Асосий мавзулар
28 июн 2016

Ҳуқуқ фаоли Маматхоновнинг жазо муддати узайтирилди

Бу ҳақда баёнот тарқатган «Эзгулик» жамиятининг билдиришича, жазо муддати узайтирилган Ғанихон Маматхонов ҳозирда ҳуқуқ фаоли Каттақўрғондаги 7-сонли тергов изоляторида сақланмоқда. Унга «турма режими қоидасини бузганлик» айблови қўйилган.

Бу хабар ортидан ҳуқуқ фаолининг рафиқаси Арофатхон Маматхонова шифохонага ётқизилган. Унинг яқинлари, онахоннинг аҳволи оғирлигини таъкидлайди.

Ўзбек ҳуқуқ фаоли 2009 йилнинг 12 октябрида у ҳибсга олиниб, пора беришда ва фирибгарликда айбланган, суд ҳукми билан 5,2 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

2014 йилнинг 17 мартида жиноят ишлари бўйича Қизилтепа суди ҳукми билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 221-моддаси билан унга тағин қўшимча равишда 3,5 йил қамоқ жазоси берилган эди.

Кекса ҳуқуқ фаолининг қамоқда сақланиши ва унинг жазо муддати муттасил узайтириб келинаётгани халқаро ҳуқуқ ташкилотлари хавотирига сабаб бўлмоқда.

Хьюман Райтс Вотч ташкилоти ҳукумат ҳали суд бўлмасидан туриб маҳкумнинг яқинларини «Маматхановга қўшимча муддат берилиши ва уни бошқа колонияга узатилиши мумкинлигидан огоҳлантиргани», шунингдек, унинг жазо муддатини ўтаб бўлиб 2014 йили аллақачон озодликка чиқарилиши кераклиги ҳақида билдирган эди.

Шунингдек, ташкилот ҳисоботида, ҳибсга олингунига қадар Маматхоновнинг ўзбек режим танқидчиларидан бири бўлиб келгани айтилади.

Маҳкумликда қолаётган ўзбек фаолларининг жазо муддати чўзилиши Ўзбекистонда узоқ йиллардан буён қўлланиб келинади.

Жумладан, 2015 йил апрелида ҳуқуқ ҳимоячиси Аъзам Фармоновнинг жазо муддати тағин беш йилга узайтирилганди.

1998 йили ҳибсга олинган, Ўзбекистонда илк ҳусусий банкни ташкил қилган Рустам Усмоновнинг ҳам жазо муддати муттасил чўзиб келинади.

1999 йили Украинадан ўғирлаб олиб кетилган «Эрк» газетаси муҳаррири Муҳаммад Бекжоннинг жазо муддати, 2012 йили у чиқишидан атиги бир неча кун бурун узайтирилганди.

Ҳукумат расмийлари томонидан жазони ўташ муассасидаги маъмурий турма қоидаларини бузганлик айблови, сиёсий маҳкумларнинг жазо муддатларини узайтиришда асосий восита сифатида дастакланиб келинади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
7 апрел 2018
Амир фармонида нуфузли кишилардан иборат мажлис, давлат хазинасини таъсис этиш ва мамлакат бюджетини белгилаш, пойтахтда босмахона очиш, саноат ва ...
25 июл 2016
XIV аср оëқлаган пайтда Бухоронинг нақшбандий уламолари “ë Оллох дўст, ë Оллоҳ” дея саловат айтароқ совуқ Сибирга йўл олишди. ...
24 май 2023
Куни кеча Андижонда ўзларини «Тўмарис издошлари» деб атаган гуруҳ паркда ўз партияси учун имзо йиғаëтган Хидирназар Оллоқуловга ташланди ва ...
7 январ 2017
Ҳуррият ва бошқа турк газеталарининг ëзишича қотил “Абу Муҳаммад Хуросоний” код исми билан ҳаракат қилган ўзбек миллатига мансуб Абдуқодир ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...