Асосий мавзулар
12 июл 2024

Отхонани Геракл тозалайдими?

РТ: Азиз оға-инилар, қадрдонлар, кунлар ўтиб ҳафта айланди, яна бир жумада сизлар билан кўришганимдан хурсанд, шодман.

МC: Ничиксизла Ҳўжкбрри, Мўччиойбикалар?

РТ: Ўзинг қандайсан Матчон Суқулиш? 

МС: Тиммитдинман. Тунийн ëзни иссисинда бўйрочидаги қойирни ëнинда солқинлаб дам олжоқ адим. Йўқ. Қойир гўмилган. Хувз гўмилган. Солмодо сув йўқ. Шу дасангиз. 

Қойир солмолари гўмилмайан бир. 

Ейилган ëзилғон ерда ëшосонг. 

Монглойиннан ўпиб сўвган ëрингни 

бир қужоқ гул атиб тохо тошосонг.

РТ: Воҳай воҳай Матчон суқилиш…

МС: Оғо, сиза савол галибди. Коон тушунавармадим. Бизани Ўзбекистон даян авгий отхонасини ким бўққини тозолийди дап сўробдило.

РТ: Отхонани бўқдан тозалаш Гераклнинг олтинчи жасоратли иши. Авгий яъни подшонинг отхонаси 35 йил давомида артилмай томигача бўққа ботиб кетгани учун Геракл анча терлашига тўғри келган.

Афсус Ўзбекистонда Геракл каби кучли мухолиф группа йўқ. Ва ислохот ҳақида ҳам шу қадим юнон чўпчаклари каби ҳаëл суриш мумкин холос. Лекин гапнинг рости Ўзбекистон деган молхонанинг бўқи 1991 йилдан бери артилмади. “Авгий отхонаси” бу бир мажоз бўлиб, йиғилиб қолган ишларни англатади. Қилинадиган ишларни бир икки уч демай, биратўла “тозалаш” деб қўякқолай.  

Лариса Буракованинг “Нега бу Грузияда амалга ошди” деган китоби бор. Ўзбекчага таржима бўлган. Мабодо мен Геракл акага айланиб қолсам шу китобдаги тартиб билан ислохотни қилаверардим. Олдин милиса ва таълим. Кейин Ўзбекистон шароитида агро реформа мухим. Ер хусусий бўлиши ва бозорда сотилиши керак. Муҳими сиëсий ўзгариш.

Дунëни сиëсат бошқаради. Сиëсат бирламчи ва қолган ҳамма нарса ўнинчи. Юрмайдиган машинанинг ўтирғичига янги чарм қоплаш билан у юриб кетмайди. Жамият ва давлатда сиëсий ўзгариш керак. СИËСИЙ.

Грузия фақат атиргул инқилобидан кейин ўзгарди. 

Сиëсий ислохот – Люстрaция ва эски тизим демонтаж қилинишини тақозо қилади. Бу сиëсий ислохотга Каримов даврида етишган бошқарув элитаси хусусан Мирзиëев қамоқ хужрасининг панжарасидан қараб ўтириш ҳуқуқигагина эга. 

МС: Ўзингиз ишоносизми шу гаплара? Ўзбекистонда бир аплаб йўл қуриб билмидила. Репормани анасини елим кушинда гўради би қон тошоғонло.

РТ: Баъзи ислохотларни тез қилса бўлади. Масалан вазирликларни қисқартириш ëки пойтахтни Самарқандга кўчириш. Самарқанд шаҳри табиий тарзда Ўзбекистоннинг пойтахти ўлароқ кўринди кейинги уч тўрт кун ичида.

Конституцияга Самарқанд Ўзбекистон бошкенти деб ëзиб қўйиш қолди холос. Шу бахонада Ўзбекистондаги вазирлик ва унга тенглаштирилган агентликлар сонини радикал қисқартирса бўлади. Кўп холларда параллел иш қилаëтган вазирликлар қисқарса бюджет зиммасидаги юк озаяр эди. 

Масалан Маданият вазирлигини тугатиш керак. (Туризм ва маданий мерос вазирлиги етади) Вазирликлар  номи қисқа ва аниқ бўлсин. Бугунги Ўзбекистонга саккизта вазирлик етиб ортади. 1. Ташқи ишлар вазирлиги. 2. Ички ишлар вазирлиги. 3. Мудофаа вазирлиги. 4 Адлия вазирлиги. 5. Молия  вазирлиги. 6 Таълим вазирлиги 7. Туризм ва маданият вазирлиги. 8 Иқтисод ва транспорт вазирлиги. Шу 8 таси етиб ортади. Бош вазир лавозими билан президент админстрацияси раҳбари лавозимини битта қилиб қўшвориш керак. 

