Асосий мавзулар
6 май 2016

Умида Аҳмедова: “Мукофот мени қўрқмасликка ундайди…”

Умида Аҳмедова ўзининг бир қатор долзарб фотосуратлари ва ўзбек аёлларининг бугунги муаммоларини акс эттирган “Бокиралик юки” фильми муаллифи сифатида танилган.

Бунинг учун у ҳукумат босимларига учраган.

Human Rights Foundation (HRF) Инсон ҳуқуқлари ҳалқаро жамғармаси томонидан таъсис этилган бу мукофот тақдимоти 25 май куни Норвегия пойтахти Ослода бўлиб ўтади.

Умида Аҳмедовадан ташқари бу юксак мукофотга Эрон қамоқхонасида маҳкумликда қолаётган Атена Фарҳадоний ва россиялик рассом Петр Павленский ҳам лойиқ топилган.

Эронлик Атена Фарҳадоний ҳукумат рахбарларини ҳажв қилган карикатуралари учун қамалган.

Россиялик Петр Павленский эса президент Владимир Путин режимига қарши перфоманс акциялари билан машҳур.

Ўзбекистонлик Умида Аҳмедова Ўзбекистоннинг ижтимоий муаммолари акс этган фотосуратлари учун ҳукумат томонидан қораланиб келинади.

Жасур ҳамкасбимиз, фотожурналист Умида Аҳмедовани бугун биз ҳам Eltuz.com номидан юксак мукофот билан табриклаймиз.

Қудрат Бобожон
Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 май 2019
Россиянинг сиёсий малайлари иштирокида ташкил этилган ташаббусга Ўзбекистондаги сиёсий ҳукумат бирор сиёсий баҳо бераётгани йўқ. “Озодлик”нинг ёзишича, рус тилига ...
26 октябр 2018
Ҳеч нарса ўз-ўзидан келмайди, жанг қурбонсиз бўлмайди. Мажбурий меҳнат батамом тугатилиши учун яна кимлардир қурбон бўлиши керак шекилли. Андижон ...
23 март 2016
Судга олиб келинган Арамаис Авакян ва унинг 3 нафар шериги кутилмаган баёнотлар билан чиқишди. Арамаис Авакян: “Мен қўпорувчи эмасман! ...
29 апрел 2017
24 апрел куни Тошкент шаҳар ҳокими топшириғига кўра тузилган комиссия пойтахтдаги “Like Bar” ёшлар ҳордиқ чиқариш клубига борди. “Like ...
Блоглар
2 июл 2020
6-синфда ўқирдим, Кампучияда давлат тўнтариши бўлиб ҳукуматга Пол Пот раҳбарлигидаги “Қизил кхмерлар” келганини, улар бутун ...
25 июн 2020
​​Халқаро пресс-клубда матбуот анжумани бўлиб ўтибди, унда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов ...
21 июн 2020
(бўлган воқеа) Таржимон сифатида Россиянинг милиция бўлимларидан бирига чақиришган эди. Бўлимда жиноятчи сифатида гумон қилинган ...