Кўзқараш
10 август 2024

Рассом Туз: Ўзбекистонда кезаётган арвоҳ

Ўзбекистонда бир арвоҳ кезиб юрибди. Бу Каримов арвоҳи.

Ўзбекистон Каримов давридаги паранояга қайтиб матбуотдаги «арвох» деган сўздан ҳам қўрқмоқда.

Каримов даврида шоир Бахром Рўзимухаммад ўз шеърида Ўз ТВ ни дилбузар дегани учун сўт қилинган ва тилшунос мутахассислар, филология, адабиёт ва ўзбек тили фанлари магистранти ва докторантлари терлаб пишиб Бахром шеърлари тузумга қарши деган «хулоса» берувди.

Шундан кейин бу тилшунос мутахассислар, филология, адабиёт ва ўзбек тили фанлари магистранти ва докторантлардан иборат ҳайъат фотосуратчи Умида Ахмедова туширган фотоларида Ўзбекистонни камситган деб хулоса берувди.

Бу саводсиз¸ порага битирган ва туғма овсар тилшунос мутахассислар, филология, адабиёт ва ўзбек тили фанлари магистранти ва докторантлари юқори нима заказ қилса шундай хулоса бераверади.

Бу эшакмия тилшунос мутахассислар, филология, адабиёт ва ўзбек тили фанлари магистранти ва докторантлари яқин ўтмишда антрополог олим Андрей Кубатинга қарши хулоса бериб қаматганди.

Буларни катта ота эналари Қодирийга қарши кўрсатма берган ватан хоинлари.

Хуллас замоннинг зайли билан Тухватхўжа деган тужжор Озодлик радиосини судга берди.

Тухватхўжа (Тухматхўжа бўса керак аслида) Анвархўжаев Ultimo Group Limited компанияси 2021 йилнинг 10 мартида ташкил этилган бўлиб, орадан бир ой ўтиб, сирли равишда «Қизилқумцемент» билан 30 миллион долларлик шартномани имзолаган.

Бундақа тоипани Хоразмда » Ҳам атип¸ ҳам ўтиради» дейди.

Газета. Уз мақоласи:

Суд «Озодлик»ка 100 млн сўм тўлаш ва «газ чайқовчиси» ҳақидаги суриштирув бўйича раддия эълон қилишни юклади

Тошкентдаги суд «Озодлик» радиосини газ савдоси билан шуғулланувчи Ultimo Group Limited компанияси ва унинг асосчиси ҳақидаги текширув юзасидан рад этиш баёноти эълон қилишга ҳамда маънавий зарар учун 100 миллион сўм миқдорида товон тўлашга мажбур этди. «http://xn--80aahjj1e.uz/» суд мажлисларида иштирок этди.

Газ ресурслари улгуржи савдоси билан шуғулланувчи Ultimo Group Limited МЧЖнинг 50 фоизлик улушига эгалик қилувчи тадбиркор ва мазкур компания директори Туҳфатхўжа Анвархўжаев 2024 йил апрель ойида эълон қилинган материаллар сабаб «Озодлик» радиосининг ўзбек таҳририяти ҳамда унинг журналисти Лазизхон Олимов (Азиз Нур) устидан судга даъво аризаси киритганди.

Иш фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судида судья А. Ражабов раислигида кўриб чиқилди. 12 июль куни бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида даъвогар Туҳфатхўжа Анвархўжаевнинг адвокати Давронбек Ахматов, учинчи шахс сифатида жалб қилинган «Ўзтрансгаз» АЖнинг икки нафар ходими иштирок этганди. Биринчи суд мажлиси ҳақида ушбу ҳақола орқали танишиш мумкин.

19 июль куни ўтказилган навбатдаги суд мажлисида «Ўзтрансгаз» компанияси вакиллари сўзга чиқиб, Ultimo Group Limited Туркманистон газини «Қизилқумсемент» компаниясига сотганлигини тасдиқладилар. Етказиб бериш учун «Ўзтрансгаз»нинг магистраль газ қувурлари инфратузилмасидан фойдаланилган бўлиб, у билан «фақатгина ташиш шартномаси» имзолангани қайд этилди.

