Асосий мавзулар
26 май 2017

Ўзбек газетаси “Каримов дангасалари”га маломат ёғдирди

«Оила ва жамият» газетаси (24.05) «Касбингизга садоқатлимисиз?» сарлавҳали мақолада марҳум президент Ислом Каримовга садиқлигини билдириб, ҳорижга чиқиб иш излаётган “дангасалар”ни тилга олди.

Каримов Сирдарёга ташрифи чоғида тирикчилик ортидан Россияга кетиб, мардикорлик қилаётган, шу билан бирга, юртга катта маблағ олиб келаётган фуқароларни «дангасалар» деб атаган, унинг бу ибораси мунозараларга сабаб бўлганди.

«Оила ва жамият»да чоп этилган мақола муаллифи иш излаб хорижга кетган ватандошларимизни «мўмай даромад ишқибозлари», дея таърифлайди.

Бундан ташқари, давлат ишида бериладиган маоши рўзғорини тебратишга етмагани сабабли, даромадлироқ соҳаларга ўтганларни «қаноатсизлар» сафига қўшади.

«Кейинги пайтларда моддий етишмовчилик ёки бошқа баҳона сабабларни рўкач қилиб, мутахассислиги ёхуд эгаллаган ҳунари ортидан келаётган ризққа қаноатланмай бозорга чиқиб кетганлар, хорижий давлатлардан «мўмай даромад» қидиришга ишқибозлар ҳеч кимни ҳайратлантирмай қўйди», дейилади мақолада.

Одамлар нега ўқиган соҳаси қолиб, ўзини бозорга ураётгани, нега навқирон ватандошларимиз ўз юртида мўмай даромад топмай, хориждан иш излашга мажбур бўлаётгани сабаблари эса муаллифнинг эътиборидан четда қолган.

У касб инсоннинг тақдири экани ҳақида фалсафа сўқир экан, «маоши озми-кўпми, иши оғирми-енгилми, тақдир қилинган касб-ҳунар орқали ризқ берилиши»ни таъкидлайди.

Муаллифнинг фалсафасига кўра, «касбига хиёнат қилиб, мўмай даромад илинжида ўзини ҳар томонга урганларга на ишда, на шахсий ҳаётда омад кулиб боқмайди».

Мақолада яхши ҳаёт илинжида бошқа ишнинг бошини тутганлар «атрофдагилар»нинг тилидан «бетайин», деб ҳақорат қилинади.
Яна бир ўринда муаллиф, бир танишининг, «пахта мавсумида ҳашарга чиққанида касал бўлиб қолганини баҳона қилиб», ишдан бўшаб кетганига «ачинади».

Шу ўринда муаллиф давлатнинг «муҳим сири»ни, – давлат ташкилотлари ходимлари аслида, касбларидан ташқари «ҳашар» деб аталмиш мажбурий қора меҳнатга жалб этилишини ошкор қилиб қўйганини билмаган шекилли.

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
21 феврал 2023
Журналист Раҳимжон Раҳмат ёзади: Шу,  кам таъминланган тоифа аллада азиз,  тўрвада майизга айланиб кетяпти.  Майли,  камбағал тоифаларга ун, ёғ,  ...
10 июн 2019
«Ўзатом» агентлиги 9 июнь куни Ўзбекистонда АЭС қурилишига қарши блогерлар шарҳларига жавоб берди. «Ўзатом» жавобидан маълум бўлишича, Ўзбекистонда атом ...
10 январ 2019
Олмалиқдаги «Аммофос-Максам» ширкати ишчиси, 2018 йилги пахта мавсумида мажбурий теримга олиб чиқилган  24 ёшли Соҳибжон Муталибов Жиззах вилоятининг Дўстлик тумани ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...