Асосий мавзулар
8 ноябр 2024

Почча нега арқонланди? – РТдан ваъз

– Мана хафта зувв этиб айланиб, яна сиз билан юзма юзман. 

МС: Овонг оғо, бугун бешланжий гун. Гурунгни сиздан ишитамиз. Ничиксизла мўччи ойбика, хўжик биррило.  

– Матчон Суқулиш мақсадга ўт…

МС: Оғо американи улли ëшуллиси ўзгарадон бўлибди. Вуло тарапда азроилсизом ëшулли ўзгараваради акан, Тўбаттим худойим.

РТ: Шавкат Мирзиёев 6 ноябрь куни Дональд Трампга Америка Қўшма Штатлари Президенти сайловида ғалаба қозониб, ушбу лавозимга сайлангани муносабати билан табрик йўллади.  

МС: Бизани ëшулли Трамп билан чин жўро. Оло киштак рото олло!!!

РТ: Трамп «мен ютдим» дея баëнот бераркан, худо унга «американи буюк қилиш учун узоқ умр берганини» таъкидлади. Бундан ташқари у эрсизларга эр, ерсизларга ер, бахтсизларга бахт, тахтсизларга тахт, қашшоқларга бойлик, қарзларга адо, касалларга шифо, очларга нон, тўқларга шон ваъда қилди. 

«Солиқларни пасайтириб ҳаммани бой ва бадавлат қиламан» деди Трамп.  

МС: Оғо, Американи билдик. Инди бизани ўйëнлодо на гап. Ким кимни кисасини касди?

РТ: Ўзбекистондаги жами рахбарлар еттига йигирма тўрт режимида пора олиб ëтибди.  

МС: Оғо, қури биза тарапдаги ëшуллилони тиросиз. Бошқо юртдо поро олғон йўқми?

РТ: Ўзбекистондаги бугунги аҳвол 1973 йил 11 сентябрдан олдинги Чилидаги вазиятга ўхшайди. Ўшанда Чилида хаос холати бўлиб, барча мулозимлар фақат пора олиш ва давлат ҳазинасини ўғирлаб мамлакатни Москвага тобе қилиш учун тиришиб ëтганди. 

МС: Оғо Чилини қўйинг, ўзимизни далихонаға қойтинг…

Поранюс

Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари 1 млн. АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари 20 гектар ер майдонини аукцион савдога чиқартириб, ютиб бериш ва 49 йил муддатга ерга эгалик ҳуқуқини расмийлаштириш учун  АҚШ долларини ўзининг ҳайдовчиси орқали олган вақтида ушлаб қамалди.

МС: Ина қоровости кишини. Миллион долларам ўйинжиқ бўлди…

Деҳқонобод замҳокими қурилган объектни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасига имзо қўйиш эвазига 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. 

МС: Навчун қури замҳокм қомолоди. Улли ҳоким бош порахўрқу охир. Биравни али билан ўт кўлийди би қон тошоғонло. Новви давади Навоий отес… 

Жингл

Андижон вилояти Асака туман Экология бўлими бош инспектори 20 минг доллар пора олган вақтида ушланди. 

МС: Навчун би монглойи қоролари қури пора олаваради 

Севги ўзи эски нарса хар бир қалб они «ëнгорто» (янгилайди) деб ëзган эди Ходи Тоқтош. Пора олиш ҳам шунақа, эски ва такрорланадиган нарса. Хар бир замҳоким уни янглайди. Зам ҳокимлар қамағда.  Қоган замҳокимлар эрта билан ишга чиқар экан, уларнинг текин умрага бориб келган эналари «Болам олгину олдирмагин» деб дуғо қилмоқда. Ходи Тоқтош ëзгандек «Танқидга мухтож» булар.

МС: СССРни вохтинда поро даян важ бомади оғо 

РТ: Совет даврида Хивада Қадам Рахмон деган «райком» бўлган. (райком бу хозирги ҳоким)  У порани килолаб Николай олтин червонлари билан олгани учун Қадам Чирвон деб ном чиқарган. 

