Cатира
28 март 2022

Аксарият – нодон, ақаллият – хоин бўлса…

Россия қўшинлари Украинага бостириб кирганига бир ой тўлди. Россия Украинани уч кунда босиб олади, деган башоратлар (улар орасида ғарб истиҳбороти ҳам бор) бутунлай нотўғри чиқди. Ўтган бир ой ичида дунёнинг иккинчи қудратли армияси амалда бўш пуфак сингари шиширилгани маълум бўлди. Йилига 40 миллиард доллар сарфланадиган армия коррупция боис пишлоқ сингари илма-тешик экани бугун ҳеч кимга сир бўлмай қолди.

Россия қўшинлари Украинани босиб олиш у ёқда турсин, аламли мағлубиятга учрамоқда.  Нафақат жанг майдонида. Путин Россияси бугун барча жабҳаларда ютқизмоқда. Ҳаттоки, тарғибот машинаси ҳам алаҳсирашга ўтган. Аммо, ажабланарли жиҳати шундаки, Россия оммаси ушбу алаҳсирашни ҳақиқат дея қабул қилмоқда ва эйфорияда.  

Энг ачинарлиси, бу уруш бугунги ўзбек жамияти ҳақида қўрқинчли бир ҳақиқатни ҳам очиб ташлади.  
 
Бир ой олдин бошланган уруш ўзбек жамиятида кўпчилик ўзгалар фожиасига бефарқлиги ва ёмонлик ҳақида озгина бўлсин тасаввурга эга эмаслигини кўрсатди.  
 
Кўпчилик деганимиз бу масса бутун дунёга дағдаға қилаётган Россиядаги жоҳил тўданинг бир бўлаги эканидан фахрланмоқда. Бу масса инсоният қалбига ғулғула солаётган Путинга узоқ йиллар кутганлари нажоткоридек қарамоқда. Бу масса 30 йил давомида мисқоллаб тўпланган мустақиллик аталмиш тафаккурдан воз кечишга шай турибди. Баҳона ҳам топиб олган: Мустақиллик бизга нима берди?  
 
Бу масса бир ҳақиқатни тушунишни истамаётир ёки бу ҳақиқатни генетик хотира катагидан ўчириб ташлаган: Россия учун ўзбек ёки ҳар қандай ғайри рус иккинчи сорт меҳнат ресурси бўлиб қолаверади.  
 
Бир ой олдин бошланган уруш ўзбек жамиятида фикрловчи қатламнинг ҳам ўта кучсиз эканини кўрсатди.  
 
Бу қатлам бармоқ билан санарли ёзувчи, шоир, таҳлилчи ва журналистлар билан чекланган холос.  
 
Унинг таъсир доираси ҳам ўта маҳдуд.
 
Қолаверса, ўзбек сиёсий элитаси ўзининг қарамлиги,  қўрқоқлиги ва хоинлигини яққол кўрсатди.  
 
У шунчалар ношудки, ўз қўрқоқлигини прагматизм деб, хоинлигини эса кўп векторли ёндошув дея яширишга уринмоқда.  
 
Бир миллатни қулликда ушлаб туриш учун эса айнан шу керак: аксарият нодон ва ақаллият хоинлар!

Элтуз жамоаси ютуб ва бошқа ижтимоий тармоқларда ўз кўрсатувлари ва ёйинларини давом эттиради. Кун давомида биз билан қолинг. Каналимизга обуна бўлинг, видеоларимизни дўстларингиз билан ўртоқлашишни утутманг.

@eltuz

Тағин ўқинг
1 феврал 2023
Тошкентнинг Янгихаёт туманида бедарак йўқолган 12 ёшли қиз уйидан 20 метр узоқликда ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда UzNews.uz'га вазиятдан ...
6 август 2021
Тожикистон манфаатлари учун жосусликда айбланган сурхандарёлик Абдуғани Эрдонов 9 йилдан буён қамоқда қолмоқда. 63 ёшли Эрдонов қамоққа олингунга қадар кичик ...
16 январ 2018
GM Uzbekistan ўзи ишлаб чиқарган автомобилларга акциз солиғи 5 баробардан зиёдроққа камайтирилганига қарамай, бу нархлар пасайишига сабаб бўла олмаслигини ...
5 июл 2016
Сўнгги вақтларда президентнинг ҳар бир чиқишига лаббай деб «отклик» ёзиш маҳорати борасида бошқаларга дарс бераётган «Адолат» газетаси бош муҳаррири ...
Блоглар
28 май 2024
Мен миллатчи эмасман! Лекин қайтадан таъмирлатилган ва Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Ж. Ортиқхўжаев томонидан Пасхага ...
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...