Асосий мавзулар
22 декабр 2016

Тошкентда тўрт нафар диндор суд қилинмоқда

21 декабр куни Тошкент шаҳар судида Даврон Норбоев ҳакамлигида диний экстремизмда айбланаётган тўрт нафар шахс устидан суд давом этди.

Ўзбекистон Мустақил Ҳуқуқ Ҳимоячилари ташаббус гуруҳи (ЎМҲҲТГ) рахбари Сурат Икромов суриштирувда судланувчиларнинг айблари ўз исботини топмаётганини билдирди.

Барча судланувчилар Тошкент ШИИБ томонидан 2016 йилнинг августида ҳибсга олинган, уларга “15 суткалик” жазо расмийлаштирилиб, тергов хибсхоналарида қийноқларга тутилган, терговда уйдирилган айблар бўйича ишлар туман судларида кўрилгани айтилади ЎМҲҲТГ пресс релизида.

Шунингдек, Ҳуқуқ ҳимояси ташкилотининг билдиришича, диний экстремизмда айбланаётган А. А. Усмонов, А.Р. Усмонов, Ш. Шомаҳмудов, Ҳ. Ризаевлар ноқонуний диний, айирмачи ёки фундаменталистик ташкилотлар тузиш, иштирок этиш, шунингдек жамоат ҳавфсизлиги ва тартибига ҳавф солувчи материаллар тарқатиш, конституцион тузумга тажовуз ва терроризмда айбланишмоқда.

Диний маҳкумлар энг кўпчиликни ташкил этади

Ўзбек турмаларида диний маҳкумлар сони, собиқ совет республикаларидаги рақамларни қўшиб ҳисоблаганда ҳам энг кўпчиликни ташкил этади.

Айрим маълумотларга кўра, Ўзбекистон жазони ўташ муассасаларида 10 минг нафаргача бўлган диний маҳкумлар қолмоқда.

Уларни одатдагидек, қандайдир экстремистик ташкилотларга мансубликда айблашади, амалда эса бу диний адабиётларни ўқиганлик ва уларни биргаликда ўрганганликларини англатади.

Одатда “диндорлар”га қўйилаётган айблов хулосаларида айбланувчиларнинг айнан қайси жиноятни содир этганлигига аниқ жавоб йўқ. Уларнинг ортиқча тақводорликлари экстремистик ташкилотга мансубликларининг асосий исботи ҳисобланади.

Диний маърузаларни тинглаганликлари учун…

21 декабр куни давом этган суд айбловларида ҳам, барча судланувчилар Абдували қори Мирзаев ва бошқа таниқли дин арбобларининг ёзувларини тинглашгани асосий далил сифатида кўрилган.

Эслатиб ўтамиз, имом Абдували Мирзаев 1995 йили, исломий анжуманда иштирок этиш учун Москвага учиш олдидан Тошкент аэропорти паспорт назоратида махсус хизматлар томонидан ушланган. Шундан кейин унинг кейинги тақдири номаълумлигича қолмоқда.

Тошкент шаҳар судида бошланган суд мажлиси 2017 йилнинг 4 январидан давом этади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 июн 2017
Президент Мирзиёев 13 июн кунги йиғилишида судьяларнинг порахўрлигини кескин танқид қилди. “Дўкон эмаску бу, бир соатда юз доллар, икки ...
26 сентябр 2016
Бугун қишлоқда энг муҳим иш пахта йиғим-терими бўлиб турибди. Ҳокимият вакиллари пахта бу сиёсат эканини айтиб, ўқитувчи ва шифокорларни, ...
9 феврал 2018
Тошкентнинг «Ўрикзор» бозоридан харид қилган «Асл бахт» ширинлиги сифатидан шубҳаланган журналист Малоҳат Эшонқулова 4 февраль куни ўз суриштирувини ўтказди. ...
2 феврал 2019
Ўн саккиз йилдан ортиқ Ўзбекистоннинг Жаслиқ қамоқхонасида қолаётган 44 ёшли сиёсий маҳкум Искандар Худойбергановнинг аҳволи ўта оғирлашган. Бу ҳақда ...
Блоглар
3 июн 2020
Бир нарсага эътибор қаратдим: АҚШда бўлаётган воқеаларга эътибор рус интернетида жуда юқори; рунетда бу воқеаларни ...
28 май 2020
Бош прокуратура коронавирус тарқалиши силсиласини аниқлаш осон бўлиши учун фуқаролардан кундалик тутишни сўраганида баъзилар буни ...
25 май 2020
“Би-Би-Си” радиоси ўзбек хизмати журналисти Муҳаммад Солиҳга: “Коронавирус пандемияси пайти шундай чиқиш қилишингиз ўринлими? Бунинг ...