сешанба,
24 декабр 2024
15 июн 2016
15 июн – Ўзбекистон ўз эшикларини ёпмоқда
15 июндан 25 июнгача, Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Туркманистондан Ўзбекистонга одамлар, юклар ва транспорт воситаларининг ўтиши тўхтатилади.
Ўш вилоятининг Барак эксклави Қорасув тумани фуқароларигина бу чекловдан истисно қилинган.
Бу ҳақда хабар берган мамлакат чегара хизматларининг матбуот бўлимлари янги чекловлар сабабини очиқламаган.
Бироқ Ўзбекистон чегараларининг пиёдалар ва машиналар учун ёпилишини 23-24 июн кунлари Тошкентда ўтадиган ШҲТ саммитига алоқадор дея ҳисоблаш мумкин.
Бундан илгари 16 июндан бошлаб Ўзбекистон пойтахти Тошкентга автомобил транспортларининг кириши чекланиши ҳақида хабар берилган, бироқ мамлакатнинг давлат чегараларидан ўтишнинг тақиқланиши ҳақида гап бўлмаганди.
Eltuz.com