сешанба,
24 декабр 2024
23 декабр 2024
Жалолободда «Ҳизбут Таҳрир»га боғлиқ 22 киши қўлга олинди
Давлат хавфсизлик миллий қўмитаси (ДХМҚ) Қирғизистон Республикаси Жалолобод шаҳрида мамлакатда тақиқланган диний-экстремистик ташкилот «Ҳизб ут-Таҳрир» билан алоқадор бўлишда гумон қилинган 22 кишини қўлга олгани ҳақида хабар берди.
Идора хабарида таъкидланишича, шу тариқа «Ҳизб ут-Таҳрир»нинг бир неча йиллар давомида шаҳар аҳолиси ўртасида «вайронкор идеологияни тарғиб қилиш» ва янги аъзоларни жалб этиш билан шуғулланган энг йирик тузилмавий тармоғи «нейтраллаштирилган».
Тинтув жараёнида ҳуқуқ-тартибот органлари кўп миқдорда экстремистик адабиётлар, компьютер ва кўпайтириш техникаси, шунингдек квадрокоптер (дрон)ни мусодара қилган. Махсус хизмат маълумотига кўра, дрон ҳуқуқ-тартибот органларининг «контркўзатувини аниқлаш» учун ишлатилган.