Асосий мавзулар
2 ноябр 2024

Россия ВГИКининг Тошкентдаги ҳожатхонаси

“Биз учун ҳамма санъатлар ичида энг муҳими кинодур” деган эди пролетариат доҳийси Владимир Ильич Ленин ўтган асрнинг 1925 йили. Бугун кино қилмоқчи бўлганимиз мавзуимиз эса Россия кинематография институти ВГИКнинг Тошкентдаги филиали ҳақида. 

Элтузга мактуб юборган айни институт филиали талабаси мактубидан аён бўлишича, тўрт йил ичида институт биноси ташландиқ ҳолга келган. Россия пропагандачиларининг пуч ваъдаларига ишониб келган рус кино усталари ҳам, уларнинг ўзбек пайтавафурушлари ҳам иш ҳақи пастлиги боис карам шўрвадан воз кечишган.

Айни филиал бундан тўрт йил бурун “Ўзбеккино” агентлиги тепасига келиши биланоқ биринчи иши унинг номидан ўзбек сўзини олиб ташлаган Фирдавс Абдуҳолиқов ташаббуси билан ошиқча дабдабалар остида ташкил этилган эди. Ваъда қилинган шароитлардан эса асар ҳам йўқ. Унда таҳсил олаётган талаба мактубини ўқиймиз

Тошкентда  ВГИК  филиали очилганида талабаларга  яхши шароитлар ваъда қилишганди.

Аммо мана тўртинчи йил кетмоқда ва ҳеч нарса  яхши тарафга ўзгармади. Янги ректор келиши билан  ëмон бўлган ҳамма нарса янада ёмонлашди.

Ҳар куни талабалар институтга келади аммо дарс ўтадиган одам йўқ.

Студентлар “аққа баққа” юриб уйига қайтиб кетишади.

Ўқитувчиларга етти ойдан бери  маош тўланмаган.

Кўплаб ўқитувчилар ишдан кетди. Кетмоқчи бўганлар ашиинча.

Шу жумладан магистрлар ҳам бу ердан кетиб қолмоқчи.

Кинони кино усталари ўз ижодий устахонасида тахсил бериб ўргатади.

Таомил шу.

Аммо бу ерда кино устозлар учун шароит йўқ.

Устоз бўлмаганидан кейин ижодий устахоналар ҳам йўқ

Гарвардни тугатган бастакор устоз Дмитрий Яновский кетди.

Ажойиб устоз, тажрибали педагог, драматургия ўқитувчиси Иля Александрович Кожухар ҳам кетди.

Режиссёрлик факултети талабалари  ўзбек киноси усталари – Улуғбек Хамраев, Ëлқин Тўйчиев қўлида ўқиши белгилаганди.

Абитуриентлар устоз Али Хамраев ҳузурига боришди аммо унинг ўрнига ҳеч ким танимаган бошқа бир устоз ўтирган эди.

Тажрибали устозлар ойлик камлиги ëки шу кам ойлик мунтазам тўланмагани учун кетиб қолишган.

Рашид Маликов, Одилшо Агишев, Элёр Ишмухаммедов, Юсуп Розиқовлар ишдан кетгани ортидан улар қўлида ўқиëтган талабалар устозсиз қолиб кетди.

ВГИК Тошкент филиали  ушбу ажойиб кинематограф устозларига яхши шароит тақдим эта олмади.

Бу аҳволда ўз келажагини кино билан боғлаган талаба ёшлар бу устозлар тажрибасини ўрганишдан мосуво бўлиб  биринчи даражали мураббийларсиз қолиш хавфи бор.

Эски ўқитувчилар кетганидан сўнг, улар аллақачон ўтган материални қайта ва сийқа қилиб айтиб берадиган янгилари келди.

Ўзлари ақл ва савияга мухтож бўлган бу “янги домла”лардан студентлар нимани ҳам ўрганарди.

Мавжуд шароитда талабалар янги билимларни ривожлантириш ва олиш имкониятига эга эмаслар.

Шартнома учун студентлар 30 миллиондан тўлашмоқда.

Аммо бу пулни тўлаганлар аслида ҳеч бир шаклда таълим олаëтгани йўқку.

Бу пул қаерга кетади? Кимнинг чўнтагига?

