Асосий мавзулар
9 январ 2024

Суд фермерлар кооперативини хонавайрон қилди

Жорий йилнинг 4 январ куни Нукус шаҳар хўжалик суди “Олтин Тола Бўстон” пахтачилик кооператив фермерларнинг аппеляция шикоятини кўриб чиқиб, кооператив фаолиятини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилди. Кооператив Элликқалъа туманида 2022 йил бошида пахта ва тола ишлаб чикариш учун ташкил қилинган эди.

Бир ой аввал Элтуз бу бемаъни иш ҳақида маълумот берган эди.

Ишнинг қисқача мазмуни шундан иборат. Тушунарсиз сабабларга кўра, Элликқалъа тумани ҳокими ва агроинспекция 40 дан ортиқ фермерларни бирлаштирган муваффақиятли кооператив фаолиятини тўхтатишга бор кучи билан ҳаракат қилмокда. 2022-йил давомида фермерлар ўз маблағлари ҳисобидан пахта етиштирган ва уларнинг на кластердан, на давлатдан қарздорлиги йўқ. Фермерларнинг қўштирноқ ичидаги биргина “айби” ўзлари етиштирган пахтани ўз маблағлари ҳисобидан қайта ишлаб, бозор нархида сотмоқчи бўлганлигидадир. Ахир бунинг нимаси ёмон?!

Бозор иқтисодиёти харидорнинг эркин танловига асосланади. Агар сиз тадбиркор бўлсангиз ва бирон бир маҳсулот, масалан, сут ёки ип ишлаб чиқарсангиз, маҳсулотингиз учун энг яхши тўлайдиган харидорга ўзингизга қулай нархда сотасиз.

Аммо, карийб 30 йил давомида Ўзбекистон пахта саноати бозор муносабатларига ўта олгани йўқ.

“Олтин Тола Бўстон” пахтачилик кооперативи фаолиятининг тугатилиши расмий сабабларига қайтамиз. Ўтган йилнинг сентябр ойида Агроинспекция судга берган даъво аризасида гўёки Президентнинг “Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига биноан пахта кластери ва пахта кооперативи бир ҳудудда фаолият юрита олмаслигини англатишини таъкидлагани ғалати.

Оддий қилиб айтганда, Агроинспекция ҳар бир фермер пахта етиштиргач, уни фақат тумандаги кластерга, ҳ кластер белгилаб берган нархда сотишга мажбур деб билади. Яъни фермер, ўзининг маблағига етиштирган пахтасига хўжайин эмас.

Элликалладаги суд ва Нукусдаги аппеляция суди хам шуни таъкидлаб, кооператив ёпилсин деб қарор чиқарди.

“Олтин Тола Бўстон” кооперативи таъсисчиларидан бири Муроджон Раҳимовнинг Элтуз мухбирига айтишича, суднинг сўнгги қарорига айнан президентнинг сўнгги фармони асос қилиб келтирилган.

Президентнинг 4633-фармонида ҳам, “Кооперация тўғрисида”ги қонунда ҳам кооперативларнинг бир туманда кластерлар билан ёнма-ён фаолият юритиши аниқ тақиқланмаган. Кооперация тўғрисидаги қонунда эса “кооператив, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида таъқиқланганларидан ташқари, фаолиятнинг ҳар қандай тури билан шуғулланишга ҳақлидир”, дейилган.

Шуниси эътиборга лойиқки, кооперативни ёпиш тўғрисидаги қарор президентнинг яқиндагина, 2023 йил декабрь ойида эълон қилинган навбатдаги фармонидан кейин қабул қилинган.  “Қишлоқ хўжалигида бозор муносабатларини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги янги қарор пахтачиликда туб ўзгаришларга олиб келиши даргумон.

Ҳудди аввалгидек фермерлар ўзлари учун даромадли бўлмаса ҳам, пахта етиштиришга мажбур бўлиб қолмоқда.

Муваффақиятли кооперативни ёпиш тўғрисидаги қарор эса мутасаддиларнинг пахта соҳасида бозор муносабатларини ривожлантиришига каршилиги, аксинча фермерларни ноқонуний равишда кластер тизими чангалида ушлаб туриш учун бор кучини сарфлаётганини яна бир бор тасдиқлайди.

Тағин ўқинг
2 август 2021
Иккита кокилига икки хил бантик таққан сепкилли қиз аслида 23 ëшда. Исми Назокат, аммо ўзига НОЗИ деб исм қўйволган. ...
18 март 2023
Қрим ярим ороли Россия армияси назорати остида 2014 йилнинг 18 мартида ўтказилган референдум натижасига кўра Россия таркибига қўшиб олинди. ...
1 ноябр 2016
Терамиз пахта, Ётамиз захда… Қорнимиз оч, пахтадан қоч Дўхтирга Пахта… Қозонда макарон Ошқозон ҳайрон Домлалар дер: «Пахтани тер қолмасин ...
5 январ 2017
Каримов даврида йирик молиявий жиноятларда айбланиб 18 йилга қамалган Зеромакс ширкати ижро директори Миродил Жалолов озодликка чиқди, илгари Тошкент ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...