Cатира
1 июн 2021

Ўзбекнинг ҳимоясиз болалари…

Бугун – 1 июнь санасида Болаларни ҳимоя қилиш халқаро куни муносабати билан Ўзбекистондаги барча ОАВда материаллар эълон қилинади.

Уларда бахтли болалик рамзи ҳисобланган тинч ва муссаффо осмон остида ўйнаб-кулиб яшаётган болажонлар сурати акс этади. Истироҳат боғларида қувнаётган болажонлар шодликлари кўрсатилади.

Реал ҳаётда эса «ўзбеклар болажон халқ» деган кўп такрорланувчи гап тобора мантиқсиз, ҳақиқатдан анча йироқ аҳамият касб этмоқда. Айни муаммога кўз югуртирамиз.

Бугунги кунда туғиш сонини камайтириш учун аёллар стрелизациясини амалга ошираётган ўзбек ҳукумати учун болалар боғчаларида ипак қурти боқиш фойдалироқ.

Ўз боласини калтаклагани учун Туркияда қамалган ўзбек аёли, Ўзбекистонда боласини уриб ўлдирган ёки сотишга олиб чиққан ота-оналар, болаларининг далаларда ишлатилишига парво ҳам қилмаётган ўзбеклар ҳақидаги хабарлар ташқаридан ҳар кимни шокка солиши мумкин.

Ўзбеклар болажон халқ эмас

rasm568
Умида Ниёзова 2008 йилдан буён ўзбек пахтачилигида болалар эксплуатация қилинишига қарши курашиб келади

Ўзбекистонлик ота-оналарнинг ўз фарзандларига нисбатан қилаётган шафқатсиз зулмлари иситмаси бугунги кунда ҳорижий матбуот орқали кўпроқ ошкор бўлмоқда. Бунга Eltuz.com илгари хабар бергани каби Туркияда ўз боласини ургани учун қамалган аёл, Россияда ўз қизчасини бўғиб ўлдирган она, уни қабристонга индамай кўмиб келган ота воқеасини мисол келтириш мумкин. Булар фақат билганларимиз.

Халқаро ҳуқуқ ҳимоячилари ҳар йили ўзбек болаларининг пахта далаларида қурбон бўлганига оид фактларни эълон қилишган.

Ўзбекистон-Германия инсон ҳуқуқлари форуми раҳбари Умида Ниёзова 2008 йилдан буён ўзбек пахтачилигида болалар эксплуатациясига қарши курашиб келади.

«Ўзбеклар ўзларини болажон халқмиз дейишни йиғиштиришлари керак», дея ҳисоблайди у.

«Масалан, Швециядаги камбағал одам Ўзбекистондаги камбағалдан фарқ қилади. Болаларга бўлган муносабатда ҳам шундай. Ўзбек ота-оналар учун болаларининг жазирама қуёш остида терга ботиб пахта даласида ҳукумат учун ишлашлари унчалик даҳшатли ҳол эмасдай туюлади. Бироқ бу манзара ҳақида Норвегияда гапирадиган бўлсак, бу билан норвегларни маданий шокка тушириш мумкин», дейди Умида Ниёзова.

Фейсбук фойдаланувчиси Беҳзод Мамадиев ўзбек болаларини баъзан уларнинг ота-оналаридан ҳимоя қилиш керак, деган фикрда:

«Бизда ота-оналар болаларини хоҳлаганича уради, қулдек ишлатади, Бу нарса фарзандларини ҳам руҳан, ҳам жисмонан майиб қилиб улғайтиради».

Унга жавобан Абдуллоҳ Абдураҳмон ўғли Абдураҳмонов “Ота-онадан ҳимоя – бу тентаклик-ку”, дея фикр қолдирган.

Умида Ниёзова эса бу фикрни ривожлантириб, ўзбек ота-оналари ўз болаларини бувиси ёки холасига қолдириб, ойлаб, йиллаб уларни кўрмасдан тирикчилик қилиш учун кетишлари мумкинлиги ҳақида ёзади. «Ота-оналарининг узоқ вақт йўқлигидан фарзандлари руҳий зарба олишлари мумкинлиги ҳақида ўйлашмайди», дейди у.

