга урингани учун қамалиб, 5 йилга ҳукм қилинган эди.

++++

Яна бир Россиялик уруш қатнашчиси эса Воронежга қайтган қўшниси бўлган 14 ёш ногирон бола ва унинг онасини аёвсиз калтаклади ҳамда уйини ёқиб юборишини айтиб, таҳдид қилди. Қаҳрамон жангчига аёлнинг ити ёқмаган. Шунингдек, ногирон боланинг эса сочини оч сариққа бўягани асабини бузган. Муштумзўр аскар ёш болани пидор деб ҳақоратлаган ва Украинада сендақаларни чавақлаб бир-бирига қўшардим деган. Аёлнинг бошига уриб, ногирон ўғлини деворга улоқтириб калтаклаган. Полиция воқеа жойига 2 соатда етиб келди. Россиядаги янги тартибга кўра аскар уруш қаҳрамони бўлгани боис ҳеч қандай жавобгарликка тортилмаcлиги мумкин.

+++

Шимолий Корея қўшни Жанубий Корея ҳудудига ахлат ва тезак ортилган 150 та пуфак учирди. Ҳарбийлар маълумотига кўра, ахлат боғланган пуфаклар тунда Жанубий Кореянинг турли ҳудудларига келиб тушган. “Биз Шимолий Корея ушбу бачкана ва инсонийликка тўғри келмайдиган ҳатти ҳаракатини тўхтатишини қатъиян талаб қилиб огоҳлантирамиз” дея баёнот берди бирлашган қўмитанинг Жанубий Корея штаби раҳбари.

Ҳар ким ўзида борини улашади. Айни пайтда Швеция ҳукумати Украинага 1 миллиард 300 миллион АҚШ доллари миқдорида ҳарбий ёрдам кўрсатишини билдирди. Жумладан Швеция Украинага радиолокацион разведка учун АСC 890 русумидаги учоқлар, зирҳли транспортёрлар, танклар ва ракеталар етказиб беради.

+++

Германия ҳукумати Украина Евро иттифоққа кириш учун барча талабларни бажарганини таъкидлади. Бу ҳақида Германия Федератив республикасининг Европа ишлари бўйича вазири Анна Люрман хабар берди. Унинг сўзларига кўра, музокаралар июнда бошланиши кутилмоқда.

+++

Франция полицияси Олимпия ўйинларида юз бериши режалаштирилган терактнинг олдини олди. 18 яшар Чеченистон фуқароси Жоффруа Гишар стадионида ўтадиган Олимпия ўйинлари чоғида томошабинларга ҳужум қилишни режалаштирган. Исми сир сақланаётган Чеченистон фуқароси ислом ғоялари таъсирида ҳужум ташкиллаштириб, ҳавфсизлик хизмати ходимлари ва футбол томошабинларини ўлдиришни, сўнг ўз жонига қасд қилишни мақсад  қилган. Франция ички ишлар вазири Жералд Дамерман сўзларига кўра, 2017 йилдан бери Француз махсус хизмати элликта террористик ҳужумни бартараф қилган.

Россия Донецк Мариупол йўналишидаги янги темир йўлни ишга туширади. Бу йўл Қрим ва Украина жанубидаги ҳарбийларга узликсиз таъминот етказиш учун хизмат қилади. Яъни Қримдаги Керч кўприги портлатилган тақдирда ҳам ҳарбий логистикага зарар етмайди. Албатта янги темир йўлнинг ҳам яқин орада яксон қилинмаслиги даргумон. Урушда туриш йўқ.

Бу 600 секунд эди. Ёнгинангизда юз берган аммо сиз билмаган воқеалардан хабар топмоқчи бўлсангиз Элтузга обуна бўлинг.

@eltuz
Тағин ўқинг
12 сентябр 2024
Тепадаги бир-бирига ўхшаш икки расм дунëнинг икки нуқтасида суратга олинган: Уйғур халки ҳимоячиси Рушан Аббос 2018 йили Хитойда изсиз ...
5 январ 2016
Янги йил арафасида Фэйсбук саҳифаси иштирокчилари «Тошкент гўзали»ни танлашди. Актриса Олеся Недобегова бу виртуал танлов ғолиби бўлди ва у ...
21 ноябр 2024
Жиззахлик фуқаро телеграмда азжон*** номли канал очиб радикал диний даъват мазмунидаги 380 та аудио, турли фото ва видеоларни мунтазам ...
4 июн 2016
Машхур ўзбек хонандаси, Россиянинг «Голос» шоу юлдузи Наргиз Зокирова (44) 2 июн куни ўзининг италиялик эри Филипп Балцано билан ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...