Асосий мавзулар
21 апрел 2017

Касса аппаратини банк эмас, депутат берадими?

Ўзбек нашрлари барча савдо субъектларида касса аппарати жорий этилиши ҳақидаги президент қарори ижроси ҳақида ёзаркан, тадбиркорлар ва банклар ўртасидаги жиддий муаммоларни ошкор қилмоқда.

Тўлов терминаллари етишмаслиги билан боғлиқ муаммолар одатдагидек қайсидир партия ёки банк фаолиятини кўкларга кўтариш осносида кўзга ташланади.

«Банклар тадбиркорлар хизматида» деган баландпарвоз сарлавҳали материал чоп этган «XXI аср» газетаси (13.04) ЎзЛиДеП депутатларининг жойлардаги муаммоларни ҳал этишга ёрдам кўрсатаётганига бағишлаган мақоласида аслида бундай эмас эканини билдириб қўяди.

ЎзЛиДеП депутатларининг бундай фаолияти билан мақтанишни ният қилган газетанинг ёзишича, Самарқандда бир депутат 5-6 та тадбиркорга «Микрокредитбанк»дан тўлов терминали аппаратларини олишга кўмаклашган.

Газетадан бу маълумотларни ўқир экансиз, ҳақли саволлар пайдо бўлаверади. Нега банклар тадбиркорларни тўлов терминаллари билан таъминлай олмаяпти?
Нега терминал олиш депутат аралашгандагина ҳал бўляпти? Бу ёқда президент ҳаммани кредит олиб, товуқ боқишга чақираётган бир пайтда банклар унинг топшириғини саботаж қиляпти?

Бу каби яна кўплаб саволлар борки, газеталарнинг бирортасида ҳатто уларга яқин келадиган, озгина бўлса-да, масала моҳиятини очишга ёрдам берадиган бирор сатрни учратмайсиз.

Худди шундай маълумотлар «Миллий тикланиш» газетасида (19.04) ҳам каттагина жойни эгаллайди. Унда ҳам шу номдаги партия депутатлари тадбиркорларга кредит олиш-у, ишга жойлаштиришга «катта ёрдам» бераётгани ҳақида қатор-қатор мисоллар келтирилади.

Депутатлар банкларнинг ўз вазифасини бажармаётгани муаммосини кўтариш ўрнига яна ўша ура-урачилик ортидан қувиб юргани ғалати.

Газеталар эса бир саҳифасида банкларни мақташ билан овора бўлса, бошқа саҳифасида ўзлари билмаган ҳолда моҳиятан бу молия муассасалари ўз вазифасини уддалай олмаётганини кўрсатувчи маълумотларни чоп этишмоқда.

Нима ҳам дердик, курк товуқ гўнг сочади, ўз кетини ўзи очади, деб шуни айтсалар керак-да.

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
3 декабр 2020
Наманганнинг янги ҳокими Шавкат Абдураззақов МИБ ходимлари томонидан уйидан чиқарилишига норозилик сифатида ўзини ёқиб ҳалок бўлган Гуландом Дадабоеванинг онаси ...
8 август 2021
рассом Кирпи
6 январ 2021
Тинч турурми бу кўҳна дунё, Тинч турурми доғули замон… А.Орипов. Коронавируснинг янги штампи дейиляпти. Бу қанақаси экан?! Янги штамп ...
25 апрел 2017
23 апрел куни Стокголм ҳужумчиси Рахмат Оқиловнинг шериги дея гумон қилинаётган учинчи шахс қўлга олинди. Чечен миллатига мансуб 26 ...
Блоглар
23 май 2023
Дин ишлари қўмитаси “ҳажга юбораман” деган «апрслар» гапига ишонманглар, деб, “лўхлар”ни огохлантирди. Аммо лўх ва ...
22 май 2023
Ўзбекистоннинг ўрисқул ҳукумати яна бир санкцияга тушган Украинага қарши уруш айбдорини Тошкентга чақириб сийлади. Украинадаги ...
20 май 2023
Элтузнинг душман эмас балки дўст эканлигини энг биринчи англаб тушуниб етган илк расмий киши бу ...