Болалар орасида ўзини ўлдириш ҳолатлари

Яна бир оғриқли муаммо болалар ва вояга етмаган ёшлар орасида суиқасд ҳолатларидир. Eltuz.com бу масалада расмий статистик маълумотларни қўлга кирита олади.

Бироқ қўлга киритган маълумотларимизга кўра, Фарғона вилоятида 2016 йилдан шу кунгача болалар орасида ўзини ўлдириш билан боғлиқ бир қанча ҳолатлар содир этилган.

Риштон туманида 3-синф ўқувчиси ўзини ўзи ўлимга маҳкум қилган бўлса, Бағдод туманида 8 ва 6-синф ўқувчилари бўлган қизалоқлар ёшгина нобуд бўлди.

Бешариқ туманида ҳам 7-синф ўқувчиси ўзини осган. Туман прократураси бу иш билан шуғулланмоқда.

«Нега шундай қилишди, ҳайронмиз, – дейди масъуллардан бири. – Масалан, Бағдод туманидаги 4-мактабнинг 8-синф ўқувчиси уйида кир ювган ва ўзи ювган рўмолга ўзини осган».

Бир кун аввал дугоналари билан гаплашиб, эртага учрашгунча, деган сўзларни айтган.

51-мактабнинг ўзини осган 6-синф ўқувчиси ҳам ундан илгари онасига сомса тугишган, мактабда ўртоқлари билан волейбол ўйнаган. Унинг онаси ҳамшира, отаси эса бензин қуйиш шохобчасида ишлайди.

«Ўзига тўқ хонадон бўлган. Уйидаги муҳит яхши бўлган, камчиликлари бўлмаган. Нега шундай қилган, ҳамма ҳайрон», дейди оилага яқин шахслардан бири.

Прокуратура ҳам шу ишни ўрганиб, асл сабабни топа олгани йўқ.

Бешариқ туманидаги 47-мактабнинг ўзини осган 7-синф ўқувчисининг ўлими ҳам “сабабсиз” қолмоқда.

Ўша куни аяси қаергадир кетган экан. Уйда дадаси ва акаси бўлган. Кечга яқин “Ака, аямни олиб келинг”, деган. Акаси онаси билан келгунича у ўзини оғилдаги устунлардан бирига осиб қўйган.

rasm718
Болаларини сотишга уринган ота-оналар ҳақида Eltuz.com илгари ҳам бир неча бор ёзган эди.

Ўзбек болалари – одам савдоси қурбонлари

Фарғона вилоятида боласини 2200 долларга сотмоқчи бўлган аёл,  Ўзбекистонда йўқолиб қолаётган болалар муаммоси ҳақида Eltuz.com нашри илгари ҳам ёзган эди.

Шу ўринда Ўзбекистонда ўз болаларини сотаётган ота-оналар ҳақида мутлақо жиддий мунозара олиб бориш мумкин.

Яъни жамиятда болаларни сотиш жиноят ва ахлоқсизлик, деган аниқ тушунча йўқ.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Умида Ниёзованинг фикрича, бугунги ўзбек жамиятида ҳатто бола қашшоқликда улғайганидан кўра, уни бойроқ оилага сотган маъқул, деган чиркин бир мантиқ бор.

«Агар она ўз фарзандининг яхшироқ яшашини истаса, нима учун болани айнан СОТИШИ керак, деган савол уларнинг калласига келмайди», дейди у.

rasm466
Болаларининг далаларда қулларча ишлатилишига аксарият ўзбек ота-оналари қаршилик кўрсатмайди

Болаларни кимдан ҳимоя қилиш керак?

Умида Ниёзованинг фикрича, бошқа ривожланган мамлакатлардан фарқли ўлароқ, Ўзбекистонда болаларга шахс сифатида муносабатда бўлинмайди.