МС: Оғо, шу Комил Алламжонўп даган ëшулли боло чоғосини олиб, через мексика америкага қочиб гетиб фура ҳайдаб юрипмиш деян гаплар чиқди. Ростми шу? 

РТ: Мана бу расмда кўриб турганинг каби, 2024 йил 9 июлдаги президент админстрацияси сайтининг «раҳбарият» бўлими «Янгиланаëтган»  экан.  Хозир менга аниқлаб беришди. Президент сайтининг шу «раҳбарият» қисми  ӯтган йилнинг  августидан бери  «обновляется» деб турибди.

Яъни бу ҳали ҳеч нарсани билдирмайди.  

8 июль куни мен ëзувчи Марк Твен иборасини   перефразировать қилиб,  «Алламжонов ишдан кетказилгани борасидаги гаплар бўрттирилган» деб ëздим. Бу айнан шундай. Ким бунинг тескарисини айтмоқчи бўлса ҳужжат келтирсин.  

Менга ëқмаган нарса тармоқнинг ўзбек сегменти бир одамни топиб олиб тўда бўлиб сазойи қилишга мойиллиги.

Гўë шу битта одам ишдан кетиши билан Ўзбекистон гуллаб яшнаб кетадигандай.  

Кино раҳбари кетганида «севинииб ирғишлаб салютлар отилди» Лекин ўрнига юз баттар жохил одам келиб, «Канн кинофестивали бизани кўролмайди» деб қовун туширди. 

Ўзбекистонда кадрлар ўзгариши ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Фақат биринчи одам ўзгарса нимадир ўзгаради.

Бугун мен учун мухим нарса Бухорони вайрон қилган ва Хиванинг ЮНЕСКО ҳимоясидаги зонасида изнсиз мехмонхона қураëтганлар ҳайбаракаллачисининг юқори лавозимда ўтирганидир.

Бугун мен учун муҳим нарса Ўзбекистоннинг Россия вассалига айланиб, Украина уруши учун ишлатиладиган технологик компонентларни айнан Ўзбекистон санкцияларни айланиб ўтиб, етказиб бераëтганидир.

Ўзбекистон ҳудди  1973 йилги харбий тўнтариш арафасидаги Чили каби ҳар бир амалдор ҳар бир иш соатини фақат ўғирлаш ва пора олиш учун ишлатадиган мутлоқ коррупциялашган давлатга айланиб қолгани мени ташвишга солади. 

Ўзбекистоннинг Россия таъсирида «ино.агент» шаклидаги қонун чиқариб чет элдаги ўзбек фаолларини Ўзбекистонга киритмаслик уриниши ëқмайди менга. 

Ўзбекистон шашка (шахмат дейишга уяламан) тахтасидаги доналар алмашгани ëки алмашмагани вазиятни ўзгартирмайди.

Курва билат кокаин. Бухорони бузганлар симëғочга осилсин.

МС: Оғо мани саволим жувопсиз қолди. Нерда у Комил даян хороп? 

РТ: «Комил қаëқда» деган саволнинг «У айнан қайси географик муҳитда» деган жойига аниқ жавобим йўқ. Айтмоқчи бўлганим «ҳар қочган Фурқат эмас» Нима дегандилар Навоий бобомиз.

(тўлиқ вариантли жингл)

МС: Оғо бир холто хот галган. Одомло президента ëзғон хотин копиясини бизара зингитоди.

Имомнинг махрли хотинидан пўрталга хат

(кўпияси Рассом туз оғага)

Мўхтарам президент. Сизга ëзишга мажбур бўлдим омолекин. Муфтийга ëзсам «эринг любой позада любой жойда сени қоқишлиги жоиз деб жувоп келди.»

Бу одолатданбас.  

Шу десангиз эрсиз қолиб эрсираб юрганимда энам касал бўлиб қолди. «Туя сийдиги даво» дейишди.  

Битта имомбово бор. Ярим юзи сваркада куйган. Олдин китоб сотарди. Хозир туя сийдигини сотаркан. Бир хўдка ичкарига кирибам чиққан. Аши имом тоғага борсам. Ëмон қаради менга. Эмчакларимни учи туриб  жимирлаб кетди қараганида.

Кейин менга бир бакалашка туя сийдиги бериб, «Буни Мадинадан ўзим обкеганман умрага олтинчи рейс борганимда» деди. 200 дўллар сўради. Мен унга «устимда эрим йўқ. Дўлларни ким беради менга» десам. «кулиб мин мошинга» деди.

Имом бовони крутой мошинига миндим. Менга 600 минг сўм узатди. 

