Асосий мавзулар
18 июн 2024

Бағдодлик фермернинг ери аукционда қандай сотилди?

40 ёшли Элёр Имомов “Ҳожиакбар Ҳожимурод боғи” фермер хўжалиги раҳбари. Фарғона вилояти Бағдод туманининг чўл ҳудудида 2017 йилдан буён фермерлик қилади. Унинг 36,6 гектар ери бор.

У доимо ҳокимият томонидан берилган вазифаларни тўлиқ уддалайди ва ҳар бир ишни уларнинг йўл йўриқлари билан бажаришга одатланган.

Жудаям намунали фермер бўлса муаммоси нимада деб савол беришингиз мумкин?!

Муаммо шундаки, яхшиси уни ўзи гапириб бера қолсин.

2023 йили аукционда ютиб олдим деб, икки одам олдимга келди.
Мен еримни туман заҳирасига қайтариш бўйича ариза ёзмаганман деб, уларни далага киритмадим. Бу воқеа 2023 йилнинг июль ойларида бўлган эди. Ҳозир ҳам аукционда ютиб олганлар тез тез безовта қилиб туришибди.

Элёр ҳозирги кунгача аукционда ютиб олган шахслар билан судлашиб юрганлигини айтмоқда.

Унда фермернинг ери аукционга қандай чиқиб кетиб қолди?

Авваллари (тахминан 5-6 йил олдин) биз қишлоқ хўжалик бўлимига оқ қоғозга печать босиб, қўл қўйиб бериб келаверардик. Улар банкка, турли идораларга, солиққа бизнинг номимиздан ариза, хат қилиб киритиб, биз ҳисобда ишимизни ҳам енгиллатиб беришарди.

Кимдир катта эҳтимол билан Бағдод тумани қишлоқ хўжалик бўлими ходимларидан бири мен қўл қўйиб, печать босган оқ қоғозга менинг номимдан 6 гектар еримни туман заҳирасига олиш тўғрисида ариза ёзиб берган. Ўша аризани кўрдим. Ёзув меники эмас. Кимдир ёзган. Судга бу ёзувни ҳам тақдим этганмиз.

Экспертлар бу ёзувнинг меники эмаслиги ҳақида хулоса беришган, дейди фермер.

Айни кунларда Бағдод тумани қишлоқ хўжалиги бўлими ходимлари ўзгариб кетган. Фермер бу ишни қайси мутахассис қилганлигини билмайди.

Фақатгина у ери ноқонуний аукционга чиқиб кетганлигини айтмоқда холос.

Элтуз Бағдодлик фермернинг айни муаммолари юзасидан келгусида расмийлар муносабати ва қарама қарши томонлар фикрига ҳам ўрин беришга тайёр.

Тағин ўқинг
24 ноябр 2020
Қишлоқ хўжалиги мутахассиси, 70 ёшли Исмоил Оспанов «Элтуз» орқали ўз туркум чиқишларини давом эттириб, навбатдаги видеосида Ўзбекистонда қиш мавсуми, ...
13 декабр 2017
Ўзбекистондаги мактаб ўқувчиларига дарсхоналарни иситиш учун ўтин солиғи солинмоқда. Жумладан, «Элтуз»нинг Андижондан олган хабарига кўра, шаҳардаги 29-мактаб ўқувчиларига кўмир ...
18 май 2021
Самарқандда «Дамас» автомобили ҳайдовчиси ИИБ ходимининг ўтиш йўлини тўсиб тўхтаган, давлат рақами 828 VSS бўлган машинасига сигнал бергани учун ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...