«Жим бўл!», «Катталар билан баҳслашма!», «Сен фикр билдиришга ҳали ёшлик қиласан!» деган гаплар бола эркинликларининг доимий чеклаб келинишига ишора қилади.

«Анъанавий тарзда бола жиддий шахс ўрнида қаралмайди. «Ёшларни сиёсатга аралаштирманг», дейди айрим «ақллилар», дейди ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиси.

«Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоизини ташкил этган ёшлар сиёсий жараёнларга аралашиши ва ўз мамлакати учун масъулиятни қўлга олишлари керак», дея ҳисоблайди у.

Фейсбукдаги мунозараларда Сатторов Камолхон исмли фойдаланувчи: “Болалар заифдир. Уларни ёши катталарнинг жисмоний хуружларидан, ҳуқуқлари поймол этилишидан ҳимоя қилиш керак, деб ўйлайман”, дея ёзган.

Жавоблар орасида болаларни касалликлардан, қийноқлардан, турли бало-қазолардан, ҳуқуқлари бузилишидан, бефарқлик, очлик ва ҳоказолардан ҳам ҳимоя қилиш кераклиги айтилган.

Болалар тақдирига бефарқлик

Мунозарада ўртага ташланган юқоридаги барча муаммоларнинг сабаби бефарқликда деган фикр одамни анча ўйлантиради ва сергаклантиради.

Масалан, узоқ йиллар ўзбек жамиятининг, ота-оналарнинг, каттаю кичик амалдорларнинг, ҳуқуқ ҳимоячиларининг бефарқлиги туфайли Ўзбекистонда болалар меҳнатидан фойдаланиб келинди.

Ота-она ёки ўқитувчи “бу ҳали гўдак, унинг танаси заиф, ҳали ўзини-ўзи эплай олмайди-ю, пахта терадими?” дея бонг урмади.

rasm1432“Кўпга келган тўй” қабилида иш кўрилди. Фақатгина халқаро ҳуқуқ ҳимоячилари, халқаро кузатувчилар аралашуви билангина болаларни пахта кампаниясига жалб қилиш, уларни таълим олиш ҳуқуқидан маҳрум этишга чек қўйилди.

Бироқ зеҳниятда ўзгариш бўлгани йўқ, Ўзбекистонда болалар меҳнатидан фойдаланиш давом этмоқда.

Уларнинг кучи билан металлолом, макалатура тўпланмоқда. Яна жамоатчилик, ота-она, ўқитувчи “лом-лим” дегани йўқ.

Умида Ниёзова бунинг ҳаммасини анъанага ва зеҳниятга йўявериш керак эмас, деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, болалар эркин фикрлашга ва мулоҳаза қилишга ўрганмас экан, улардан фақат Россия кўчаларини супуришгагина ярайдиган меҳнат муҳожирлари етишиб чиқади.

«Мен ўзбеклар ўзларини болажон халқмиз дейишни йиғиштиришлари керак, деб ҳисоблайман. Бугунги кунда улар бундай эмас», дея хулоса ясайди ўз фикрларига ҳуқуқ ҳимоячиси.

Насима Даврон қизи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
13 июн 2023
Гулнора Каримова аёллар қамоқхонасидан уй қамоғига ўтказилгани ҳақида хабарлар келмоқда. Тафсилоти Элтузга маълум эмас. +++ Ислом Каримовнинг биринчи хотинидан ...
31 январ 2024
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатида шу йилнинг 18 январь куни ўқувчилар овқатдан заҳарланганлиги ҳақида Элтуз хабар бергани ортидан ...
15 март 2023
«Бриллиант қўл» кинофильми қаҳрамони чет элда «ит одамга дўстдир» «бизда эса домком дўстдир» дейди. Ўзини «домком» ëки «этажком» деб ...
6 ноябр 2016
Ўзбекистон телеканаллари «шукуҳ» сўзини яхши кўради. «Истиқлол шукуҳи», «фаровонлик шукуҳи», «мустақиллик шукуҳи», «бахтиёрлик шукуҳи»… Хуллас, ҳамма шукуҳ бор. Фақат ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...