Асосий мавзулар
2 ноябр 2019

2 ноябрь – Ўзбекистонда МХХ ташкил топган кун

2018 йилнинг январида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев фармони билан Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ)га айлантирилди. Лекин бу билан айни махфий тизилманинг тамойили ўзгаргани йўқ.

Бундан илгари – 1991 йилнинг 2 ноябрида Вазирлар Маҳкамасининг 278-қарори билан Ўзбекистон ССР – иттифоқ республика Давлат хавфсизлиги қўмитаси (КГБ) Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати(МХХ)га айлантирилган эди.

Вазирлар Маҳкамасининг раиси Ислом Каримов имзолаган қарорда Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1991 йил 25 августдаги ва 26 сентябрдаги фармонлари асосида ташкил этилгани айтилади.

Қизиғи шундаки, мазкур қудратли идорани бир қўлга топширилишини англатувчи низом ҳақидаги президент фармони ҳам, низомни тасдиқловчи бош вазир қарори ҳам битта одам – Ислом Каримов томонидан имзоланган.

Яккаҳокимликка асос солинган кун

МХХнинг ўша куни тасдиқланган низомида Ўзбекистоннинг бу энг қудратли назорат идораси “Ўзбекистон Республикаси Президентига бўйсуниши” таъкидланган.

Шунингдек, ўша йили тақдирнинг тақозоси билан президент Ислом Каримов бир вақтнинг ўзида бош вазир ҳам эди. Бир вақтнинг ўзида иккита алоҳида ҳокимият органи устидан ҳукмронлик тизгинини қўлга киритган Каримов арқонни узунроқ ташлаш ва чуқурроқ илдиз отишни кўзлаган эди.

Асосий вазифаси мамлакат ичкарисида ва ташқарисида “разведка ва контрразведка фаолияти билан шуғулланиш ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳисобланган” махфий идоранинг битта шахсга бўйсундирилиши Ўзбекистонда ҳокимиятнинг кейинги 25 йил давомида Каримов томонидан узурпация қилинишига асос бўлган эди.

Бугунги кун параллелидан келиб чиқиб бир вақтнинг ўзида ҳам бош вазир ва айни пайтда конституцияга зид бўлароқ муваққат президентлик лавозимини қўлга киритган Шавкат Мирзиёев ҳаракатларида айни тарих такрорланаётганини кузатиш мумкин.

Шуҳрат Нусратов: “Эртага бизни қамашади, эртага сизни қамашади”

1991 йили Ўзбекистон Олий Кенгашининг тарихий еттинчи сессиясида мазкур низомнинг айни бандини ва бу ҳақдаги президент фармонини кескин танқид қилган собиқ депутат Шуҳрат Нусратов ушбу қарор энг ёмон оқибатларга олиб келишини башорат қилган эди.

“Разведка ва контрразведка органлари барча техник воситалари билан биргаликда битта одам, яъни Каримовнинг қўлига бериб қўйилмоқда. Бу мумкин бўлмаган бир нарса. Бунга сира йўл қўйиб бўлмайди. Агар бунга йўл қўйсак, бизни 37- 40 йиллардагидек қатағонлар кутади. Оқибатларни ҳатто тахмин ҳам қила олмаймиз. Ўртоқлар, бизни кутаëтган даҳшат кўламини тахмин ҳам қила олмаяпсизлар, айниқса, бизнинг президентнинг жиловсиз характерини ҳисобга олсак. Эртага бизни қамашади. Эртага сизни қамашади”, деган эди 1991 йили Ўзбекистон парламенти минбаридан туриб Нусратов.

Ўша сессиядаги нутқидан кўп ўтмай Шуҳрат Нусратов Куйбишев тумани (ҳозирги Мирзо Улуғбек тумани) партия қўмитасининг биринчи котиби лавозимидан олинди, парламентдан четлатилди ва кейинчалик иқтисодий айбловлар билан қамоққа олинди.

Етти йилга қамалган 69 ёшли собиқ депутат Шуҳрат Нусратов 2016 йилнинг апрелида озодликка чиқарилди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
29 март 2019
Бизни емиргувчи иллатлар ҳақида гапирсам. Бу калимани юз йил олдин Маҳмудхўжа Беҳбудий айтган эди. Мавзуга киришдан олдин аввалги сафар ...
14 апрел 2017
14 апрел куни тошкентлик журналист Алексей Волосевич, Бухоронинг Ромитан туманида, Газли шаҳар милицияси ходимлари томонидан ушланди. Алексейнинг сўзларига кўра, ...
26 феврал 2018
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси собиқ бош прокурор Рашиджон Қодиров ҳибсга олинганини расман тасдиқлади. 24 февраль куни прокуратура сайтида чоп ...
29 сентябр 2017
Бугун ижтимоий тармоқларда Тошкентлик 44 ёшли журналист Бобомурод Абдулланинг бедарак йўқолгани ҳақида ҳавотирли хабарлар тарқала бошлади. 29 сентябр куни ...
Блоглар
2 июл 2020
6-синфда ўқирдим, Кампучияда давлат тўнтариши бўлиб ҳукуматга Пол Пот раҳбарлигидаги “Қизил кхмерлар” келганини, улар бутун ...
25 июн 2020
​​Халқаро пресс-клубда матбуот анжумани бўлиб ўтибди, унда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов ...
21 июн 2020
(бўлган воқеа) Таржимон сифатида Россиянинг милиция бўлимларидан бирига чақиришган эди. Бўлимда жиноятчи сифатида гумон қилинган ...