UzPoster
27 сентябр 2024

Айлавю Данғара

Данғаралик сўконғич дея хатга тушган  фермерни  қасоскор  деб иддао қилинган прокурор қаматгани ҳақида охири ëмонлик билан тугайдиган ошкора бахти қаролик қиссаси

Классик форматдаги бадиий асарда салбий ва ижобий қахрамонлар бўлади. Масалан «Ўткан кунлар» рўмонидда Кумуш  ижобий¸ уни заҳарлаган Зайнаб салбий. 

Аммо Ўзбекистон реаллигида барча салбий қаҳрамон эканлигини кўрамиз.

Ушбу мақолани ëзиб бошлаганда «Ўта ëмон прокурор бечорагина  фермерни атай қаматтирди» деган схема билан бошловдим. 

Аснода фермернинг ўзини ҳам  «дунëдаги энг ижобий одам» эмаслиги  ўртага чиқди.  Прокурорам жа унақа гитлер каби ëвуз эмаслиги аëн бўлди. Хуллас шу поччамга шу янгам  ва ҳоказо мақоллар. 

Энди бир бошдан келсам. 

Жиноят ишлари бўйича Данғара туман судининг 11 октябрдаги маҳкамаси  “Chankat g’ururi” фермер хўжалик раҳбари 53 яшар Акмалжон Ўтбосаровни майда безориликда айблаб 10 суткага қамади.

Суд раиси М. Абдубаннабов имзолаган қарор нусхасида ëзилишича Ўтбосаров 24 сентябр куни Қўрғонча МФЙ раиси Ж. Омоновни болалар нафақа пулларини ўғирлаганини юзига ссолиб изза қилган. Суд бу холатни майда безорилик  ва тухмат деб баҳолади. 

Суд раиси Абдубаннобов  ўз қарорида Ўтбосаровнинг МФЙ раисига қарата “Болалар пулини еб қорнинг тўйиб қолдими” деган гапини ҳақорат ва туҳмат  деб малакалаган. 

Фермер Акмалжон Ўтбозаровнинг ўзи  қамалишидан сал олдин фермерлар телеграм  каналига сиздирган Элтузда мавжуд овозли мурожатида “тухмат қурбони бўлгани ва ўзи етиштирган пахтани кластерга топширмагани учун” прокурор закази билан судя уйдирма айб билан қамоқ жазоси берилганини иддао қилади:

“Мени тухмат билан¸ прокурорни  шахсан атай топшириғи билан тўртта шантажчи гувоҳни қўйиб заказ билан 10 сутка қамаворишди. Аслида мени пахтани мустақил етиштириб кластерга топширмай омборда сақладим. Буни туман прокурори келиб кўриб кетди. Шундан кейин 10 минутда менга провакация уюштириб қамашди.  Суд заказной бўлгани аниқ эди. Шу даражага келди.”

Элтуз суҳбатлашган данғаралик фермер ва оддий деҳқонлар хозир қамоқда жазо ўтаëтган фермер Ўтбосаровни  мақташ учун топа олишмади. “Жа мақтаворадиган ери йўқ” дейилди. 

Фермернинг ўзи эса аудиомурожаатда  кредит олмай ўз имконияти билан ўзи етиштирган пахта хосилини кластер чангалига топширмагани учун қонун ва адолат принципларидан умуман хабари бўлмаган туман прокурори ғазабига дучор бўлиб ўч олинганини иддао қилади:

“Пахтани ўзимни хиссобимдан етиштириб¸ўзимни хосилнинг мустақил эгаси деб ҳис қилиб пахтани кластерга топширмай ўзим омобрда сақлаганим учун мендан ўч олишди. Туман прокурори Акмал Бобохонов закази билан мени подволга олиб тушиб тухмат қилди деган сохта уйдирма айб билан қамашди. Нима тухмат қилдим? Кимни сўкдим? Аудио ëзув борми деб сўрасам суд раиси эшитмаганга олиб бетини без қилиб прокурорни заказини бажариб ўтирибди. Суд умуман мустақил эмас¸ шахсан туман прокурори Бобохоновнинг болтачисига айланган. Туман ҳокимлиги олдидаги камерани кўтарса чиқади. Мени суд қилиб бўлиб мелисани мошинига босиб обкетишаëтганда прокурорни мошинаси келиб тўхтаб ичида мен йўқлигимдан хабари бўлмаган холда  орқа эшикда ўтирган прокурор сўраяпти. Нима бўлди мени заказим. Акмал акани иши? 10 сутка бўлди деган жавобни эшитиб кетиб қоляпти.”

