Каримовнинг ўлгани расман билдирилди
«Ислом Абдуғаниевич 2016 йил 2 сентябрда Тошкент шаҳрида бош мияда қайта тикланмайдиган ўзгаришларга ва полиорган етишмовчилигига олиб келган мия қон айланишининг ўткир бузилиши (инсульт) оқибатида вафот этди» дейилади ҳукумат билдиришида. Шунингдек, 3 сентябрдан бошлаб мамлакатда 3 кунлик мотам эълон қилинди.
Бундан илгари Eltuz.com нашри маълум қилганидек, дафн маросими 3 сентябрга белгиланганди. Расмий ахборотга кўра Ислом Каримов жасади шу куни «ота-онаси мангу қўним топган она шаҳри Самарқандда мусулмон урф-одатларига биноан дафн этилади».
Олий Мажлис қарорига кўра Вазирлар Маҳкамаси раиси Шавкат Мирзиëв дафн комиссияси раиси бўлди, шунингдек комиссия аъзолигига Миллий ҳавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов, молия вазири Рустам Азимов ва Президент девони рабари Зелимхон Ҳайдаров, Cенат раиси Йўлдошев Н.Т, Қонунчилик палатаси Спикери Исмоилов Н.М, давлат маслаҳатчилари Назармуҳаммедов, Султонов Ҳ. Ҳавфсизлик кенгаши котиби Ерниёзов М. Ички ишлар вазири Аҳмедбоев А.А. Мудофаа вазири Бердиев Қ.Р. Ташқи ишлар вазири Комилов А.Ҳ.ва бошқалар киритилди.
Eltuz.com