Асосий мавзулар
4 август 2021

Россия Марказий Осиёда ҳарбий машғулотлар ўтказиб, Афғонистонга кўз тикмоқда

The Diplomat” нашри 2 август куни Россия ва Ўзбекистон қўшинлари Афғонистон чегарасига яқин ҳудудда қўшма ҳарбий машғулотларини бошлагани ҳақида таҳлилий мақола чоп қилди

Шу ҳафта охирида ҳар иккала мамлакат ҳарбийлари қўшни Тожикистонда уч томонлама машғулотларда қатнашади. Иккала машғулотга ҳам «Толибон»нинг Афғонистон шимолида сўнгги ҳафталарда олиб борган ҳаракатлари ва бунинг натижасида афғон ҳарбийлари ва тинч аҳолининг Тожикистон чегарасидан ўтиши сабаб бўлди.

Мақолада ҳарбий машғулотлар билан бирга, АҚШнинг Афғонистондаги омадсизлиги ва музокаралар йўли билан вазиятни ўнглаш мумкинлиги ҳақидаги Россия риторикаси ҳам давом этаётгани урғуланган.

Аввало, машқлар ҳақида.  2 августда Термизда Россия ва Ўзбекистон ҳарбийларининг 1500 га яқин ҳарбийси беш кун давом этадиган қўшма машғулотларни бошлади.

5 августда Тожикистоннинг Ҳарб майдон полигонида бошланиши режалаштирилган уч томонлама машғулотларга тайёргарлик сифатида Россия Ми-8 ва Ми-24 вертолётларини Новосибирскдан Душанбе яқинидаги Ҳисор авиабазасига (Айний ҳаво базаси деб ҳам аталади) келтирди. Ҳарб майдон полигони Афғонистон-Тожикистон чегарасидан 20 километр узоқликда жойлашган. 

Россия Марказий ҳарбий округи матбуот хизмати баёнотида айтилишича,  тўрт вертолёт қисман демонтаж қилинган,  Ан-124 «Руслан» транспорт учоғи орқали ташилган ва Тожикистонда қайта йиғилган.  Машғулотлар пайтида,  дейилади баёнотда,  вертолётлардан тактик десант кучларини ташлаш ва ҳаводан ҳужумни қўллаб-қувватлашда фойдаланилади.

Июль ойи охирида эса Россия Тожикистондаги ҳарбий полигонга танкларни келтирди, машғулотлар 10 августгача давом этиши кутилмоқда ва унга уч мамлакатдан 2500 дан ортиқ ҳарбий иштирок этади.

Машғулотларга алоқадор бўлмаса-да, Россиянинг Тожикистонда жойлашган кучлари учун қўшимча 17 та янги БМП-2М жанговор машинаси келтирилганини эслатиб ўтиш жоиз. Маълум қилинишича, улар эскирган машиналарни алмаштиришга мўлжалланган, дея ёзади “The Diplomat” нашри.

Россиянинг Тожикистондаги 201-ҳарбий базаси унинг энг муҳим хорижий базаларидан биридир.  Ҳисоб-китобларга кўра, учта объектда жами 7000 нафар атрофида ҳарбий хизматчи жойлаштирилган.

Мақола муаллифи таъкидича, Россия қшниларги ва уларнинг марказий осиёлик ҳамкасблари ҳужум қилаётган кучларни қайтариш амалиётини ўтказаётган бўлсалар-да,  Россия дипломатлари афғон можаросини музокара йўли билан ҳал қилишни мувофиқлаштиришда давом этмоқда.

Афғонистондаги асосий ташқи ўйинчилар музокаралар йўлига ўтаётган бир пайтда Россия буни АҚШнинг мамлакатдаги 20 йиллик ҳарбий ҳаракатларига соя солиш учун қилишга интилмоқда, дея ёзади “The Diplomat”  нашри.

Мисол сифатида мақолада, жумладан, ўтган йили Дмитрий Медведев асос солган Александр Горчаков номидаги Жамоат дипломатияси жамғармаси Россия таҳлил маркази томонидан ўтган ҳафта ўтказган онлайн форумда иштирок этган, Россия президентининг Афғонистондаги вакили Замир Қабуловдан иқтибос келтирилади.