МС: Хивадайи педучилишини қизларини «бир-бир атиб чиққон» деган гап юраради. Тикувчи доктор галиб кейин қизларни тикиб қўйған акан.

РТ: Энди у вақтда Хивадаги ëзувчилар тиккалайига Москвага ëзарди. Москвадан терговчи келганда Қадам Раҳмон уйини камбағал шип шийдон қилиб қўйган. Лекин люстрани ечишни унутган. 36 кило оғирликда олтин люстрани терговчи кўриб қолган… 

Хивалик «миллиардер райком қилмишлари» ҳақида ўша пайтдаги Правда газетаси фош қилувчи феълетон чиқарди.

Кейин Қадам Рахмонни қамашди. Бу Гдлян Иванов қама қамаларидан анча олдин Брежнев даврида бўлганди.

Хоразмга анча йил обкомлик қилган Мадиëр Худойберганов ҳам ўта катта миқдорда пора олган. Рашидовга пора берганликда айбланиб қамалиб кетган. (Рашидов аши даврди Мирзиëеви эди аннақса)

Ўзбекистон заминида туғилиб, сахий қуëш нурини эмган инсон зоти борки пора олсам деб орзу қилади. 

Шунақа қўшиқ бор эди. 

Орзуларим бошлади йўлга¸ ҳали етар манзилим йироқ, манзилга то етиб олгунча пора менга абадий ҳамрох…. Лалай лалай, нанай нанай…

Арқонлаб ўлдирилган почча

МС: Дузоғо бу порохўрлони Бандихондайи оғаялани алина бариш гарак. Амини баради… 

Поччасини арқон билан боғлаб уриб ўлдирган бандихонлик ëвуз ака укалар қамағда.

Куëвни пайғамбар сийлаган, аммо бу нақл зинхор Бандихонлик ака укаларга тааллуқли эмас. Шодмонбек ва Бекзод Худойбердиевлар ўз поччасини ўлдирган ëвуз ниятли қариндош ўлароқ Бандихон тарихига абадий ëзилди.

Майли бу почча хулиган, майли, ичиб тўполон қилади. Лекин шу сенинг опамнинг эри, жиянларнинг отасику ахир. Агар ичадиган поччаларни қайнукалар ўлдириб тайлайверса унда дунëда почча зоти биологик тур сифатида йўқолиб кетадику.

Бир бошдан келсам. Бандихонда еттидан етмишгача мардум билган тафсилотни ҳаммаям билавермайди.

2024 йил 9 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Бандихон туман суди 1-1915-2401/66-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.

Суднинг қора курсисида бошини эгиб икки ака ука ўтирибди.

Худойбердиев Шодмонбек билан Худойбердиев Бекзод.  

Элтуз кўрган суд ҳужжатларида бу икки ака ука ўз поччаси яъни опаси Наргизанинг эри, бўбик лақабли Бобомурод Тўраевни арқон билан боғлаб оғзини  скотчлаб, қасддан қийнаб ўлдиргани тафсилотлари ëзилган.

Бу икки ака ука  жорий йил 11 майда опаси Наргизанинг Бандихон тумани “Обод турмуш” маҳалласидаги уйига мехмондорчиликка келишади. 

Булар еб ичиб ўтирган кечки еттиларда почча Бобомурод Тўраев кириб келади.  

Суд ҳужжатларида ëзилишича, почча маст бўлган. Одатда у маст бўлган пайтда коса товоқларни синдириб тайлайдиган одати бўлгич. 

“Байлаб ташанг бу бўбикни” дейди маст эр жонига теккан Наргиза укаларига қараб. 

Ака укалар бу маст поччани бир уриб ерга ëтқизиб ташқарига судраб чиқиб айвоннинг ëғоч устунига арқон билан байлаб қўйишади. 

