Асосий мавзулар
13 июл 2024

Прокурор Бахти Ташкентскийга 20 йил сўради

“Бахти Ташкентский” лақаби билан машҳур Ўзбекистондаги ягона “вор в законе” Бахтиёр Қудратуллаев ва “жиноят олами”нинг яна 36 нафар вакилига оид иш бўйича суд жараёни ниҳоясига етмоқда. 

Сўнгги суд мажлисида прокурор “Бахти Ташкентский”га 20 йиллик қамоқ жазоси сўраган.

Жиноий уюшма таркибида “Бахти Ташкентский”нинг акаси Шуҳрат Қудратуллаев, ўғиллари Ихтиёр Қудратуллаев ва Бекзод Зафаровлар ҳам бор.

Прокурор Шуҳрат Қудратуллаевни 10 йилга, ака-ука Ихтиёр ва Бекзодни 13 йилга озодликдан маҳрум этишни сўраган.

Жиноий иш доирасида жаъми 37 нафар шахс судланмоқда.

“Бахти Ташкентский” ва унинг яқинлари ўтган йилнинг декабрида Тошкент шаҳрида ўтказилган “Долзарб 40 кунлик” тадбирлари доирасида қўлга олинган эди.

Қудратуллаев Бахтиёр Запарович – Жиноят кодексининг 104-модда 3-қисми г-банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш), 109-модда 2-қисми (қасддан баданга енгил шикаст етказиш), 138-модда 1-қисми (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш), 165-модда 3-қисми а-банди, в-банди (Товламачилик), 168-модда 4-қисми а-банди, в-банди (Фирибгарлик), 228-модда 3-қисми (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш), 242-модда 1-қисми (Жиноий уюшма ташкил этиш), 243-модда (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш), 276-модда 2-қисми а-банди, б-банди (Гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар), 277-модда 2-қисми б-банди, в-банди (Безорилик)да айбланмоқда.  

Айни дамда Икчи ишлардаги Элтуз манбаларига кўра, “Бахти Ташкентский”га янги жиноят иши қўзғатилган. Тошкент шаҳар ИИББ юритувида бўлган ушбу иш доирасида “Бахти Ташкентский”га қарши Кореяга одам юбориб, одам савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳ аъзолари кўрсатма беришмоқда. 

Ҳозирда Элтуз ушбу иш тафсилотини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.

8 июль, душанба куни ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Бахтиёр Қудратуллаевнинг Қибрайдаги дала ҳовлисида тинтув ўтказган. 

Элтуз манбаларининг айтишича, бу тинтувдан мақсад Бахти Ташкентский назорати остида бўлган “общак” маблағларини топиш бўлган.

«Общак» («ўғрилар кассаси», «қозон») – жиноий жаргонда, жиноий ҳамжамият ўртасидаги ўзаро ёрдам фонди.  

«Общак»нинг икки тури мавжуд – озодликдан маҳрум қилиш жойларида ва озодликдан маҳрум қилиш жойларидан ташқарида.  

Ўғрилар қонунларига кўра, “общак” жамғармасига жиноят олами вакиллари ва кўнгиллилар ихтиёрий равишда бадал тўлаб туришади. 

«Общак» жиноятчиларнинг ишончидан баҳраманд бўлган обрўли жиноий раҳбарнинг назорати остида бўлади.  

Умумий фондни йиғиш, сақлаш ва ундан фойдаланиш қоидаларини бузиш қатъий жазоланади.

Элтуз манбаларига кўра, ҳуқуқ тартибот идоралари “Бахти Ташкентский” уйидан “общак” маблағини топишга уринганлар.

Тинтув чоғида Бахтиёр Қудратуллаев уйи ағдар-тўнтар қилинган: хоналарниннг поллари ва ҳаммом тахталари суғуриб олинган, аммо ҳеч нарса топилмаган. 

Қидирилаётган маблағ ўнлаб миллион долларга тенглиги айтилади.

“Общак” жамғармаси кимда ва қаерда сақланмоқда? Бу ҳақда Элтузда ўз суриштирув хулосалари мавжуд. Хулосаларни билиш учун кейинги мақоламизни кутинг. Элтуз каналига обуна бўлинг.

Тағин ўқинг
4 август 2024
Cалом қадрли муҳлислар, кундалик кўрсатувларимизни Элтуз Порталига келган хатларни ўқиш билан давом эттирамиз. Навбатдаги бешта мактуб Ўзбекистоннинг Фарғона, Қашқадарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларидан келган. Дастлабки мурожаат Фарғона вилоятидан. Мактубдан аён бўлишича, вилоятдаги айрим тиббий масканларда рентген аппаратлари кассеталари яроқсиз ҳолга келиб қолган. “Фарғона ...
19 апрел 2024
Бугун ютуб каналида  кўрадиганингиз,  ваъз сарлавҳасини «Ўзбек мактаби  болаликнинг душмани» деб қўйдим.  Мана бир ўқитувчи  биринчи синф болаларини қўлига нина ...
31 январ 2019
Венесуэладаги охирги ўзгаришлардан сўнг, кутилганидек, собиқ президент Николас Мадуронинг тарафдорлари кўпайиб кетди. Унинг халққа қилган яхшиликлари, ҳамширалар минглаб доллар ...
4 апрел 2018
Боғчадаги болаларни ургани видеоси тарқалган, Жиззах шаҳрининг «Наврўз» номли 39-боғча тарбиячиси 37 яшар Моҳира Маматқулова ишдан бўшатилди. Уч нафар ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...