Аши пулга зор эдим ўшанда. Какраз керак эди 600 минг. Дарров олиб эмчагим орасига тиқиб қўйдим. 

«Бу махр» деди имомбово.

«Вой ëмонсиз. Махр деган хотинга бериладику» десам.

Битта квартирага шартта обориб никоҳ ўқитиб тўртинчи хотин статусига киритиб қўйди.  

Никоҳда каромат бор. Бир юзини сварка куйдирган бўлсаям нариги юзи нормальний. 

Мен мақсаддан чалғимай шу туя сийдигини энам ëтган духтрхонага элтиб берайлик дедим. 

«Чиқ мошнга» деди никоҳли имом эрим.

Баннисага бордик. Имомбовони ўзи баклашкадаги туя сийдигини бокалга қуйиб энамга ичирди. Потаҳани уриб мошнда қайтяпмиз. 

«Мошин механика. Скоросга уриб туриш жоиз» деди имомбово.

Мен «иншоолло» дедим.

«Пастдаги икки подшибник ўйнаб кетган. Сен шу скоросни ушаб ўтир» деб қўлимни олиб скоросга қўйди.

Мошн ичи қоронғи эди.  

«Қорака скорос катталашиб кетяпти» десам кулдилар…

Йўлда қуюқ бир тўқай чиқди. Ҳеч ким йўқ. Мошнни тўхтатиб «Мен бир сийиб олай» дедилар.

Мен «мошолло» дедим.

Чиқиб сийиб турганида қўлимга ушатган скоросни танидим. 

Имом бово анча шўх экан.  

Мани пранк қилиб скорос деб чуккини ушатиб келаëтган экан. Анқов бўлмай мен ўлай. Бўмаса икки марта эр кўрган жувонман. 

Имом бово чоптириб бўлганидан кейин менга қараб, «бакалашкадаги сувди обчиқиб қўлимга қуйвор» дедилар.

Менам сув қуйиб турдим. Тошоқларини ювдилар.

Кейин бирдан менга қараб «бориб теракни қучоқлаб тўнқайиб тур. Сени қоқаман» дедилар. 

Мен бўлсам «Бу ерда қўрқаман. Бўри бор, тулки бор, шоқол бор» дедим. У бўлса менга пўххуй. Давай теракни қучоқла деди. Мен унга бу теракбас тол десам. «Пўххуймасми сенга. Тўнқай наххуй» деб қўпол муомала қилди.

Шу пайт чирағларини яҳиб, воооз этиб пипиесди мошини кеб қолди. 

Пипиесдаги лейтенант имомбовони таниб қуюқ кўришди. Бу ким деса «махрли хотиним» деди имомбово.

Пипиэс лейтененти  бўлса «тўқайда тўнқайтириб нима қиласиз, махрли телкани. Квартирага обориб болишга траб қоқмайсизми қорака» деб анжанча аския қилди.

Пипиэс яна чирағларини яҳиб воз этиб кетди қолди.

Зим зиë тун ичида мен ва имом иккаламиз қолдик. Сан анëғда бойўғли қараб турибди кўзини яҳиб.

Мен имомбовога «Аши ишти қозон бошидаям қилишлик жоизлигини биламан. Мактабда адабиëт маллим айткан. Лекин аши ишти квартирага бориб қилайлик. Зўр қилиб бераман» десам унамади.

Мўҳтарам президент мен аши имомдан норозиман. 200 долларга деб берган туя сийдиги ҳам фейк экан. Ўзи бакалашкага сийиб сотаркан. 

Бу адолатсизликка барҳам беришликни сўраб қоламан. 

Имзо.

МС: Оғо, инашу қори имомни секс чотлори, ҳамдаса голосовойларини ҳам иярдила. Дилим билан ëлийман оммингни дапти имонсиз.

Аудио

РТ: Маҳатма Гандига нисбат бериладиган бир гап бор. Агар диндан тижорат чиқариб ташланса у бир кун ҳам яшай олмайди. Бу қори муллаларнинг калласида фақат бир фикр бор. Одамларни соғиб пулини олиш. 

МС: Минг мўллодон бир кўпир яхши. Бухорони ойтиб дурвадингиз. На гап бўлдиë? 

РТ: Бухорони бузмоқчи бўлган ëввойи вандалларнинг Архитектура  драмаси театр абсурдга айланди. 

