Гандимиён келишуви ва Хива хонининг Россияга таслим бўлиши
Бугунги кунни англаш учун тарих илмини билиш керак. Тарих – бу ўликлар ҳақидаги илм. Ўлганларни тинч қўйинг дейдиган ошқовоқ каллаларга қулоқ солинса тарих фани йўқ бўлиши керак.
Тарихни чўпчаклар ëрдамида эмас, балки ҳужжатлар асосида ўрганиш – тўғри йўл.
Мана хужжат. Рус ва турк тилида ëзилган. Гандимиëн келишуви. 1873 йили Хива яқинидаги Гандимиëн қишлоғида 1873 йилнинг 12 августида Туркистон генерал губернатори Кауфман ва Хива хони Иккинчи Муҳаммад Раҳимхон тарафидан имзоланган.
Гандимиëн келишуви Хиванинг руслар тарафидан босиб олинганидан кейинги капитуляция, яъни таслим бўлиш ҳужжатидир.
Ҳужжатда Хива хони бундан буëн ўзини Россиянинг вассали деб айтилишига иқрор бўлади.
Хива хони истаги билан ҳужжатда у ўзини “Россия императорининг содиқ қули” деб ëзилган.
Русча “покорным слугой императора всероссийского” (Буни хатто Кауфман ҳам ортиқча деб билган)
Хива хонлиги ташқи сиëсатдан маҳрум қилиниши ва хонликдаги Бош вазир дохил муҳим лавозимларга тайинловлар Россия рухсати билан амалга оширилиши алоҳида кўрсатилган.