“Кластерга шак келтирган” фермер Ўтбосаровнинг давлатни тамсил қилган прокурор Бобохонов “закази” билан 10 суткага “тиқиб қўйилиши” 2018 йилда  пайдо бўлган ва президент аллада азиз тўрвада майиз қилган  кластерлар яккахокимлигининг юзлаб кўринишларидан бири. 

Тижорий тузулма бўлган кластерларнинг давлатга  таяниб   мустақил экин етиштиришга интилган фермерларга “зуғумкор” бўлиб қолгани ва бутун бир адлия тизими кластерлар қўлида фермерларни жазолаовчи инструментга айлангани хавотирли холат. 

Кластерларнинг сўнги йўқ ҳукмронлиги фазосида фермерлар ўз ерида хоҳлаган экинини эка олмаяпти. Давлат буюртмаси остида чигит эккан аксар  фермерлар пахта етиштиришдан фақат зарар кўрмоқда лекин команда буйруқ режа  тақсимот тизими уларни пахта экишга мажбур этмоқда. 

Ўтбосаров мисолида кўрганимиз каби фермерлар ҳукумат зўр бериб қўллаб қувватлаган  кластерлар бедодлиги олдида ожиз қолмоқда. 

Фермерларнинг  кластерлардан мустақил бўлишга ҳар қандай  уриниши уларни ўч олиш нишонига айлантирмоқда. 

Пахтасини кластерга топширишни истамаслик жиноят эмас. 

Лекин кластер корчолонлари  маҳаллий ҳокимликлар¸ сектор рахбарлари ва прокурор¸ терговчилардан иборат “жазо армияси”ни сафарбар қилиб  фермерларни ўз иродасига бўйсунишга мажбур қилмоқда. 

Фермер балки  шарттаки салбий қахрамондир. Лекин  бу унинг жиноятчи эканлигини билдирмайдуи. Болалар пулини еган деган иддао нишони МФЙ раиси Омоновни ëш малакали ҳуқуқшунос дея ота энаси яхши кўраркан. Бу дегани бизам ота энасига қўшилиб яхши кўрамиз дегани эмас. Яхши бўса ошини ейди. Ўлганидан кейин нариги дунëда ажрини олади Фермер иддаосига кўра . 24 сентябрдаги жанжални орадан 10 кун ўтиб эслаб қасос оладиган¸ масалдаги бўри қўзичоқни ейиш учун баҳона қидирадиган прокурор Бобохонов ҳам ҳеш ақроболари “жа унақа ëмон одам дейишмади” Прокурор буйруғи бўйича заказ суд ўтказиб қарор босадиган принтерга айланган судя М. Абдубаннабовни бўйнига тош бойлаб дарëга чўктирган одам ашиинча савоб олади. 

Хуллас ҳаммасини ижобий қахрамонлар музейига қўйиб бўлмайди. Ол бирини ур наригисига деган манзара. Буларни бу ахволга солган тизим эса дахшат. 

Айлавю Данғара ❤️❤️🩷💛💚💙🖤

Барча қахрамонлари салбий ва охири фақат ëмонлик билан тугайдиган ҳикояларни сўзлашда давом этаман.

Ўқинг фақат йиғламанг…

Рассом Туз саҳифасидан

Muammolar yechimi Eltuz kanalida… Eltuz – O‘zbekiston va o‘zbeklarning siyosiy kayfiyatini aks ettiradigan erkin maydon. Kanal homiysi bo’ling va siz eksklyuziv bonuslarga ega bo’lasiz. Batafsil ma’lumot:    / @eltuz  

Тағин ўқинг
16 январ 2017
Мирзиёевнинг тадбиркорлик ривожи ҳақидаги оташин сўзларига қарамай Ўзбекистонда кичик бизнес назорат идоралари босими остида танг аҳволда қолмоқда. Шавкат Мирзиёевнинг ...
5 апрел 2019
Тиббиётга оид «The Lancet» интернет нашри 3 апрель куни эълон қилган, 195 давлатни қамраган тадқиқот натижасига кўра ёмон овқатланиш ...
26 ноябр 2021
Драматург Григорий Горин 1972 йилда ëзган «Номинг ўчсин, Герострат» («Забыть Герострата») асарини 1975 йилда Тошкент театр ва рассомлик институти ...
21 феврал 2017
Бугун Ўзбекистонда барча банклар «халқ манфаати»ни ўйлаб қолган. Уларнинг вакиллари уйма-уй юриб, одамларга кредит тарқатиш билан овора. Янги президентнинг ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...