Асосий мавзулар
10 май 2016

Ўзини фақир қилиб кўрсатишни севган “Автомобил қироли” потретига чизги

Бугун автомобил жанжали марказида қолаëтган Улуғбек (Бош вазир ўринбосари) билан бир муддат Ўзбекистон миллий банкида бирга ишлаганим боис Eltuz.com нашри ўқувчиларига билганларимни айтиб бермоқчиман.

Шу кунларда Ўзбекистондаги машина саноати билан боғлиқ барча айбларни Улуғбек зиммасига илишга интилиш кетаëтгандек туюлди менга.

Унинг қайсидир вилоят марказидаги “Халқаро аэропортдан қочишга урингани” ҳақидаги афсона ҳам “Папа”ни нафратини қўзғаш учун атай тўқилмадимикин деган савол ҳам миямдан кечди.

Уч хонали квартирада камбағалгина яшаëтган, эски костюм кийиб юрадиган, ўзи ҳам камбағалдан чиққан, боз устига хотини ҳам ҳиëнат қилган 46 яшар Улуғбекка ўзбек режимидан қочиб қутула олмаган мазлум рутбасини беришга ҳам уринилмоқда.

Улуғбекни бир муддат яқиндан таниган киши сифатида дарров айтаман – Улуғбек мазлум эмас.

У Ўзбекистондаги Каримов яратган механизмнинг бир мурвати холос.

Агар Улуғбек Хитойда яшаса эди коррупционер сифатида мутлақо қатл қилинган бўлур эди.

Энди бир бошдан гапирсам. Улуғбек “постқайтақуриш” деган тўқсонинчи йилларда Москвада МГУ талабаси бўлди. Ўша даврдаги талаба йўқсуллиги унинг табиатига сингиб кетди.

Йиллар ўтиб бойиб кетса ҳам ўзини мухтож ва йўқсил қилиб кўрсатиш Улуғбекнинг ҳаëт тарзи эди.

“Ташоблда туғилиб Москвани битирган” талаба бир муддат Ўзбекистон миллий банкида оддий клерк бўлиб ишлади.

Ўша пайтда банк раҳбарияти уни “тузукроқ костюм кийиб юриш борасида“ огохлантиргани эсимда.

Камтар бу мулозимнинг қашшоқ ҳаëти оилавий машмаша ва севгига ҳиëнат каби унсурлар боис фожеавий тус олди. Пировардида Улуғбек хотинидан ажрашиб чуқур ғуссага чўмди.
Айнан ўша “депрессив” кунларда уни эски таниши Равшан учратиб қолди. Равшан Ўзбекистон президенти девони раҳбари Зелимхон Ҳайдаровнинг катта қизига уйланиб ошиғи олчи бўлган “олтин олатли ëшлардан” бири эди.

Равшан билан Улуғбек Москвада танишишган эди. (Равшан кейинчалик автоҳалокат оқибатида ўлди.) Ҳуллас Равшан ўз дўстини депрессиядан қутқариш учун қайнотасининг алоқаларини ишга солди.

Улуғбек тезда ҳизмат пиллапояларидан юқорилаб бошлади. Давлат қурилиш академиясида тахсил оларкан, Москвада орттирган яна бир дўст марҳаматига ноил бўлди. Бу дўстнинг исми Ҳаëт Шарифҳўжаев эди.

Бир вақтлар Москвада бир майизни бўлиб еган бу “Улфати Се” энди Ўзбекистонда пул топиб бўлиб ейишга қарор қилишди.

Уларнинг назари Ўзбекистон автомобил санаотига қаратилди.

Банкдаги оддий клерк бўлган Улуғбек энди “Ўзбекавтосаноат”га босс бўлди. Бурни кўтарилиб атрофдагиларга паст назар ташлай бошлади.

Йўлдаги эшак ëки қўша фалокат

rasm1352
“Халқаро аэропортдан қочишга урингани” ҳақидаги афсона ҳам “Папа”ни нафратини қўзғаш учун атай тўқилмадимикин….(Али Қушчи)

Сал ўтмай Улуғбекка акахонлик қилган Равшан автоҳалокат боис оламдан ўтди. Равшаннинг машинаси кетаëтган йўлдан эшак минган одам чиқиб қолган ва уни айланиб ўтишга уринган машина чаппа бўлган.

Фалокат келса қўша-қўша келади деганидек, Улуғбекнинг яна бир соябони МХХ генерали Ҳаëт Шарифхўжаев ишдан четлаштирилди.

Ўғрибошию, рушватхўр мулозимлар орасида Улуғбек суғурта белбоғисиз ëлғиз қолди.

“Ўзавтосаноат” тизимидаги ўғирликлар кўлами ҳақидаги ҳужжатлар папкаси эса Улуғбек тахсил олган Россия давлати хавфсизлик идораси тарафидан Ўзбекистон президентига етказилди.

Улуғбек назардан қолди.

Эндиликда уни юқорига кўтарган ўғрибошилар пастга итара бошлашди.

Девонбоши Зелимхон ҳам, ўғрибоши Салим ҳам Улуғбекдан юз ўгирди.

Унинг ишонган тоғи булоқбошилик Парпиев ҳам, қамоқда қолаëтган Тоҳиржон Жалилов ҳам унга қарши кўрсатма бера бошлади.

У энди “автомобил қироли” бўлган Улуғ Бек эмас балки тубан тақдирига кўнган Рози Қулга эврилди.

Йиқилганни тепмаслик керак, деган нақл бор. Лекин Улуғбек йиқилгани йўқ, уни йиқитишди.

Бу криминал дунëдаги ўғрибошилар разборкасига ўхшайди.

Улуғбек гапига “отвечать қила олмагани учун” жазоланмоқда.

Бу ўринда кичик ҳулосам шу – Криминал разборкага айланган Каримов режими демонтаж бўлмас экан бундай “беспредел” давом этаверади. Бу тизимда мазлум ҳам золим ҳам йўқ.

Исмим Алишер, Улуғбек мени Али-қушчи деб атар эди, агар эсидан чиқмаган бўлса.
Тошкент 2016 йил 10 май


Али Қушчи,

Eltuz.com

Тағин ўқинг
24 октябр 2024
Дунëдаги энг каллаварам суд ҳам қуëн маскасини кийган болани 15 суткага қамамайди. Мен масалан арча байрамда қуëн маскасини кийганман¸ ...
29 январ 2024
Хатирчида кластерчи 10 нафар руда қазувчи тушган ташландиқ кон тўласини кўмиб ташлади Елтузга етиб келган видеоларда шу йилнинг 8 январида содир ...
8 июл 2019
Навбатдаги карикатурада 2015 йилнинг октябридаги воқеа акс этган. Ўшанда «Элтуз» нашри Бухорода илгари фоҳишалик қилгани боис жаримага тортилган аëлларни ...
6 ноябр 2024
Cалом қадрли элтуз канали кузатувчилари. Бугун сизга етказмоқчи бўлган мурожаатларимиз: микроқарз учун ҳоким ёрдамчисидан тафсия ололмаётган, итбоқар қўшни аёл дастидан, ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...