Асосий мавзулар
25 май 2024

25 май – Йўқолган болалар халқаро куни

2010 йилда 25 май санаси National Center for Missing and Exploited Children – NCMEC ташкилоти ташаббуси билан Йўқолган болалар халқаро куни сифатида белгиланган.

Болалар жамиятнинг ҳимояга энг муҳтож, энг заиф қатлами саналади. Одам савдоси ва инсон аъзолари ноқонуний трансплантацияси билан боғлиқ жиноят болаларни ҳам ўз домига тортаётгани эса энг даҳшатли ҳодисадир.

Ўзбекистонда болалар йўқолмайдими?

Шу пайтгача Ўзбекистонда йўқолган болалар сони тўғрисида расмий маълумотлар йўқ. Ўзбек матбуотида бола йўқолганига оид эълон берилгач, боланинг кейинги тақдирини суриштириш анъанаси ҳам тажрибада деярли қўлланилмайди.

Бироқ кейинги кунларда болаларнинг йўқолиши ва ундан ҳам даҳшатли воқеалар тез-тез қулоққа чалинмоқда. Масалан, 2018 йилнинг мартида Қувасой ички ишлар бўлими 2 яшар Муҳаммадсодиқ Нўъмонжоновнинг йўқолгани ҳақида хабар берган эди.

2019 йилнинг февралида эса Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида 5 яшар Кибриёхон исмли қизча ўғирланган, кейинчалик унинг жонсиз жасади у борадиган боғчадан 8 километр наридаги Оқбўйра қишлоғидан топилган эди.

rasm1472Интернетдаги қидирув тизимлари орқали шундай эълонларнинг бири 2016 йилнинг 10 апрелида чоп этилган экан.

DIQQAT, OGOH BO’LING!!! Hurmatli do’stlar, sizlar quyida ko’rib turgan shiringina qizaloq Andijon viloyati Asaka shfhrida istiqomat qilar edi. Endigina 1-sinfga qadam qo’ygan edi. Kimlardir tomonidan o’g’irlab ketilgan yoki bedarak yo’qolgan. Kimda kim shu qizaloqni ko’rgan yoki qanaqadir shunga o’shash ma’lumotga ega bo’lsa, rasm tagidagi telefon raqamiga yoki yaqin o’rtadagi ichki ishlar bo’limiga xabar berishlari so’raladi. Qadrdonlar bir birimizga e’tiborli bo’laylik, zero har bir bola bizning farzandlarimiz, bizning kelajagimiz. (фото)

Бу қизалоқ ҳақида деярли барча ижтимоий тармоқларда хабар тарқалди.

Бироқ Асака шаҳридаги 55-мактабининг 1-синфда таълим олган ва 6 апрель куни мактабдан чиқиб кетиб уйига бормаган Ёқутхон Рустамжонованинг тақдири ҳалигача номаълум.

2015 йилнинг сентябрь ойида эса Eltuz.com Андижон вилоятининг Марҳамат туманида 1-синфнинг икки ўқувчиси “Нексия” автомобилида олиб қочиб кетилганлигини хабар қилган эди.

Шунингдек, 2015 йилнинг март ойида Андижон вилояти Шаҳрихон туманида 8 яшар Нодирбек Йўлдошев бедарак йўқолгани ҳақида хабар тарқалганди.

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида ҳам Шоҳрўз исмли бола йўқолиб қолганлиги  ҳақида “Озодлик” радиоси ички ишлар бошқармасидан иқтибос келтириб хабар берди.

rasm718
Eltuz.com нашри илгари ҳам ўз болаларини сотишга уриниш иллатини қоралаб чиққан эди.

Қарши шаҳрида истиқомат қилувчи икки ёшли Сўғдиёна Салимова ҳам йўқолган болалар рўйхатига тушган.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳрининг Сергели даҳасида ҳам йўқолган бола ҳақидаги маълумотлар  ижтимоий тармоқларда кўп баҳс-мунозарага сабаб бўлди.

Бухоронинг Когон туманида 11 яшар қизалоқнинг жасади топилганлиги ҳақида ҳам хабарлар берилган.

Бу ҳодиса Бухорода “болаларни ички аъзоларини олиб-сотиш билан шуғулланувчи жиноий тўда пайдо бўлганлиги ҳақида”ги миш-мишлар тарқалишига сабаб бўлган.

Булар кейинги икки-уч йилда Ўзбекистонда йўқолган болалар ҳақидаги ижтимоий тармоқда пайдо бўлган хабарларнинг айримлари, холос. Биз Ўзбекистонда йўқолган болаларнинг кейинги тақдири ҳақида ҳеч нарса билмаймиз, аслида мамлакатда йўқолган ва йўқолаётган болалар сони бундан ҳам кўп бўлиши мумкин.

Насима Даврон қизи >
Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 март 2017
Медведевга совға қилинган  муҳташам қаср ҳикояси Навальний ҳисоботи марказидан ўрин олди. Маълум бўлишича, Россия бош вазирига яқинлиги айтилаётган жамғармага ...
7 сентябр 2017
Август ойи Ўзбекистон телеканаллари учун ҳар доим қайноқ бир давр бўлиб келган. Қайноқлиги шундаки, мустақиллик байрами арафасида ҳамду сано ...
21 декабр 2015
Марғилоннинг Тўқимачилар комбинати шаҳарчасининг кўпқаватли уйларида яшовчи икки юзга яқин одам газ йўқлигидан норозилик билдириб, кўчага чиқди. 18 декабрь ...
15 март 2019
Одамлар эски пайтда турлиликка тоқатли бўлган. Эски фотографияларда одамлар бошларидаги дўппилар ҳам ҳар ҳил эканлигини кўрамиз. Кейинчалик бир хиллик ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...