Асосий мавзулар
14 декабр 2024

Америкадаги ўзбек мулла маслаҳатига муҳтожми?

Бугун АҚШда ўзбек мухожирлари сони ортмоқда. Ўзбеклар американинг катта-кичик шаҳарларида яшаб янги ҳаётга мослашиш жараёнини бошдан кечирмоқда. Элтуз таҳлилчи эксперти Баходир Файз янги йил арафасида подполковник Тохир Бақоев билан суҳбатлашди.

+++

Янги йил арафасида кўплаб америкалик ўзбеклар кўтаринки кайфият учун уйда арча безашади. Янги йил ва бошқа мавсумий байрамларни нишонлаш орқали ўзбек мухожирлари ҳам шу жамиятнинг аъзоси эканлигини англаб кайфияти кўтарилади.

Элтуз суҳбатдоши Тоҳир Бақоев АҚШнинг Пенсилвания штати Питсбург шаҳрида яшайди. Тоҳир ака оиласи билан Америкада бир неча йиллардан бери фаровон ҳаёт кечиради.

Америкада инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳимоя қилинганлиги, бола ҳуқуқларининг қаттиқ муҳофаза қилиниши бу давлат қонунларига нисбатан ишонч ва ҳурмат уйғотади дейди у.

Тоҳир Бақоев янги йил арчасини безатар экан келаëтган йил экстремизм ва диний радиализмдан ҳоли, бағрикенглик йили бўлишини истайди.

Ахборот оқимлари, турли ғояларнинг тўқнашуви даврида ўзбек жамоатчилиги ичида “Америка бола тарбиясига зарарли муҳит” деган фикр тарғиб қилинмоқда. Гендер тенглиги масаласида шарқ жамиятида кескин ва салбий фикрлар мавжуд. Кўпчилик аёллар ҳуқуқи тенглиги деган жумлани эшитиб бирдан аёлларнинг эркакдан устунлиги деб тушуна бошлаяпти. Кишилар маданий, диний догмалар таъсирида аёлларнинг ҳуқуқий тенглигини инкор этишади. Бироқ суҳбатдошимиз Америка муҳити сабаб зиёли ота-оналар бола тарбиясида бағрикенглик, меҳр ва адолат билан ёндашади дейди.

АҚШнинг Питсбург шахридаги ўзбеклар жамияти америкдаги ўзбекларга қидирувда бўлган ëки диний низо чиқаргани боис Ўзбекистонда қамалган Аброр Мухтор Алий қабилидаги муллаларни ўрнак қилиб кўрсатиши билан ном чиқарган. Питсбургдаги ўзбеклар жамияти антисмитизм¸ тоқатсизлик¸ диний тафрика билан танилган радикал типлар билан онлайн мулоқот ўткзиб АҚШдаги ўзбекялар миясини эктремизм билан кодлаëтгани хавотирли холат. Куни кеча бу ташкилот Саудиияда юрган ўзбек радикал муллани маслаҳатга чақирди. Мулла  гапни “ғайридин кофирлар юрти”да яшашлик ҳақида ақл ўргатишдан бошлади.

Инсонда эътиқод ва виждон эркинлиги бор. Ҳар қандай муқаддас дин мавжуд бўлиш ҳуқуқига эга албатта. Лекин дин вакиллари кишилар ўртасида айирмачилик қилиб, кофир ва ҳақғойга ажратиши ҳавотирли ҳолат. Америка каби кўп миллатли ва турли эътиқодли жамиятни бундай айирмачилик, тарафкашлик парчалаб юбориши, кишилар орасида адоват ва бегоналик уруғини сочиши муқаррар. Тафкир кайфияти, айирмачилик, бошқа дин вакилларидан ажралиб олиш, кофир деб ҳақоратлаш мухожир ўзбеклар орасида атрофга нисбатан ички нафратни шакллантиради. Мухожирлар дин ниқобига қизиқиб унинг асосий моҳияти тинчликпарварликдан узоқлашиб кетмоқда.

Бу Элтуз таҳлилчиси Баҳодир Файзининг Америкадан тайёрлаган навбатдаги лавҳаси эди. Каналимизга обуна бўлинг. Видеоларимизни кузатиб боринг.

Тағин ўқинг
6 ноябр 2017
Андижон шаҳридаги 3-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Илвира Пидаевна пахта йиғим-терими вақтида нафас қисишидан вафот этди. Ҳамкасбларининг айтишича, Илвира мазкур ...
14 декабр 2017
14 декабрь куни таниқли фоторассом Умида Аҳмедова ўзининг фейсбук саҳифасида бузилаётган Киночилар уйи ҳаробаларини суратга олишга боргани ҳақида ёзди: ...
21 январ 2021
Андижонлик 31 ёшли тадбиркор Алишер Неъматуллаев тортиб олинган мулкини ҳимоя қилиб, судга 1089 марта мурожаат қилди. 252 та суд ...
31 май 2024
МС: Ничиксизла, хўжик брри, мўччи ойбикала. Оғо тозолиқладан сўлланг. Ўлган қотқон ким? Бир биравни гўттини ғижимлоғон ким? Галган гетканнан ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...