ART-DURBIN
28 июл 2016

“Босмачилар устидан суд”

Қаршимизда Совет Марказий Осиёсида исёнчилик ҳаракатига қарши курашиш даврида олинган энг муваффақиятли фотоҳужжатлардан бири деса бўладиган фотосурат турибди. Биз совет даврида ўрганиб қолганимиз учун одатда бу ҳаракатни босмачилик деб атаймиз.

“Босмачилар устидан суд” номли бу сурат 1932 йилда Самарқандда туширилган.

rasm1638
Сурат муаллифи швейцариялик фотограф Элла Майяр. (1903-1997)

Бу сурат муаллифи швейцариялик сайёҳ ва шарқ мамлакатларининг таниқли экстремал тадқиқотчиларидан бири Элла Майярдир (Ella Maillart – 1903-1997). 1932 йилда буржуа дунёсининг энг марказидан келган ёш ва гўзал аёл ёлғиз ўзи Қизилқум саҳросини кесиб ўтиб, Қирғизистон ва Ўзбекистонни кезиб, Хитой чегарасигача етиб борди ва ортига қайтди.

Эътиборли жиҳати шуки, Элла Майярда совет ҳукуматининг рухсат ҳужжатлари йўқ эди. У блокпостлар ва патрулларни усталик билан четлаб ўтиб, эсон-омон ўз ватанига қайтиб келди. Уйига қайтгач, у ўзининг совет Ўрта Осиёси бўйлаб саёҳати ҳақида “Туркистон оҳанги” китобини ёзди.

“Босмачилар устидан суд”

Фотосуратда ҳибсга олинган “босмачилар” ҳам, уларнинг рақиблари – қизил комиссарлар ҳам йўқ. Бўлиб ўтаётган жараён кулфати ундаги деталлар орқали ҳис этилади. Вайрона бинонинг қадим безаклари қолдиқлари сақланиб қолган деворлари олдида устига алвон мато ёпилган стол қўйилган. Пастқамгина тахтасупага шарқона гилам тўшалган. Ильичнинг йирик бюсти халойиққа ёқтирмайгина боқиб турибди. Сурат марказида – бутунлай қоп-қора кийинган “революция инквизитори”нинг сиймоси.

Бу машъум типаж аслида Эль Греко ёки Гойянинг картиналарига мос тушади.

Судья фотограф томонга ҳорғин боқиб турибди. Сурат тақиқлар замонида туширилган ва цензурадан ўтганига қарамай, унда қўрқув ва сукунатнинг димиқ муҳити сезилади.

Иши одамларни ўлимга йўллаш бўлган “инквизитор”дан тошбағирлик ва инсон ҳаётига нисбатан лоқайдлик ҳисси таралади. 1932 йилда сталинизм даври ҳукмронлиги оёққа қалқаётганди. Бутун советлар мамлакати каби Ўрта Осиё ҳам узоқ йиллик йўқчилик ва азоб-уқубатлар ботқоғига ботаётганди.

Акмал Ризаев
ўзбекистонлик муаллиф таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
22 июн 2016
Рассом Туз ва Элсеварлар қаторига Кирпи тахаллуси билан ижод қиладиган ëш рассом ҳам қўшилди. Шу кунларда Тошкентда истиқомат қиладиган ...
8 декабр 2020
Қишлоқ хўжалиги мутахассиси, 70 ёшли Исмоил Оспанов “Элтуз” орқали туркум чиқишларини давом эттириб, навбатдаги видеосини Конституция кунига бағишлади. “Конституцияни ...
30 апрел 2019
Президентнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёева 15 апрель куни Ахборот ва оммавий коммуникация агентлиги раҳбари ўринбосари этиб тайинлангани ортидан матбуотда ...
26 октябр 2017
Октябрь ойида жинсий зўравонликлар Ғарб мамлакатлари оммавий ахборот воситаларида энг кўп муҳокама этилаётган мавзулардан бирига айланди. Ўзбекистонда эса аксинча, ...
Блоглар
2 март 2021
Бир оғайним қўққисдан мен ҳақимда даҳоларча башорат қилиб бундай деб қолди: Керак бўлса, минг фоиз ...
25 феврал 2021
Болалигимда мендан 5-6 ёш катта қўшни каптарвоз бола бўларди. Кўпинча каптарлари бизнинг ҳовлимизга учиб келиб ...
17 феврал 2021
Ҳали газга ўтилмаган ёнилғи сифатида фақат бензиндан фойдаланиладиган вақтлар эди. Бензин эса автомобилларга ёнилғи қуйиш ...