Асосий мавзулар
25 август 2016

Олимпиададаги ғалабаларнинг асл эгаси айтилди

Ўзбекистондаги барча нашрларда спортчиларимизнинг Риодаги Олимпиададан Ватанга қайтиб келишига бағишланган мақолалар эълон қилинди.

Албатта, Ўзбекистон спортчиларининг Олимпиададаги ғалабалари халқимизни қувонтирмасдан қолмади. Лекини шуки, оммавий ахборот воситалари ғолиблардан-да ошириб-тошириб бошқалар шаънига мадҳия айтишга тушиб кетди. Яъни бу ғалабаларнинг бош сабабчиси, демакки эгаси бошқа одам бўлиб чиқди.

Хусусан, «Миллий тикланиш» газетаси (24.08.2016) Олимпиададаги ғалабадан кейинги кўз ёшлари билан барчанинг меҳрига сазовор бўлган боксчи Фазлиддин Ғоибназаров тилидан у аввалданоқ олтин медаль олишни мақсад қилгани, «чунки «Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!» шиори қалбидан мустаҳкам жой олгани»ни маълум қилди.

Бунинг устига, боксчимиз «минг-минглаб йигит-қизларнинг бошини силаб, барчага оталарча ғамхўрлик қилган президентимизга миннатдорлик билдирди».

Оғир атлетика бўйича олтин медаль соҳиби бўлган Руслан Нуриддинов эса «бугун жаҳон ареналарида эришаётган ҳар бир ғалабамиз президентимиз раҳнамолигида спортни ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор самаралари» эканини билдирди.

Олимпия ўйинларида Ўзбекистонга биринчи бронза медалини олиб берган дзюдочи Диёрбек Ўрозбоев ҳам бу ютуқлари билан «халқимиз ва президентимиз ишончини оқлаганидан хурсандлиги»ни яширмади.

Ачинарлиси шундаки, спортчиларимизнинг тинимсиз машғулотлар, ота-оналар ва мураббийлар ёрдамида эришган бу ғалабалари халқ манфаатидан йироқ бўлган мафкура мағзавасига қориштириб ташланди.

Нима бўлганда ҳам спортчиларимиз ғалабаси қанчалик мафкурага ўралмасин, аслида ютуқлар шу халқники, шу Ватанникидир.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
1 август 2018
Инсон ҳуқуқлари бўйича ўзбек-герман форуми «Ўзбек фермери учун ипак бўйинтуруқ» номли ҳисоботини эълон қилди, бунда Ўзбекистон пиллачилигида мажбурий меҳнатдан ...
22 июл 2024
Онаси ва яқин қариндошларини чавақлаган ўзбек қотилнинг исми Шахбоз Ражаббоев! Унинг ақли ҳуши жойида бўлган. Американинг энг йирик банкларидан биридан ишлаган. 62-пресинкт биносидан ...
4 ноябр 2015
Қудрат Бобожон Eltuz.com Абдулазиз Каримнинг янги “Ғариб оғоч” ашуласини тингларкан қандайдир кайфият мени ҳеч тарк этмади, на қўлим ишга ...
4 июл 2022
1916 йилнинг 25 июнида Чор хукумати Туркистоннинг 19 ёшдан 43 ёшгача бўлган эркакларини «Мудофаа ишларига» сафарбар қилиш учун фармон ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...