Қабулов анжуманда «Толибон»нинг «Ал-Қоида» билан алоқаси йўқлигини айтган.  Унинг сўзларига кўра, Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатлар, Россиянинг «Толибон» билан ҳамкорлиги ҳақидаги хабарлар, асосан, Кобул ва америкаликлар «ўзларининг муваффақиятсизликлари ва вазиятни бошқара олмасликларини оқлаш учун қилинган иддаолардир».

ТАСС хабарига кўра, Қабулов «ҳақиқатан ҳам [улар] нима учун 300 минг афғон армияси ўз позицияларини 75 минг толибга топшираётганига изоҳ топишни исташаётгани»ни айтган».

Россия «Ал-Қоида»ни ҳам, «Толибон»ни ҳам террорчи гуруҳлар дея тан олган бўлса-да, сўнгги йиллар ичида толибларнинг бир неча делегациясини қабул қилган.

Айни тадбирда, РТ хабарига кўра, Қабулов «Толибон»нинг учдан икки қисми, шу жумладан, унинг юқори раҳбарияти ҳам Афғонистон инқирозини сиёсий йўл билан ҳал қилиш ғоясига содиқ эканлигини айтган.  Унинг сўзларига кўра, «Толибон» жангчилари чарчаган ва Марказий Осиёга ўтишга уриниш эҳтимоли йўқ. «Толибон» ўз амбициялари Афғонистон чегараларидан ташқарига чиқмаслигига ваъда берган, дея иқтибос келтиради “The Diplomat”  нашри.

Қабуловнинг сўзлари «Толибон» бутун мамлакат бўйлаб ҳукумат кучларига босим ўтказаётган бир пайтда янгради.  Хабарларга кўра, жанубдаги Гилманд вилоятининг 10 туманидан тўққизтаси толиблар қўлига ўтган.

АҚШнинг Афғонистон бўйича элчиси Залмай Халилзод шу ҳафта Аспен хавфсизлик онлайн форумида нутқ сўзлаб, яқин кунларда Афғонистонни муҳокама қилиш учун кенгайтирилган «учлик» – Россия,  Хитой ва Покистон билан учрашишни режалаштирганини айтган. Айни пайтда Қабулов Эрон ҳануз кенгайтирилган «учлик»ка киритилмаганидан афсусда эканини билдирди. Эроннинг музокараларда иштирок этмаётганига сабаб қилиб Америка-Эрон муносабатларини рўкач қилди, дея иқтибос келтиради “The Diplomat”  нашри.

Тағин ўқинг
18 декабр 2015
Малоҳат Эшонқулова мустақил журналист, Eltuz.com Жиззахлик қонун идоралари ходимлари, хусусан «Дўстлик» туман ИИБ катта терговчи Ориф Анорбоев Ўктам Пардаевга ...
6 январ 2020
Ўзбекистон “Эрк” Демократик партияси лидери Муҳаммад Солиҳ 1992 йилнинг 16 январида пойтахтнинг Талабалар шаҳарчасида содир бўлиб исён ва ундан ...
21 март 2023
Салом қадрли муҳлислар. Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Мактублар Ўзбекистоннинг Фарғона, Наманган, Сурхондарё ва Самарқанд ...
8 август 2016
«Ҳуррият» газетасида (03.08.16) чоп этилган «Жамиятни ҳалокатдан қутқарувчи куч» сарлавҳали мақолада Чор Россияси ва шўролар даврида халқимизнинг маънавий бойликларини ...
Блоглар
21 март 2023
Элтуз ўзининг кундалик кўрсатувларини давом эттиради. Бугунги кўрстувимизга ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларидан буён АҚШда яшаётган ...
13 март 2023
«Елтуз» каналида ўз видеоблогини юритаётган АҚШда яшаётган 70 ёшли қишлоқ хўжалиги мутахассиси Исмоил Оспанов апрел ...
2 март 2023
Бугун мен учун ва мен мансуб бўлган миллат учун азиз инсон – Совет Иттифоқининг илк ...