Умида Аҳмедова: «Мукофот мени қўрқмасликка ундайди…»
Умида Аҳмедова ўзининг бир қатор долзарб фотосуратлари ва ўзбек аёлларининг бугунги муаммоларини акс эттирган «Бокиралик юки» фильми муаллифи сифатида танилган.
Бунинг учун у ҳукумат босимларига учраган.
Human Rights Foundation (HRF) Инсон ҳуқуқлари ҳалқаро жамғармаси томонидан таъсис этилган бу мукофот тақдимоти 25 май куни Норвегия пойтахти Ослода бўлиб ўтади.
Умида Аҳмедовадан ташқари бу юксак мукофотга Эрон қамоқхонасида маҳкумликда қолаётган Атена Фарҳадоний ва россиялик рассом Петр Павленский ҳам лойиқ топилган.
Эронлик Атена Фарҳадоний ҳукумат рахбарларини ҳажв қилган карикатуралари учун қамалган.
Россиялик Петр Павленский эса президент Владимир Путин режимига қарши перфоманс акциялари билан машҳур.
Ўзбекистонлик Умида Аҳмедова Ўзбекистоннинг ижтимоий муаммолари акс этган фотосуратлари учун ҳукумат томонидан қораланиб келинади.
Жасур ҳамкасбимиз, фотожурналист Умида Аҳмедовани бугун биз ҳам Eltuz.com номидан юксак мукофот билан табриклаймиз.
Қудрат Бобожон
Eltuz.com