Ўзбекистон бўйлаб юзлаб участковой «сабабсиз» ишдан бўшатилди
2023 йил октябридан 2024 йил апрель ойига қадар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида сабабсиз ва мақсадсиз, фақатгина участкавойларга нисбатан навбатдан ташқари аттестация ўтказилди.
300 дан ортиқ ишлаб турган, 10 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган ва 20 йилга яқин хизмат қилган участкавойлар адолатсиз равишда ишдан бўшатиб юборилди.
Участкавойлар ўз ҳуқуқларини тиклаш учун вилоят ва Республика Фуқаролик ишлари бўйича судларга мурожаат қилишмоқда. Адолатсиз ва сохта ҳужжатлар асосида ишдан бўшатилганлиги маълум бўлса-да, судлар ҳар бир босқичда уларнинг даъво аризаларини рад этмоқда.
Ҳар бир суд ҳолати бўйича ҳужжатлар нусхалари ва адвокатларнинг илтимосномалари мавжуд, бироқ уларнинг ҳеч бири инобатга олинмаяпти.
Барча ноҳақ бўшатилган участкавойлар ва уларнинг оила аъзолари судларга ва ИИВга мурожаат қилиб, сарсон-саргардон бўлиб юришибди.