ART-DURBIN
2 декабр 2019

Кинотасмага тортилган қадимий Самарқанд

Самарқандга бағишлаб суратга олинган бу фильм режиссёр Н.Гаврюшкин томонидан «Госкино»нинг 3-фабрикасида 1930 йили ишланган, 2011 йили эса бир гуруҳ киноташаббускорлар томонидан қайта монтаж ва реставрация қилинган.

rasm4080
Фильмдан кадр: Регистондаги сураткаш

Фильмда зилзиладан сўнг Улуғбек минорасининг таъмирланиш жараёнини кузатиш мумкин. Бир томонга оғган қадимий минорани тўғрилаш технологияси таниқли муҳандис В.Г.Шухов томонидан таклиф қилинган.

rasm4083
Фильмдан кадр: Самарқандликларнинг севимли ширинлиги – асал аралаштирилган майдаланган муз

Ажойиб кадрлар бугунги кунда одамлар эслай ҳам олмайдиган бозорлардаги нарсалар тасвиридир. Масалан, жазирама иссиқда майдаланган музнинг асал билан аралашмасидан иборат ширинлик.

rasm4082
Фильмдан кадр: Тарозидан уриш йўқ! Бозордаги сабзавот сотувчи

Бозордаги кўнгилочар хизмат турлари ҳам қизиқарли. Жумладан, Регистон майдонидаги сураткаш маҳаллий аҳоли вакилларини Москвадаги Кремль акс этган сурат фонида суратга олмоқда. Бугунги кунда бу гўё бир латифадай эшитилади.

rasm4081
Фильмдан кадр: Маҳаллий аҳоли Москва Кремли фонида суратга тушишни истайди

Шаҳар транспорти муаммоси ҳам кўзга ташланади. Фильмда автобус кутаётганларнинг турнақатор навбатини кўриш мумкин. Бироқ янада қизиқарли томони, навбатнинг интизомли ташкил этилганидир, одамлар, бугунги самарқандликлар атворидан фарқли, камқатнов автобусга чиқиш учун фақат ўз навбатини кутишади.

rasm4085
Фильмдан кадр: «Қизил чойхона»

Фильм, шунингдек, ўша даврдаги Самарқанд меъморий мажмуаси аҳволини акс эттиради.

rasm4084
Фильмдан кадр: Бибихоним реставаторларини кутмоқда.

Вайрон қилинган, бироқ ҳар доимгидай улуғвор, даврнинг янги ва мураккаб силсилаларини кутаётган қадимий ёдгорликлар.

Акмал Ризаев,
ўзбекистонлик муаллиф тахаллуси.
Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 март 2020
Коронавирус: «Кунлар исиди. Ўлимим яқин. Алвидо, Тошкент!» Рассом Кирпи
13 сентябр 2021
Эри, қайнатаси ва қайноғаси қотилликда гумонланиб тергов қилинаётган, Қашқадарё вилояти Миришкор туманининг Чандир қишлоғида яшовчи Муножат Эгамова бунга уларнинг ...
23 март 2018
Сарлавҳага чиқарилган бу гап буюк актёр Шукур Бурхонов ижросидаги Юсуф Ялангтўш ҳақидаги фильмда айтилган. Не тонгки, “пайғамбар” даражасига кўтарилган ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...