«Ислом Каримовни россиялик шифокорлар даволамоқда»
31 август куни россия ОАВ, Ислом Каримов тирик экани ва уни Бурденко номидаги Нейрохирургия Илмий тадқиқот Институти (ИТИ) шифокорлари даволаётгани ҳақида хабар берди. Россиянинг РБК телеканалига интервью берган ИТИ илмий рахбари Алексей Коновалов: «Россиялик мутахассислар аллақачон, биринчи кундан буён ўзбек лидери ёнида туришибди», деди.
Икки кун аввал, ўнлаб ОАВ Ислом Каримовнинг ўлгани ҳақидаги хабарни тарқатган эди.
Бу ҳабар ўзбек расмий манбалари томонидан ҳамон тасдиқлангани ёки рад этилгани йўқ.
Бугун, мутлақ маҳфийлик муҳитида, журналистлар Каримов соғлиғи ҳақида фақат ўз манбаларига таяниб ахборот излашга мажбур бўлишмоқда.
Бироқ, Ислом Каримовга яқин одамлар доираси шунчалар торки, ишончли инсайдерлик ахборотини олиш жуда мушкул.
Ўзбек ҳукумати, президент соғлиғи билан боғлиқ ҳақиқий ҳолатни ёритиш билан Каримов ўлими ҳақида хабарлар тарқалишини осонгина олдини олиши мумкин эди. Сукут сабаблари ҳақида фақат фол очиш керакми?
Бироқ ҳозир, мамлакат президенти йўқлиги шароитида асосий қарорларни ким амалга оширади ва Ислом Каримов ваколатлари қачон топширилади, деган асосий савол жавобсиз қолмоқда.
Eltuz.com