Асосий мавзулар
20 апрел 2017

Тошкент ҳокимлари нега алмашди?

18-19 апрел кунлари Тошкент шаҳар ҳокимларининг ярмидан кўпи алмашгани сабабларини таҳлил қилган Kun.uz нашри энг аввало буни аҳолидан тушаётган шикоятлар билан боғлайди.

Сўнгги икки кун ичида Тошкентнинг 11 та туманидан 6 тасида ҳоким алмашгани юзасидан эксперт фикри чоп этилган мақолада, ҳокимларнинг ёппасига алмаштирилиши ортида уларнинг фуқаролар мурожаатига эътиборсизлиги сабаб бўлаётганини тусмол қилинар экан, бу борада нашр ўз эксперти мулоҳазаларига ҳам жой беради.

Исми келтирилмаган эксперт бу ўзгаришлар борасида бир неча тахминни баён қилади.

Унинг фикрича, бунга биринчи сабаб Тошкент шаҳрининг раҳбар кадрлари мамлакат ҳукумати даражасидаги кадрлар билан бойитилаётганидир.

Шунингдек, янги тайинловлар ўзига хос «штрафбат» ҳам бўлиши эҳтимоли йўқ эмас.

«Туманларга тайинланаётган ҳокимлар илгари марказий идораларда раҳбар бўлиб, тараллабедод бўлиб юрган бўлса, мамлакат раҳбарияти уларнинг кўзини очиб қўйиш мақсадида муаммоли туманларга раҳбар қилиб юбораётган бўлиши мумкин», деган эксперт.

Эксперт бу ўзгаришлар шаҳар ҳокими мамлакат раҳбарияти олдида ўз позициясини йўқотиб бораётганлигини кўрсатаётганини ҳам айтган.

«Воқеалар ривожи шуни кўрсатмоқдаки, (Тошкент шаҳри ҳокими) Раҳмонбек Усмонов ҳам ишдан олиниши ёки лавозими туширилиши, унинг ўрнига эса яна бир юқори лавозимли амалдор тайинланиши мумкин», деган хулоса келтирилади мақолада.

Интернет нашр ҳокимият тизимларидаги лавозим ўзгаришлари ҳақида мулоҳазалар билдиргани ортидан маҳаллий матбуот ҳозирча анча чегараланган эркинлик ҳавосидан куч олаётганини тахмин қилиш мумкин.

Лекин, мақолада арифметиканинг оддий қоидаси, миқдор ичидаги рақамлар ўрни алмашгани билан сумма ўзгармаслиги айтилмаяпти.

Яъни эски амалдорларнинг фақат ўрни алмаштирилаяпти холос.

Коррупцияга ботган таълим тизими жиддий ислоҳотга муҳтож ва у мамлакат равнақини ўзгартира оладиган янги кадрларни етказиб бераётгани йўқ.

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 май 2017
Ишсизлик – Ўзбекистондаги энг оғир муаммолардан бири. Кўп йиллар давомида миллионлаб ўзбекистонликлар тирикчилик йўлида аксарият Россияга кетишди. Ўзбекистон Россия ...
23 октябр 2018
Халқаро бокс уюшмаси (AIBA) президентлиги учун 2-3 ноябрда ўтадиган сайловда ўз номзодини қўйган ўзбекистонлик 66 яшар Ғафур Раҳимов жиноят ...
24 январ 2019
Немис сиëсатчилари ва матбуоти Германияга келиб кетган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëевни “ислоҳотчи” сифатида эътироф қилишди. Германиядаги Süddeutsche Zeitung газетасининг ...
28 август 2021
Рассом Кирпи
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...