Ўлим ўлпони – тадбиркорларга ош тарқатиш буюрилди
Дунёдан ўтган Ўзбекистон президенти Ислом Каримов хотирасига бутун мамлакат бўйлаб ош тарқатиш буюрилган.
Имомлар ва маҳалла фаоллари бошчилигидаги ош ҳаражатлари кичик ва ўрта тадбиркорлар зиммасига юкланган.
Eltuz.comга бу ҳақда маълумот етказган, ўз исмини айтишни истамаган, қашқадарёлик тадбиркор, одамларга тириклигида ҳайри тегмаган президентнинг ўлиги ҳам оғир тушаётганини айтади.
«Эрталабдан ишдан кучдан қолиб ош қилиш ҳаракатидамиз. Юқорининг буйруғи шу бўлди».
Фуқароларга сочилган ўлим ўлпони, индинга ҳаммани пахтага сафарбар этиш билан давом этишини айтади у надомат билан.
Аксарият маҳаллаларда ош ҳаражатини кўтариш маҳаллий ресторан ва тўй эгаларига буюрилган.
Ош белгиланган вақт идиш тавоқ кўтарган тумонот одам навбатга туриши, баъзан эса етмай қолишидан шикоятлар кўзга ташланади.
Eltuz.com