Бошқа шаҳарлардан келган талабаларга бир ой давомида ётоқхона берилмади ва энди улар мутлақо ғайриинсоний шароитларга жойлаштирилди.

Туалетларда янги Ўзбекистон чақириқлари блилан тўла газеталар кет артиш учун қўйилган.

Ижод учун мўлжалланган  университетда курслар учун ўқув хоналари етарли эмас.

Биринчи курсларда «жисмоний тарбия» фани мавжуд бўлса-да, спорт  зали йўқ.

Студентлар бу дарсни ўрта мактаб биносига бориб  ўқийди ва бунинг учун пул ҳам тўлашади.

Актёрлик факултети талабалари эса ëт идораларнинг залларида рақсга тушишга мажбур.

Улар  учун хореография зали яратишга ваъда берилганига уч йил бўлди. Ҳануз йўқ. Бўмасаям керак.

Кино дегани бу техника, камера, монтаж столи, микрофон.

Булардан асар ҳам йўқ.

Камералар ва кино ускуналари  микрофон билан ишлайдиган компютерлар берилади деб отам замонларида ваъданинг каттасини беришганди.

Аммо ваъда бажарилмади. Элементар ўқув жиҳозлари етишмайди.

Ҳатто доскага ëзиш учун на бир бўр ва на бир маркер бор. Доскани ўзиниям завхоз обкетиб қомоқчи.

Янги раҳбарият ваъда қилган ўқув киностудияси ҳам йўқ.

ВГИК студентлари учун режаланган Москвага  сафарда филиал талабалари ўрнига Давлат санъат ва Маданият институти талабалари бориб сайр саëхат, шоппинг моппинг қилиб келишди.

Савол туғилади: бу одамлар кимлар ва нима учун улар ВГИК талабалари ўрнига юборилди?

Ойлик стипендия кечикишлари, буфетнинг етишмаслиги, бузилган ҳаммом ва ҳожатхона қоғозининг етишмаслиги. Эҳҳ нимасини айтайлик. Нима йўқ деб эмас, нима бор ўзи деб сўранг.

Маъмурият бизнинг сўровларимизни мутлақо эшитмайди аризамизни ўқимайди. Директорга боришнинг иложи йўқ, чунки у доимо «чет дўлатда сапарда» ва «мухим учрашувлар» билан банд бўлади.

Аснода  юқорида айтиб ўтилган заллар ва офислар йўқлиги сабабли институт аккредитациядан ҳам ўтолмади.

Буни биров Олий Таълим Маскани деб тан олмади.

Маълум бўлишича, ўқиш учун 30 миллион  тўлаган талабалар маъмурият жуда мақтаб, ваъда қилган рус услубидаги диплом ўрнига филькина грамота бўлган сертификат олишади.

Бу нафақат Тошкент ВГИК, балки бош университетнинг обрўси ҳақида ҳам кўндаланг бўлаётган саволдир.

Бу қонунбузарликка  ким йўл қўйди ва ким бу шарашкина конторадаги ëлғонларни кўриб кўзларини юмди. Ким?

ВГИКнинг Тошкент филиалида  ўқиганимиздан  ачиняпмиз» дея ёзади Россия кинематография институтининг  Тошкентдаги филиали талабаси.

Элтуз Россия туваги остида қолган ўзбек киноси муаммоларини ёритишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг, видеоларимизга бу юзадан шарҳлар қолдиринг.

Тағин ўқинг
24 март 2024
Салим Абдувалиев 2023 йилнинг 1 декабр кечаси Тошкентдаги уйида ҳисбга олинган эди. Элтуз инсайдерларига кўра, навбатдаги “маски шоу” амалиётида ...
10 январ 2020
Дунëни ким бошқаради? Дунëни сиëсат бошқаради. Сиëсат бирламчи ва қолган ҳамма нарса ўнинчи. Юрмайдиган машинанинг ўриндиғига янги чарм қоплаш билан ...
18 октябр 2021
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 36-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.) Л.А.Н Мени енголмади ...
2 август 2018
Албатта, бу Туз деган рассомнинг хаëл маҳсули, холос. Аслида ўзбекистонлик ҳожиларнинг шайтонга тош отгани мана бундай кечди. Шу йил ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...