Газ-транспорт компанияси вакилининг айтишича, «Ўзтрансгаз» табиий монополия субъекти ҳисобланади, шунинг учун «газни ташиш бўйича шартнома тузишни рад этиш мумкин эмас, лекин технологик имкониятларни ҳисобга олиш керак».

Унинг сўзларига кўра, ташиш тарифлари бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров раислигида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ҳукуматлараро тариф комиссияси томонидан тасдиқланади.

Шунингдек, у 2021 йилнинг куз-қиш мавсумида кўплаб саноат корхоналарининг ишга туширилиши ва «сўнгги йилларда қурилиш ҳажмининг 30−40 фоизга ошиши» фонида газ танқислиги юзага келганини маълум қилди. «Ўзтрансгаз» вакилининг айтишича, қишда цемент заводлари газ етишмаслиги сабабли тўхтаб қолган, бироқ «Қизилқумсемент»нинг Tashkent City лойиҳаси ташаббускорлари олдидаги мажбуриятлари бор эди, уни амалга ошириш учун хомашё керак бўлган. Таъминот узилган тақдирда жарима назарда тутилган.

Унинг эслатишича, «Қизилқумсемент» Ultimo Group Limited компаниясидан газни 1000 сўмдан сотиб олган — худди шундай тариф учинчи тоифадаги истеъмолчилар учун ҳам амал қилган.

Мутахассис, шунингдек, «Ўзтрансгаз» Ultimo Group Limitedъга газ импорти учун тўламаганини таъкидлади.

29 июль куни бўлиб ўтган якуний йиғилишда тилшунос мутахассислар, филология, адабиёт ва ўзбек тили фанлари магистранти ва докторантлари иштирок этиб, терговда билдирилган фикрларга баҳо бердилар.

Улар «арвоҳ» «ўртакаш» «яширин фаолият» ва бошқа сўзларни ҳамда контекстни баҳоладилар. Даъвогар томон, шунингдек, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказидан хулоса олиб, компаниянинг ишчанлик обрўсига, таъсисчининг шаъни ва қадр-қимматига салбий таъсир кўрсатаётган юқоридаги ва бошқа эпизодларни ҳам кўрсатиб ўтди.

Мажлис якунида Абдуқодир Ражабов раислигидаги суд Ultimo Group Limited ва Туҳафтхўжа Анвархўжаевнинг даъвосини қаноатлантириш тўғрисида қарор қабул қилди ва «Озодлик» радиосига раддия эълон қилиб, маънавий зарар учун 100 млн сўм компенсация тўлашни юклади.

Маълумот учун, Ultimo Group Limited компанияси 2021 йилнинг 10 мартида ташкил этилган бўлиб, орадан бир ой ўтиб, «Қизилқумцемент» билан 315 миллиард сўмлик (30 миллион долларга яқин) шартнома имзолаган.

Тағин ўқинг
25 март 2022
Мамлакат мустақиллиги, эрк ва озодлик туйғуси озгина бўлса ҳам ичида борлар билан суҳбат қураëтганимга ишонаман. Улар балки минг, балки ...
12 август 2019
“Элтуз” орқали президент Шавкат Мирзиёевга очиқ мурожаат билан чиққан “бир гуруҳ ишсиз қилган ва ишлаётган прокуратура ходимлари” ҳозир ҳам ...
7 апрел 2021
Самарқандлик ёзувчи ва журналист Каримберди Тўрамурод faceebook саҳифасида унинг асарларини ўғирлаб, ўз номидан эълон қилаётганларга ҳеч қандай чора кўриш ...
12 сентябр 2024
Тепадаги бир-бирига ўхшаш икки расм дунëнинг икки нуқтасида суратга олинган: Уйғур халки ҳимоячиси Рушан Аббос 2018 йили Хитойда изсиз ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...