Асосий мавзулар
1 декабр 2016

Отамуродов: Биз ҳеч кимнинг маданиятига муҳтож эмасмиз!

«Миллий тикланиш» газетаси (30.11) шу номдаги партиядан Ўзбекистон президентлигига номзод этиб кўрсатилган Сарвар Отамуродовнинг сайловолди учрашувлари якунига бағишланган каттагина интервью-мақолани чоп этди.

Интервьюни С.Отамуродов сайловолди учрашувларида «одамларнинг юзу кўзида ўз ҳаёти ва турмушидан, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан мамнун экани яққол сезилиб тургани, энг муҳими, халқимиз эртанги кунига ишонч ва катта умидлар билан қараётгани» ҳақидаги баланпарвоз сўзлар билан бошлаган.

Мухбир номзоддан нега унинг дастурида маънавий-маърифий соҳа биринчи ўринга қўйилгани тўғрисида сўраганда у ҳозир ўзбек матбуоти оғзидан тушмаётган қуйидаги умумий сўзлар билан жавоб берган: «Ғоявий кураш ва мафкуравий таҳдидлар кучайиб бораётган ҳозирги бир шароитда биз ўзимизни, халқимизни ҳимоя қила оладиган мафкуравий иммунитетни янада кучайтириб, миллатнинг ўзига хослигини, бой маданий ва тарихий меросимизни, қадрият ва анъаналаримизни кўз қорачиғидек асраб, унинг ҳаётимиз аъмолига айлантириш муқаддас бурчимиздир».

Номзод бу масалада «биз ҳеч кимнинг етовига, «маданияти», «замонавий анъанаси»га муҳтож эмаслигимиз»ни эслатиб ўтган.

Мухбирнинг савол оҳангидаги кейинги сўзлари номзод билан учрашган халқ аслида унинг маънавий-маърифий мавзудаги сафсаталарига беэътибор бўлганини ошкор этиб қўяди.

«Сайловчилар билан учрашувларда сизга берилаётган саволларни таҳлил қилар эканмиз, уларнинг аксарияти иқтисодий ва ижтимоий масала ва муаммоларга қаратилганига гувоҳ бўламиз», дейди мухбир.

Бу таъкиднинг ўзиёқ халқ қандайдир ҳавойи гап-сўзлардан эмас, балки қорнини тўйдирадиган, устини бут қиладиган масалалардан манфаатдор эканини кўрсатади.

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
30 август 2016
Кеча, 29 август куни, қатор интернет нашрлари, Ўзбекистон президентининг ўлими ҳақидаги хабарни чоп қилди, жумладан биз ҳам. Ҳозирга қадар ...
14 сентябр 2019
«Элтуз» нашри ўзининг ютуб каналида “Марҳабо, талантлар” танловини бошлади. Танлов шартлари Танловда иштирок этиш учун қўшиқ, ашула, рақс, шеърни ...
10 сентябр 2017
9 сентябрь куни ХРВ вакиллари Хью Уилямсон (Hugh Williamson) ва Стив Свердлов (Steve Swerdlov) Хоразм вилоятига бориб, ўтган йили ...
14 сентябр 2020
Ўзбекистонда аҳоли ялпи даромадининг 27 фоиз ошгани ҳақида «Ўзбекистон 24» телеканали орқали берилган хабар ижтимоий тармоқда ажабланиш билан қарши ...
Блоглар
13 сентябр 2023
Ислом Каримов одамлар орасида яшамагани учун ютуқларга эриша олмади. У ўзининг виртуал ёпиқ дунёсини яратди ...
12 сентябр 2023
(Бир тўй ҳақида ўй) Қўшиқчи Муниса Ризаеванинг тўйига бир миллион долларнинг тепасида расход бўлди. Пулни ...
20 август 2023
Файзулла Убайдулло Хўжа ўғли, яъни Файзулла Хўжаев 1896 йил 15 мартда Бухоро амирлигида туғилади. Отаси ...