Асосий мавзулар
26 сентябр 2016

«Делетант»ларга дилетантларча жавоб

Олий Мажлис палаталарининг қўшма қарори билан амалдаги бош вазир, мустақил кузатувчилар фикрича, ноқонуний тарзда президент вазифасини бажарувчи этиб тайинланишини хаспўшлашга уринишлар давом этмоқда.

«Кун.ўз» сайтида эълон қилинган мақолада муаллиф бундай фикр билдираётганларни «делитант экспертлар», деб атайди.

Ҳа, ҳа, мақола муаллифи юридик фанлар номзоди Шухрат Расулов “дилетант” сўзини “делетант” тарзида ифодалайди.

Бунинг устига, мақолада камида бешта жойда келган бу атама гоҳ делетант, гоҳ делитант тарзида ифодаланган.

Олимнинг жавоби “илмий-назарий асос”га эга эканлигига шак келтирмаган Кун.уз нашри имло хатоларини ўз ҳолича қолдирган.

Шунингдек муаллиф, Олий Мажлис қарорини асослаш учун рус олими Н.М.Коркуновнинг фикрларига таянишни мақсадга мувофиқ ҳисоблайди.

«Олим ўтган асрнинг охирларидаёқ давлат бошлиғининг одатий фармонлари билан фавқулодда фармонларини фарқлай билишни таклиф этган.

Олимнинг фикрига кўра, фавқулодда фармонлар қонун билан тартибга солинадиган масалалар бўйича ёхуд қонунни бекор қилиш бўйича чиқарилади. Фавқулодда фармонни чиқариш аслида зарурат тақозоси билангина оқланиши мумкин бўлган ҳуқубузарликдир…. Бироқ бундай фармонлар муваққат хусусиятга эга бўлиб, фавқулодда фармон билан белгиланган чоралар қонун чиқарувчи органга кўриб чиқиш учун тақдим этилиши керак», деб ёзади муаллиф.

У президентнинг бевақт вафоти ва бу ҳолатда Сенат раисининг президент вазифасини вақтинча бажаришдан воз кечиши ва ушбу ваколат бош вазирга юклатилишини Коркуновнинг фавқулодда фармон ҳақидаги илмий фикрларига мос келади, дея иддао қилади.

«Делетант»(?)ларга зарба беришга отланган муаллиф ўзбек қонунчилигида «зарурат тақозоси», «фавқулодда фармон», «халқнинг хоҳиш-иродаси» каби ҳуқуқий тушунчалар йўқлигини била туриб, дилетантларча жавоб қайтарганини фақат қонунбузарликни, қолаверса ўз саводсизлигини оқлашга уриниш, деб баҳолаш мумкин назаримизда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 декабр 2021
Рассом Кирпи
26 октябр 2015
Қудрат Бобожон Eltuz.com Ижтимоий тармоқда жавлон ураётган дўстларимдан бири ёзғириб қолди. “Группамда роса “тролл” кўпайибди, иккиюзтачасини “блок” қилдим!” Бир ...
7 феврал 2024
«Ёшларнинг 100 та энг илғор лойиҳаси» танловида ғолиб топилиб, тўртинчи ўринни олган Навоийлик тадбиркор Пардаев Умид имтиёзли кредит олиш ...
29 март 2022
“Усмонов АҚШ ва Европа Иттифоқидаги барча активларини дўстларининг ҳисобларига ўтказиб қўйган”. Гамбург расмийлари асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновнинг яхтаси ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...