Асосий мавзулар
18 феврал 2017

Ойлик камлигидан хорижга қочаётган аёллар

«Оила ва жамият» газетаси (15.02) бугун ўзбек жамиятининг оғриқли нуқтаси – аёлларнинг хорижга чиқиб кетаётгани масаласига бағишланган мақола чоп этди.

Мақола хорижга чиқиб, таҳқирланган, аянчли бир аҳволда юртига қайтган айрим аёлларнинг ҳикоялари билан бошланади. Уларнинг аччиқ тақдири тилга олинади. Аёллар миграцияси билан боғлиқ баъзи рақамлар тилга олинади.

Хусусан, Тошкентнинг Бектемир тумани кўп тармоқли поликлиникаси мудирининг айтишича, ўтган йили бу ерда ташқи миграциядан қайтган хотин-қизларнинг 289 нафари тиббий кўрикдан ўтказилган. Уларнинг иккитасида ОИТС аниқланган.

Мазкур туман бандликка кўмаклашиш маркази вакили эса хориждан қайтган хотин-қизларнинг баъзилари 500-600 минг сўм маош учун ишлашни хоҳламаслигидан ёзғирган.

«Ўтган йили хориждан қайтган бир қизни ўқув маркази орқали қайта касбга тайёрлаб, ишга жойлаштирдик. Аммо уни маоши қониқтирмай, яна Туркияга кетиб қолди», дейди марказ вакили.

Мақолада ўзбекистонликларнинг, хусусан, хотин-қизларнинг хорижга чиқиб кетаётгани асл сабаблари очиб берилмаган бўлса-да, уларни юртда қолишга даъват этувчи «ақлли маслаҳатлар» қоп-қоп.

«Бир бурда нонни оиласи бағрида, хотиржам ейишдан кўра кўпроқ хорижни орзу қилаётган аёллар ҳақида нима дейиш мумкин?» дея савол ташланади мақола сўнггида.

«Инсон бир марта дунёга келади. Яхши, эркин ва озод яшашни, ҳуқуқлари ҳимоя қилинган бўлишини истайди. Бундай шароит бўлмаган давлатдан эса кўпчилик қочишга ҳаракат қилади», деганга ўхшаш «бузғунчи гаплар»ни эса мақоладан топа олмайсиз.

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
22 апрел 2020
Жорий йилнинг март ойида Женева кўли соҳилида жойлашган муҳташам Вильсон саройида (Wilson Palais) Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари масалалари муҳокама қилинди. У ерда БМТ Инсон ҳуқуқлари ...
4 май 2020
Йигирма бир йилни қамоқда ўтказган бухоролик 43 яшар Жамшид Восиев бугун, 4 май куни озод этилди. Бу ҳақда унинг ...
17 декабр 2020
Рассом Элсевар карикатураси
20 апрел 2019
Рассом Кирпиeltuz.com
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...