Асосий мавзулар
29 сентябр 2016

Кўзбўямачиликка мустаҳкам пойдевор қўйилмоқда

Ўзбекистондаги айрим маҳаллий интернет нашрлари, жумладан, «Кун.ўз» сайти мамлакат Касаба уюшмалари федерацияси матбуот хизматининг хабарини чоп этди.

Бу хабарда айтилишича, Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчилигида мажбурий ва болалар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланади.

Биз бу хабарнинг эътибор қаратиш лозим бўлган айрим жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.

Аввало, у аҳоли эътиборини мажбурий ва болалар меҳнати тақиқлангани масаласига қаратишни эмас, балки «ҳар бир фуқаро пахта йиғим-теримида ихтиёрий тарзда қатнашиш ҳуқуқига эга»лигини таъкидлаш мақсадини кўзлагани шундай билиниб турибди.

Мана, ўзингиз ўқинг: «Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси пахта йиғим-теримида ихтиёрий тарзда қатнашиш ҳуқуқига эга. Агарда сизнинг ҳуқуқларингиз бузилса, 1092 ишонч телефони бўйича қўнғироқ қилинг”.

Бундан «теримда қатнашиш ҳуқуқингиз бузилса, ишонч телефонига қўнғироқ қилинг», деган маъно келиб чиқяпти-ку, шундай эмасми!?

Қолаверса, хабар пахта теримига мажбурлаб жўнатилаётган аҳоли вакиллари учун эмаслиги, балки бу жараённи кузатиб келаётган халқаро ташкилотлар билан музокараларда ўзига яраша «кўзир қарта»га эга бўлишни кўзлаши яққол кўриниб турибди.

Яъни «биз ҳатто аҳоли ўртасида мажбурий меҳнат қонунга зид экани тўғрисида тушунтиришлар ўтказдик», деган иддао қилиниши учун пойдевор қўйиляпти.

Бундан ташқари, бу хабар ишонч телефонларига қўнғироқлар деярли бўлмаганини (чунки бу қўнғироқ ҳеч нарса бермаслигини, аксинча, қўнғироқ қилинувчининг ўзига қарши қўлланилишини кўпчилик билади) пахта теримига жалб этилганлар бу жараёнда «ихтиёрий» равишда иштирок этмоқда, деб кўрсатиш учун ҳам зарур.

Аслида мажбурий меҳнат механизмининг бир мурвати ҳисобланмиш Касаба уюшмалари федерациясининг асл мақсади бу жараёни кўздан яширишга уриниш бўлганидан кейин яна ундан нимани кутиш мумкин?!

Одамларнинг шикоят қилмаслигига бир сабаб, улар билан бирга пахтада бўладиган бошлиқлари, директорлари шикояти учун уларни шу заҳоти ёки келгусида таъзирини бериши мумкин.

Касаба уюшмалари федерацияси эса ҳеч қачон, одамлар ҳуқуқини ҳимоя қила оладиган реал институт бўлмаган.

У одамлар ишончига сазовор бўла олмайди ҳам, чунки кўп йиллар давомида одамлар онгида, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси (ЎКУ) вазифаси ҳукумат сиёсатини ҳимоя қилишга қаратилган яна бир давлат органидир, деган фикр шаклланган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 октябр 2017
Франциянинг Mediapart интернет нашри томонидан қўлга киритилган ва European Investigative Collaborations (EIC) консорциумидаги ҳамкасбларига тақдим этилган махфий маълумотлар Ўзбекистоннинг ...
16 январ 2023
Рассом Туз @eltuz
4 сентябр 2018
Швеция пойтахти Стокгольмда 4-сентябр эрталабдан Гулнора Каримовага пора беришда айбланаётган Telia мобил ширкатининг уч нафар собиқ рахбарлари устидан суд ...
10 сентябр 2017
9 сентябрь куни ХРВ вакиллари Хью Уилямсон (Hugh Williamson) ва Стив Свердлов (Steve Swerdlov) Хоразм вилоятига бориб, ўтган йили ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...