Март охирида Бухоронинг порахўр, ватан хоини, манқурт ва касал ҳокимияти «бўл, бўл, тез-тез» қилиб «Боқий Бухоро» деган халтура проектга яшил чироқ ëқиб, Бухоро марказини бомба тушкандай онтар тўнтар қилишди. (откат оган бўса керак, бу итдан тарқаганлар)

Шаҳар стадионини бузиб ташаган бульдозерлар душман танклари каби шаҳар марказидаги ҳокимлик биносига ҳужум қилишди. Бино архитекура ëдгорлиги бўлиб, 1986 йили таниқли меъмор Ричард Блезэ командаси  тарафидан мустаҳкам қурилган.

Хуллас бу калласини эшик қисган ва туғилганида роддомнинг цемент полига боши билан тушиб овсар бўлиб қолган бузғунчилар подаси бинони томидан бошлаб бузмоқчи бўлишди. 

Бухоро ҳокимлигидаги ëт унсур, валади зино ва ўз онасини ҳам пора эвазига ора кунда олти  марта сотишга тайëр мулозимлар қанча ҳаракат қилишса ҳам мустаҳкам бинони бузишга қурби етмади. 

Сийдиги ер тешмайдиган ҳезалак мулозимлар бир тийинга қиммат «Боқий Бухоро» деган пенопласт бутафория шаҳар қурмоқчи бўлган чмў ва мияси сифлис бўлган уродлар енгилган ит каби ванғиллаб қочишди.

Ëмондан доғ қолади. Улардан эса мушук тимдалаган каби ярим вайрон қилинган бино қолди. 

Бу ишни қилганларнинг ўзини ва етти авлодини Бухоронинг қарғиши урди. (Биттаси ўладиган касал бўлибди уже).

Бу бузғунчи, ëм ëм варварлар Бухорони бузиб ташлаш учун шунча уринишди, шаҳарни мусиқа мактаби ва стадиондан мосуво қилишди. 

Ман қанча ëздим. Аммо шаҳарнинг руҳи ўлган халқи бузғунчиларга қарши чиқмади.

Хозир бульдозерлар шаҳарни тарк этди.

Анави жинникеттиларнинг ясама пенопласт проекти шаҳардан анча наридаги ЮНЕСКО буфер зонасидан ташқаридаги жойда қуриладиган бўлибди.

Балки умуман қурилмас.  

Шаҳар маркази эса душман тарафидан бомбаланган 1975  йилги Байрутга айланди қолди. 

МС: Ола киштак киштак. Бар порони ўлдир бухорони.

РТ: Янги Ўзбекистон раҳбарлари. Президент. Бош вазир. Нега унақа қилдинглар? Бу фарс комедиядан маъно нима эди? 

Шахрисабзни тарихий қиëфасидан махрум қилдинглар. Хива 

нинг ЮНЕСКО ҳимоясидаги зонасида қонунга зид равишда меҳмонхона қуряпсизлар. 

Музейларни ўғри урган.  

Ҳаммаларинг фақат шу шесссекунд ичида ўмарсам дейсиз. 

Лекин бу давлат оталардан қолди. Уни бузиб бизнес қиламан деганларни нега супурги билан уриб ҳайдамайсизлар? 

МС: Болиқ бошшиннон сосийди. Бухорони тез буз бизалоқ атинглар дап президент админстрациясиннан ҳар гуни дашном галиб ëтвадиқу. Була на меъморчилиқни тушунади, на тарихни. 

РТ: Дид ноль. Тарих деса 500 йил аввалги иморатни тушунади. Брутализм, модернизм десанг, нима у деб сўрайди. Ўтмишда энг нозик дидли, энг моҳир усталар, меъморчилик юлдузлари Бухорода бўлган. Наҳот шуларнинг авлоди бўлса булар. 

МС: Оғо, нишатип ўлса шуннатип гўмамиз. Оғғон тарапина италиймиз. Уринг потяни.

РТ: Ассалом Ўзбекистон Жума Муборак!

Тағин ўқинг
19 июл 2024
РТ: Мана хафта зувв этиб айланиб яна сиз билан юзма юзман.  МС: Овонг оғо, бугун бешланжий гун. Гурунгни сиздан ...
24 феврал 2024
Сайлов бу демократиянинг умуртқа поғонаси. Ҳар бир ватандош парда билан ўралган хонага кириб, ўз сиëсий иродасини билдириб иқтидор векторига таъсир ...
2 март 2020
Мансур Мировалев АҚШ давлат котиби Майк Помпео Марказий Осиё раҳбарларини қатағонларни қоралашга чақирган бўлса-да, экспертларнинг таъкидлашича, Пекиннинг минтақадаги таъсири ...
24 октябр 2015
Н. Имомов Eltuz.com … Мусоқул чол ҳар кунгидек қирда қишлоқни томоша қилиб ўтирарди. – Бунча ҳансирайсан? – Қодирбой малланинг ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...