Почча ариллаб бақиравергач, унинг оғзига скочт ëпиштириб қўйишади.  

Ҳар замон ҳар замон ака укалар чиқиб поччани бокс грушаси сифатида фойдаланиб муштлаб, тепиб туришган.  

Шундан кейин почча бойланган холатда 11 майдан 12 майгача анча қолиб кетади. Арқон ечилганида эса почча шилқ этиб ерга йиқилади ва қалтираганича 15 майгача ëтади.

“Ана тузалади, мана тузалади” деган қариндошлар 15 май куни поччани духтрга оборишади. Почча еган таëғи, кўрган хўрлик ва силтовларидан ўзига келмай, ўткир буйрак етишмовчилиги ташхиси билан 2024 йилнинг 23 май куни тонги вақтда жонини  жабборга топширади.

Эри ўлганини эшитган Наргиза ерларга онтарилиб, бошига тупроқ сочиб йиғлайди. Ароқ ичиб пиëн бўлиб юрсаям барибир эр деганни тирик бўлгани яхши.

2024 йил 11 май куни тунда боғлаб қўйиб, етказилган тан жарохатлари ортидан ўлган почча тақдири билан прокуратура шуғуллана бошлади.  

Ака ука Шодмонбек ва Бекзод  поччани ўлимга элтиш каби жиноятни қасддан содир этганликда айбланди. 

Бу икки нобакор ака ука опаси Бозорова Наргизани тул қолиши, унинг фарзандлари Кумуш, Илхом, Насиба, Сурайёларни етим бўлиши ва поччанинг онаси Назарова Ханифа опани фарзанд доғида куйиб адо бўлишига сабаб бўлгани суд ҳужжатларида бир бир кўрсатилган. 

Суд ҳужжатларида бу ака укалар ўз поччасини уриш билан чекланмай бошидан қайноқ сув қуйиб, куйдириб, садист зўровон маняклар каби иш тутишгани ëзилади.

Бандихон Бандихон бўлиб бундайчикин зўровонликни кўрмаган эди.  

Эҳ, у ҳам одам эдику, ахир инсон фарзанди.

Суд Ўзбекистон республикаси номидан бу икки поччаўлдирар, касопат ака укаларга ҳукм ўқиди.

Ҳукм қатъий, аммо адолатли эди.  

Ҳар иккала ака укага 4 йилу 9 ойдан  озодликдан махрум 

қилиш жазоси тайинланди.  

Почча гўрда, ака ука қамағда. Қариндошлар юз кўрмас. 

Мана азизлар. Қиссадан ҳисса шу. Поччани ўлдирманг. Майли ўйнасин, кулсин, есин, ичсин. Майли, ичиб келиб бир икки пиялани синдирсин. Пияла топилади, лекин одам топилмайди.

Одам бўлиб келдинг одам бўлиб қол 

Барчага баробар ëрдам бериб қол 

Панжара ортидан боқмагин сен лол 

Поччани ўлдирма майли бўлсин чол! 

МС: Оғо очинг ални уринг потяни 

Асссалом Ўзбекистон, жума муборак!

Тағин ўқинг
30 январ 2021
Жорий қиш мавсумида мамлакатнинг уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизими нафақат яроқсиз, балки одамлар учун хавфли экани маълум бўлиб қолди. ...
5 август 2020
Мирзиёев бошқарувида ташқи сиёсатда, бир томондан, Россия ва унинг геосиёсати билан боғлиқ муносабатлардаги миллий манфаатлар борасида кўпчилик норозилигига сабаб ...
29 июн 2019
Тепада ўтирганлар каптарнинг бутига хат солиб менга жўнатишди. Шу яқин орада 9 та аëл президент тарафидан кечирилиб, қамоқдан чиқарилар ...
9 сентябр 2020
Андижон вилоятининг Избоскан тумани ҳокими Серобиддин Исмоилов туман селекторида уй сўраб жонига теккан бир муаллима аёлни жинни деб ҳақорат ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...