«Ер сеникими – ер меники»
Наврўз байрами муносабати билан қўшимча техника ва ҳарбийлар келтирилган Ўзбекистоннинг Қирғизистон чегарасида “сиëсий ҳарорат” туша бошлагани кузатилди.
Томонлар Кербен-Ола Буқа автойўлидаги чегара масканида ҳарбий техника ва аскарлари сонини қисқартирганлар.
20 мартда Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара хизмати вакиллари музокараларидан сўнг, ҳар иккала томонда ҳарбийлар 20 дан 8 тагача қисқартиришга келишиб олишди.
Жалолобод вилоятининг Оқсой тумани Чаласарт ҳудудидаги давлат чегара масканининг икки томонидаги аскарлар милтиқ тепкисидан қўлини олишгани борасида ҳабарлар бор.
Чегарадаги вазият сокинлашгани билан ижтимоий тармоқларда Қирғиз-Ўзбек чегарасида отишма бўлгани ҳақида торишувлар қизиган.
19 март куни Ўзбекистон Чегара хизмати Наврўз байрами муносабати билан давлат чегараларида, жумладан Қирғиз чегарасида ҳам хавфсизлик чоралари кучайтирилгани ҳақида баëнот тарқатган эди.
Бунга жавобан Қирғизистон Чегара хизмати ҳам Чаласарт ҳудудига ўз ҳарбийларини киритган.
Рассом Туз
Eltuz.com